Nurafshon shahar hokimligi
1.9K subscribers
34.2K photos
3.23K videos
45 files
10.2K links
Download Telegram
Олий таълим вазирлигига айрим таълим йўналишларини олийгоҳдан техникумга бериш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

Мисол учун, Иқтисодиёт университетида туризм менежменти, реклама иши, меҳнат муҳофазаси, Транспорт университети ва Андижон машинасозлик институтидаги автомобиль сервиси йўналишларини техникумларга ўтказиш бўйича етарли база мавжуд. Бундай касблар ўнлаб топилади.

Шу боис, техникумлари мавжуд 62 та олийгоҳ ректорларига:

- олийгоҳларда ўқитилаётган камида 60 та йўналишни техникумларга ўтказиш;

- техникумларни ўтказиладиган таълим йўналишлари бўйича ўқув дастурлари ва дарсликлар билан таъминлаш;

- техникумларда ўзининг кафедралари филиаллари ва ўқув лабораторияларини ташкил этиш топширилди.

Келгуси йил 1 январдан бошлаб илмий даражаси бор техникум ўқитувчиларининг иш ҳақи олийгоҳ ўқитувчилариникига тенглаштирилади.
“Умуман, техникумларга бўлган ёндашувларни ўзгартириш керак. Улар олийгоҳга киришнинг осон йўли эмас, мураккаб касб берадиган, меҳнат бозорида рақобат қиладиган тизим бўлиши керак”, деди давлат раҳбари.

Келгуси йилдан техникумдан олийгоҳга имтиҳонсиз кириш механизми бекор қилиниши белгиланди.

Молия вазирлигига олийгоҳ талабалари учун жорий этилган имтиёзли таълим кредитини янги ўқув йилидан техникум ва коллеж ўқувчилари учун ҳам жорий этиш топширилди.

Шунингдек, коллеж ва техникумларда ўқиш учун давлат грантлари ва эҳтиёжманд оила аъзолари учун субсидиялар кўпайтирилади.

Олий таълим вазирлигига икки ой муддатда 207 та техникум фаолиятини ўрганиб, самарасиз ишлаётган 70 та техникумни тугатишга топшириқ берилди.

Уларнинг 25 таси мономарказлар ташкил этиш учун Бандлик вазирлигига ўтказилади, қолган 45 таси негизида касб-ҳунар мактаблари ташкил этилади.
Президент Ширин шаҳри энергетика коллежидаги тажрибага тўхталди. Коллежда Саудия Арабистонининг “ACWA power” компанияси буюртмаси асосида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилган. Компания 2,8 млн долларга замонавий устахона, лаборатория ва ётоқхона барпо қилган.

Ҳозирги кунда компания буюртмаси асосида 140 нафар ёшларни муқобил энергия станцияси техниги, оператори ва диспетчери каби касбларга тайёрлаш бошланган.

Вилоят ҳокимларига Олий таълим вазирлиги ва тармоқ раҳбарлари билан биргаликда шу тажриба асосида ҳар бир туман, шаҳар кесимида:

- йирик иш берувчилар ва хорижий корхоналар билан музокара олиб бориб, техникумларни йирик саноат корхоналари ва кластерларга бириктириш;

- ҳар бир вилоятда камида 2 тадан техникумда халқаро таълим дастурларини жорий этиш топширилди.

Айрим техникумларга бир йилда 2 марта қабул ташкил этиш амалиётини бошлаш вазифаси қўйилди.

Бандлик вазирлигига ўтаётган 70 та муассаса негизида мономарказлар, шундан 25 тасини жорий йил якунига қадар ишга тушириш шартлиги қайд этилди.
Мутасаддиларга профессионал таълим педагог ва усталари учун муносиб шароит қилиб бериш, уларнинг касбий маҳоратини ошириб борадиган тизим яратиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

“Очиқ айтиш керак, 2 миллион сўм ойлик олаётган техникум ёки касб-ҳунар мактаби муаллимларидан камида 5 миллион сўм иш ҳақи оладиган мутахассислар тайёрлаб беришни талаб қилаяпмиз”, деди Президент.

Шу боис, келгуси йил 1 январдан:

- профессионал таълимдаги педагог ва усталар ойлиги ўрта мактаб ўқитувчиларига тенглаштирилади;

- ўқитувчилар малака тоифаси учун тўланадиган устама ўртасидаги фарқ 2 баробарга оширилади;

- эришган натижасига қараб, фидойи ва ташаббускор педагог кадрларнинг ойлигига 50 фоизгача устама тўлаш жорий этилади.

