Nurafshon shahar hokimligi
1.89K subscribers
34.3K photos
3.24K videos
45 files
10.2K links
Download Telegram
Шаҳарда ирригация ва дренаж тармоқлари капитал таъмирланмоқда

➡️Батафсил

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa
#фирибгарлик

❗️"Мавсум" давом этади: Нурафшон шаҳрида ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди

Нурафшон шахар прокуратураси хамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нурафшон шахар бўлими билан ҳамкорликда Нурафшон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.У. бошқа бир фуқаро Ш.ни Россия Федерацияси Техника университетига имтиҳонларсиз ўқишга киритиб, кейинчалик ўқишини Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ишловчи танишлари орқали ушбу университетнинг 2 курсига кўчириб қўйишни ваъда қилиб, эвазига 3 200 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқдa.
#диққат_эълон

⚡️⚡️⚡️Ҳурматли шаҳримиз фуқаролари!

Шаҳримиз фуқаролари ва Ёшларни мурожаатларини тинглаш, таклифларини ўрганиш юзасидан ўтказилаётган очиқ мулоқоти доимгидек давом этади.

Жорий йилнинг 11 июнь куни соат 10:00 да Нурафшон шаҳар "Тонг" маданият саройида ташкил этилган сайёр қабулда шаҳар сектор раҳбарлари, мутасаддилар, ташкилот-идоралари раҳбарлари иштирок этишади.

📍Сайёр қабулга барча фуқаролар ва ёшларимизни таклиф этамиз.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa
#Об_ҳаво

🌤 10 - июнь : Вилоятда об-ҳаво

☁️Бугун кечаси +28°...+37° даража илиқ бўлиб, шимолдан 2-7 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 17-44% ни ташкил этади.

🌧Эртага кундузи +34°...+35° даража иссиқ бўлади, шимолий-ғарбдан секундига 2-5 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 35-56% ни ташкил этади.

👉Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#Дайжест

❗️10 - июнь : БУГУН ВИЛОЯТДА

🔘Нурафшон шаҳри.
Шаҳарда ирригация ва дренаж тармоқлари капитал таъмирланмоқда

🔘Олмалиқ шаҳри. Ҳоким ва прокурор фуқаролар билан мулоқотда

🔘Ўрта Чирчиқ тумани. Бугун туман ҳокими Ихтиёр Рустамовичнинг фуқаролар қабули ўтказилди. Қабулда Омбудсман вакили ҳам иштирок этди

🔘Чирчиқ шаҳри. Махсус ўқув машғулотлари ташкиллаштирилди

🔘Оққўрғон тумани. Фуқаролар қабулида мурожаатлар эътибор марказида

🔘Бекобод шаҳри. Навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди

🔘Янгийўл шаҳри. Инвесторлар билан биргаликда янги лойиҳалар устида ишлар олиб борилмоқда

🔘Бўстонлиқ тумани. Халқ розилигини олиш - устувор вазифа

🔘Бекобод тумани. Юртим мунаввар оқшомлари

🔘Юқори Чирчиқ тумани. Ижтимоий кўмакка мухтож оила вакилларига моддий кўмаклар берилмоқда

🔘Қуйи Чирчиқ тумани. ''Бир нуроний ўн ёшга масъул'

🔘Бўка тумани. Ҳайрия тадбирлари кўпаймоқда

🔘Паркент тумани. Туман ҳокимининг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди

🔘Пискент тумани. Покистонлик инвесторлар кичик саноат зонасида иш бошлайди

🔘Қибрай тумани. Қибрай туманида ғалла ўрими давом этмоқда

🔘Тошкент тумани. Ҳасанбойлик ҳоким ёрдамчиларида натижалар қандай?

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Soliqchi_tadbirkorga_komakсhi.

NURAFSHON SHAXAR DAVLAT SOLIQ INSPEKSIYASI BOSHLIG‘INING TADBIRKORLARGA MUROJAATI

Muhtaram Prezidentimiz Shavkat Mirziyoev
joriy yilning 16-mart kuni Davlat soliq qo‘mitasiga tashrifi davomida sohani takomillashtirish, xususan soliq tizimini raqamlashtirish, soliq to‘lovchilarga xizmat ko‘rsatish sifati va ko‘lamini oshirish, shuningdek, “Soliqchi - ko‘makchi” tamoyili asosida tadbirkorlar bilan bevosita muloqotga kirishib, ularning muammolarini o‘rganish va soliq qonunchiligidagi o‘zgarishlarni tushuntirish yuzasidan bir qator topshiriqlar bergandi.

👉 Batafsil havolada

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa
#Нурафшон_шаҳар
#Ҳоким_ва_ёшлар_учрашуви

Шаҳар ҳоким ёшлар билан учрашди

Нурафшон шаҳар “Тонг” маданият саройида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди. Давлат ва жамоат ташкилотлари мутасаддилари ҳамда шаҳар ёшлари иштирок этган тадбирда шаҳар ҳокими Музаффар Салиев юртимизда ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумот бериб ўтди.

📍Учрашувда “ЁШЛАР ЖАМҒАРМАСИ” ҳисобидан ёшларни турмуш шароитини яхшилаш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаши ва ўзини-ўзи банд қилишлари учун Фозилжон Рўзиевга, Мафтуна Мирзаевага, Муаззам Шерматоваларнинг ҳар бирига 300 талик инкубатор ускуналари. Муниса Расуловага ва Малика Умироваларга эса ҳар бирига тикув машиналари, шунингдек Муҳаммад Нуриддиновга мотокултуватор, Хусанбой Ғуломназоровга эса Тостор ускунаси шаҳар ҳокими томонидан тантанали равишда топширилди.

📌Шундан сўнг, шахар хокими ёшлар билан очиқ мулоқотга киришиб, уларнинг саволлари ва таклифларини эшитди.

@Nurafshonpressa
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Нурафшон_шаҳар
#Ҳоким_ва_ёшлар_учрашуви

Батафсил лавҳада👆👆👆

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#Сайёр_қабул

Навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.

🔸Нурафшон шаҳар “Тонг” маданият саройида фуқароларнинг навбатдаги қабули бўлиб ўтди. Шаҳар ҳоким Музаффар Салиев раҳбарлигида ўтган тадбирда сектор раҳабарлари, шаҳар ҳокими ўринбосарлари, тегишли бошқарма ва ташкилотлар масъуллари иштирок этишди.

Қабул давомида иштирок этган аҳоли томонидан 40 га яқин мурожаат тингланди.

Мазкур мурожаатлар мазмунини турмуш билан боғлиқ оилавий муаммолар, субсидияга уй-жой олиш, йўл, коммунал соҳа, тиббиёт тизими, маҳалладан ижтимоий ёрдам олиш, кредит ажратилиши, турар-жой, кадастр ҳамда таълим каби масалалар ташкил қилди.

Айрим мурожаатлар юзасидан шаҳар ҳокими масъуллар билан жойига чиқиб ўрганишлар олиб бормоқда.

Шаҳар ҳокими фуқароларнинг мурожаатларига ечим топиш юзасидан корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда тегишли масъулларга кўрсатмалар бериб ўтиб, натижа учун маълум муҳлатлар белгилади.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa