Nurafshon shahar hokimligi
2.14K subscribers
36.3K photos
3.36K videos
47 files
10.7K links
Download Telegram
#билдириш
Ҳурматли, шаҳримиз фуқаролари!

Нурафшон шаҳар ҳокимлигида асосий турдаги озиқ-овқат, жумладан, ун ва ун маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ва нарх-навонинг асоссиз равишда ошиб кетмаслигини олдини олиш мақсадида ШТАБ ташкил этилди.

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНЛАРИ:

Штаб раҳбари -Шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари – Кахрамон Алкаров
📞99-073-17.01, 70-76-25-833.

Штаб аъзолари:
Шаҳар прокурори Фахриддин Мирзаев - 📞98-361-00-65.

Шаҳар департаменти бошлиғи Умиджон Расулов - 📞98-300-40-93

Шаҳар Солиқ Инспекцияси бошлиғи – Санжар Нархаджаев - 📞93-560-87-86


Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг
#қарор_ва_ижро

⚡️Президент фармонига кўра, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бир марталик моддий ёрдамлар кимларга берилмоқда?

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси шаҳар бўлими брифинги

👉Каналга уланиш: @Nurafshonpressa
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Нурафшон
#Ҳалқаро_болалар_куни

Байрам беморлар учун ҳам албатта!

❗️1- июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан шаҳримизнинг Болалар шифохонасида ҳам болалар учун концерт дастури ташкил этилди.

Батафсил 👆👆👆лавҳада

👉Каналга уланиш: @Nurafshonpressa
Нурафшон шаҳар ТЗМК сув иншоотига юқори кучланишли сув кўтариш насоси ўрнатилиши сабабли Юксалиш ва Тараққиёт маҳалла худудларида бугун 1 май куни ичимлик сув таъминотида 16:00 дан 19:00 гача узилиш бўлади.
Ахоли, сув таъминотининг махсус сув ташиш автомашинасида ичимлик суви билан таъминланиши йўлга қўйилади.
Ноқулайликлар учун узр сўраймиз.
​​1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни

⚡️Шифохонадаги болажонларга қувонч улашиб...

Бугун Нурафшон шаҳрида жойлашган шаҳар болалар шифохонаси ноодатий тарзда бузатилиб, қуюқ арчалар остига ўриндиқлар жойлаштирилиб, байрамона безатилган ушбу жойга шифохонада даволанаётган болажонлар ва уларнинг оналари таклиф этилди.

Соат 10.00. Шифохонага ташриф буюрган Нурафшон шаҳар ҳокими Музаффар Салиев болажонларни 1 июнь – Халқаро болаларни химоя қилиш куни байрами билан самимий табриклади, болажонларга турли-туман совғаларни тақдим этди.
Қўлларига совғалари ва турли ранго-ранг пуфакчаларни ушлаган болажонлар муғрак жисмларини қийнаётган дардларини унутганларича куй-қўшиқларга ўз билганларича рақсга тушдилар, тенгдошларига ёдлаган шеърларини айтиб беришди.
Шодон даврага қўшилган икки шодон айиқчалар ўз рақслари билан эса болажонларнинг қувончига ўзгача қувонч қўшди.
Энг мухими, шу куни муғрак жисмларидаги касалликлар билан курашиб, шифо топаётган болажонларнинг кўнгиллари қувонч шаббодалари билан кўтарилиб, бу тадбир уларнинг соғайишларига катта туртки берган бўлса не ажаб.
#Нурафшон
#Ҳалқаро_болалар_куни

“Nurafshon Business City”да 1- июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни нишонланда.

Нурафшон шаҳар “Nurafshon Business City”да 1 июнь - Ҳалқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Болаларга беринг дунёни” шиори остида байрам тадбирлари бўлиб ўтди.

Тадбирда “Nurafshon Business City” раҳбарияти, жамоатчилик вакиллари ҳамда Янгиобод, Хуррият, Тўйтепа ва Муқимий маҳаллаларидан 86 нафар болажонлар иштирок этишди.

“Nurafshon Business City”да болалар ўртасида "Қувноқ стартлар" югуриш, топишмоқлар ва "Саволларга жавоблар" викториналари, шунингдек, шеърларни энг ифодали ўқиш бўйича мусобақалар ўтказилди ушбу тадбирда ота-оналар ҳам фаол иштирок этишди.

Тадбир давомида жажжи болажонларимзга “Nurafshon Business City” раҳбарияти, “SamAuto” D-Max, “Mittivoy” МЧЖ ҳамда “SweetLab” МЧЖ хомийлигида 360 дона совғалар ва ўқув адабиётлари берилди. Ташкил этилган дастурлар кичкинтойларга бир олам завқ-у шавқ улашди.

@Nurafshonpressa
#туҳфа
#бунёдкорлик

⚡️1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан янги боғча фойдаланишга топширилди.

Бугун, Нурафшон шаҳрининг “Ёшлик” МФЙда 120 ўринли янги давлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.

2 давлат мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросимида шаҳар ҳокими Музаффар Салиев иштирок этди ҳамда йиғилганларни самимий табриклади.

Мазкур мактабгача таълим ташкилоти 100 ўринга мўлжалланган бўлиб, у ерда болаларга 4 та гуруҳда “Илк қадам” давлат ўқув дастури асосида таълим-тарбия берилади. Дарслар ўзбек, рус ва инглиз тилларида олиб борилади.

Шунингдек, ушбу ҳудудда истиқомат қилувчи хотин-қизларнинг 20 нафарининг мазкур муассасада бандлиги таъминланиши режалаштирилган.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa