#қарор_ва_ижро
Эҳтиёжманд аҳолига ун тарқатиш бошланди
⚡️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини манзилли қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-258-сонли қарори ижросини таъминлаш, Нурафшон шаҳридаги эҳтиёжманд оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида шаҳар ҳокими, сектор раҳбарлари бошчилигида 20 кг дан ун тарқатилишининг 1-босқичи якунланиб, 2-босқичи бошланди.
📌 Белгиланган режага кўра, бугун Деҳқонобод, Наврўз, Обод турмуш, Бобур ва Чиғириқ маҳаллаларидаги эҳтиёжманд фуқароларга ун етказиб берилди. Ун тарқатиш бўйича жараён давом этмоқда.
Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa

#туҳфа
Нурафшонда "Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва Дўстлик уйи" фойдаланишга топширилди
➡️батафсил

📚Нурафшонда "Янги кутубхона" фойдаланишга топширилди
Шаҳримизнинг марказида “Янги кутубхона” қуриб фойдаланишга топширилди. Вилоят раҳбарининг ташаббуси билан мазкур ҳудуд Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими биносига туташтирилиб, замонавий кутубхона қурилди. Бунинг учун манбаларда келтирилишича, 959 миллион сўм маблағ ажратилган.
Тантанали очилиш маросимига таниқли ҳамда маҳаллий ёзувчи ва шоирлар, адиблар, адабиётшунослар, олимлар, шунингдек маънавиятчилар, жамоат арбоблари, фаҳрийлар оммавий ахборот воситалари ходимлари, кенг жамоатчилик вакиллари таклиф этилди.
Сўзга чиққанлар томонидан бугунги кунда китоб мутолаасига қаратилаётган эътибор, ёшларни китобхонликка жалб қилиш, уларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида қурилган мазкур маскан келажак авлодни маънавий баркамол бўлиб етишишига хизмат қилиши таъкидланди.