Nurafshon shahar hokimligi
2.13K subscribers
36.4K photos
3.36K videos
47 files
10.7K links
Download Telegram
#сайлов_2022

Шаҳарда навбатдаги маҳалла аҳли ӯз раиси (оқсоқоли)ни сайлаб олди.

🔹Шаҳарнинг Обод турмуш маҳалласи раислиги (оқсоқоли) учун сайловлар мазкур маҳалладаги 1 умумтаълим мактабида бӯлиб ӯтди.

📜 Шаффофлик тамойилларига амал қилинган ҳолда ташкил этилган сайлов жараёнида Раёсат аъзолари, саноқ комиссияси аъзолари овоз бериш йӯли билан сайлаб олиниб, номзодлар ӯз дастурлари билан сайловчиларни таништирдилар.

📋Якуний натижаларга кўра энг кўп овоз тўплаган Маруфова Дилбар Акмаловна "Обод турмуш" маҳалла фуқаролар йиғини раиси этиб сайланди.


Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#Ҳоким_ва_ёшлар_учрашуви

📊Шаҳар ҳокими Музаффар Салиев 1-сектор штаби ҳудудида ёшлар билан учрашди.

1-сектор штаби ҳудудида бўлиб ўтган учрашув ананавий тарзда ўтказилди. Унда шаҳар ҳокими М.Салиев юртимизда ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумот бериб ўтиб “ЁШЛАР ЖАМҒАРМАСИ” ҳисобидан ёшларимизни турмуш шароитини яхшилаш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаши ва ўзини-ўзи банд қилишлари учун Маърифат маҳалласида яшовчи Х.Жалиловга ключ тўплами, Х.Ёқубовага ҳамда Х.Исаевга Ноутбук. Ойбек маҳалласида яшовчи Д.Журакуловага сартарошлик ускуналари (фен, дазмол). Деҳқонобод маҳалласидан Г.Ибрагимовага Инкубатор 100 талик, З.Махмудовга перфератор хамда компрессорлар тантанали равишда берилди.

📌Шундан сўнг, шахар хокими ёшлар билан очиқ мулоқотга киришиб, уларнинг саволлари ва таклифларини эшитди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
🔰Аҳолининг ишчанлик фаоллигини ва тадбиркорлик ташаббусларини рағбатлантиришга, ижтимоий заиф қатламлар бандлигини таъминлашга, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш имконияти, сифати ва тезкорлигини оширишга қаратилган бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.

📌Ушбу қарорлар ижросини таъминлаш мақсадида Нурафшон шаҳар 4-сектор раҳбари С.Нархаджаев ташаббуси билан "Бобур" МФЙ ишсиз аҳолиси учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
14 нафар ишсиз фуқаролар иш билан таъминланди.


@Nurafshonpressa