Nurafshon shahar hokimligi
1.9K subscribers
34.2K photos
3.23K videos
45 files
10.2K links
Download Telegram
Nurafshon shahar 3-sektor rahbari polkovnik O.G.Ganibekov xududdagi yoshlar bilan uchrashdi.

Uchrashuvda 10 dan ortiq yoshlar qatnashdi. Kelib tushgan murojatlar yuzasidan mutasadi tashkilotlarga topshiriqlar berildi.

@Nurafshonpressa
#Фуқаролар_қабули

Навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.

🔸Нурафшон шаҳар “Тонг” маданият саройида фуқароларнинг навбатдаги қабули бўлиб ўтди. Шаҳар ҳоким Музаффар Салиев раҳбарлигида ўтган тадбирда сектор раҳабарлари, шаҳар ҳокими ўринбосарлари, тегишли бошқарма ва ташкилотлар масъуллари иштирок этишди.

Қабул давомида иштирок этган аҳоли томонидан 30 га яқин мурожаат тингланди.

Мазкур мурожаатлар мазмунини турмуш билан боғлиқ оилавий муаммолар, субсидияга уй-жой олиш, йўл, коммунал соҳа, тиббиёт тизими, маҳалладан ижтимоий ёрдам олиш, кредит ажратилиши, турар-жой, кадастр ҳамда таълим каби масалалар ташкил қилди.

Айрим мурожаатлар юзасидан шаҳар ҳокими масъуллар билан жойига чиқиб ўрганишлар олиб бормоқда.

Шаҳар ҳокими фуқароларнинг мурожаатларига ечим топиш юзасидан корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда тегишли масъулларга кўрсатмалар бериб ўтиб, натижа учун маълум муҳлатлар белгилади.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Ўзбекистан Экологик партия Тошкент вилоят кенгаши Конституцияга ўзгартириш киритиш учун ахоли таклифларини ўрганиш бўйича тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Нурафшон шаҳар ҳокими М.Салиев, Ўзбекистан Экологик партия Тошкент вилоят кенгаши, Нурафшон шаҳар Кенгаш депутатлари иштирок этишди ва фуқароларнинг фикр мулохазалари ўрганилди.

@Nurafshonpressa