Келгуси йилда бунинг учун бюджетдан қўшимча 150 миллиард сўм ажратилади.

Шу билан бирга, профессионал таълим муассасалари педагоглари малакасини оширишда янги тизим яратилади.

Университетлар ҳузуридаги малака ошириш факультетлари ўрнига ҳар бир вилоятда Профессионал тайёргарлик марказлари ташкил этилади.
Давлатимиз раҳбари аҳолини касб-ҳунарга ўқитишда хусусий сектор улушини кўпайтириш лозимлигини таъкидлади.

Ҳозирда қонуний асослар бўлсада, биронта хусусий коллеж ёки техникум мавжуд эмаслиги кўрсатиб ўтилди.

Хорижий компаниялар ҳам ёшларимизни касбга ўқитиб, бандлигини таъминлаш бўйича кўплаб ташаббусларни билдирмоқда.

Бу борадаги ишларни фаоллаштириш мақсадида хусусий коллеж ва техникумлар ташкил этиш учун қатор имтиёзлар берилади:

- лицензия олиш учун талаблар қайта кўриб чиқилиб, зарур маблағнинг минимал миқдори 2 бараварга камайтирилади;

- бўш бинолар узоқ муддатга ижарага берилади;

- хориждан келтириладиган адабиётлар ва ускуналар божхона тўловларидан озод қилинади;

- халқаро малака сертификатини олган ҳар бир битирувчи учун 1 миллион сўмдан тўлаб берилади;

- эҳтиёжманд ёшлар тўлов-контракти маблағининг 30 фоизи қоплаб берилади.
“Ўқув йили деярли якунланди. Олдимизда 404 минг нафар ўрта таълим, 151 минг нафар касб-ҳунар таълим, 125 минг нафар олийгоҳ битирувчилари, жами 680 минг нафар ёшларнинг бандлигини таъминлаш бўйича муҳим вазифа турибди”, деди Президент.

Шу мақсадда барча ҳокимлар:

- битирувчилар билан шахсан учрашади;

- ижтимоий тармоқлар ва ОАВ орқали учрашувларнинг аниқ вақти, жойи ва телефонларини эълон қилади;

- учрашувларда ректорлар, йирик иш берувчилар, корхона ва кластерлар, мутасадди идоралар раҳбарлари ҳам иштирок этади;

- битирувчиларнинг ишга эҳтиёжи, қизиқиши ва кўникмаларини ўрганиб, уларнинг балансини шакллантиради;

- иш берувчиларнинг эҳтиёжидан келиб чиқиб, мономарказларда касбга тайёрлашни ташкил этади.

Бу ишларни амалга ошириш учун жойларда доимий ишлайдиган штаблар тузилиши, улар ижтимоий тармоқлар орқали ёшлар ва уларнинг ота-онаси билан тизимли мулоқотни йўлга қўйиши, келиб тушадиган ҳар бир мурожаат тезкор кўриб чиқилиши шартлиги белгиланди.

Йиғилиш якунида мутасаддилар ахборот берди.
"Nurafshon business city" дирекциясида турк ва Бирлашган Араб Амирликларидан ташриф буюрган инвесторлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Хусусан, ND STATUS хорижий компанияси рахбари ҳамда Ўзбекистондаги вакили жаноб Курбан Дидиалиев Тошкент вилоятида электромобиллар учун қувватловчи станциялар ўрнатишни ташкил этиш борасидаги ўзининг таклифлари билан ўртоқлашди.
Маълумот учун, бугунги кунда ҳозир Ўзбекистонда 42та зарядлаш станцияси ишга туширилган бўлиб, улардан 22таси пойтахт Тошкентда, 4таси Тошкент вилоятида жойлашган; шунингдек, Самарқанд, Қарши, Наманган, Қўқон, Фарғона ва Навоий вилоятларида ҳам электромобилларни қувватлаш станциялари бор.
ND STATUS хорижий компанияси томонидан Нурафшон шаҳри ва бутун Тошкент вилоятининг туман ва шаҳарлари ҳудудига электромобиллар учун қувватлаш станцияларини ўрнатиш борасида узоқ муддатли режалар тақдимот қилинди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa
Нурафшон шаҳар Нурафшон МФЙ худудида магистрал сув ичимлик суви қувури таъмирланиши муносабати билан 16.06.2022 куни Нурафшон МФЙ, Ёшлик МФЙ, Янгиобод МФЙ ва Бирлик МФЙ худудларининг ичимлик сув таъминотида 09:00 дан 14:00 гача узилиш бўлади. Ахоли сув таъминотининг махсус сув ташиш автомашинасида ичимлик суви билан таъминланиши йўлга қўйилади.
Ноқулайликлар учун узр сўраймиз.
Халқ депутатлари Нурафшон шаҳар Кенгашининг VI/ХLVIII сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари ва тегишли ташкилот раҳбарлари иштирок этди.

Кун тартибида "Халқ депутатлари Нурафшон шаҳар Кенгашига сайлов ўтказиш бўйича шаҳар сайлов комиссияси таркибига ўзгартириш киритиш тўғрисида" ва "Нурафшон шаҳар ҳудудидаги жами 733,31 гектар ғалладан бўшаган ер майдонларини такрорий экин экиш учун мавсумий муддатга экин экиб фойдаланиб туриш тўғрисида"ги масалалар кўриб чиқилди ва муҳокамасига қўйилди.

Кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa
#Диққат_эълон ‼️‼️‼️‼️‼️

📣📣📣Нурафшон шаҳар ҳокими ташаббуси билан халқ депутатлари Нурафшон шаҳар Кенгаши сессияси йиғилиш қарорига асосан шаҳар ҳудудидаги бўш ерларга экилган бошоқли дон экинларидан бўшаган ер майдонларини белгиланган тартибда шаҳар ҳудудида жами 733,31 гектар майдони ишга лаёқатли ишсиз фуқароларга вақтинчалик такрорий қишлоқ хўжалиги махсулотларини экиш учун мавсумий муддатга ажратилди.

Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 62-моддасига мувофиқ фуқаролар билан ҳокимлик ўртасида белгиланган тартибда шартнома расмийлаштирилиб, шартномада ҳар бир гектар учун 1 500 000 (бир миллион беш юз минг) сўм миқдоридаги ер солиғини аввалдан тўлаш шарти билан вақтинча–мавсумий муддатга фойдаланиш учун ер берилади.

Нурафшон шаҳар ҳокимиятининг Қурилиш бўлимига мурожаат қилишингиз мумкин.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Forwarded from 🏡 NURAFSHON UY BOZOR
Нурафшоншаҳаргаз” газ таъминоти бўлими Сизга шуни маълум киладики, Ойбек МФЙ нинг М Улуғбек кўчасидаги ўрта босим ГТН ни кўчириш ишлари олиб борилиши муносабати билан 2022 йил 17 июн куни соат 09-00 дан 18-00 гача Ойбек МФЙ нинг М Улуғбек,Ойбек,Истирохат, Спорт хамда Х Мирзаев кўчалари ахоли хонадонлари хамда улгуржи истеъмолчиларида вақтинча газ таъминоти тўхтатилади . Жами газ таъминоти тўхтатиладиган ахоли хонадонлар сони 526 тани улгуржи истеъмолчилари сони эса 6 тани ташкил қилади. Мурожжат учун (99) 004-81-04 (“Нурафшоншаҳаргаз”Аварияни тиклаш хизмати)

🇸🇱(Тошкент Вилояат) Канали👇
https://t.me/+BSJ2iw-DbEtjZTFi
https://t.me/+BSJ2iw-DbEtjZTFi
#осиё_чемпионати

🇺🇿✈️🇰🇬Ўсмирларимиз Осиё чемпионатига жўнаб кетишди

Ҳозиргина юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон ўсмирлар (U 17) терма жамоаси Осиё чемпионатида иштирок этиш мақсадида Бишкек шаҳрига жўнаб кетди.

Қирғизистон пойтахти 19-26 июнь кунлари эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича ўсмирлар (U 17) ва ёшлар (U 23) ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилади. курашчилари қитъа биринчилигининг барча йўналишларида юртимиз шарафини ҳимоя қиладилар.
Ўзбекистон терма жамоаси таркибида Нурафшон шаҳридан Сардор Холмирзаев, Камронбек Ўткировлар хам жой олган.

🇺🇿🤼‍♂️Юнон-рум кураши (U 17) делегацияси таркиби:

45 кг: Шаҳзод Рўзиохунов
48 кг: Сардор Холмурзаев
51 кг: Сардор Йўлдошев
55 кг: Хуршидбек Нормуҳаммадов
60 кг: Исломбек Каримжонов
65 кг: Акобир Унгоров
71 кг: Амиршоҳ Ваҳобов
80 кг: Камронбек Ўткиров
92 кг: Сардорбек Рустамов
110 кг: Камронбек Абдуазизов


Делегация раҳбари - Шуҳрат Мамадалиев


Обуна бўлинг
👉 @nurafshonpressa