Nurafshon shahar hokimligi
1.9K subscribers
34.1K photos
3.23K videos
45 files
10.2K links
Download Telegram
Нурафшон шаҳар 2-секторида прокурор ва ҳалқ қабулхонаси мудири бошчилигида ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштирокида "Сайёр қабул" ўтказилди,

Қабулда Обод турмуш МФЙга қарашли фуқароларнинг муаммолари ўрганилиб, жойида бартараф этилиши таъминланди.

✍️ Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa
Ёшларимиз спортнинг "стритбол" тури бўйича Республика босқичига

🏀Жорий йилнинг 21-23 июнь кунлари, Сурхандраё вилояти Термиз шахрида "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида спортнинг стритбол тури бўйича Республика босқичи бўлиб ўтди.

Мусобақага Нурафшон шаҳар Наврўз МФЙ 22-26 ёш тоифасида жамоалар иштирок этиб фахрлий 2-ўринни эгалладилар.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa
Шаҳар ҳокими М.Салиев, шаҳар ҳокими ўринбосарлари, Халқ депутатлари Нурафшон шаҳар Кенгаши депутатлари, маҳалла раислари ва ёши улуғ оталар билан шаҳардаги Тўй тепа МФЙда жойлашган "Атхам Сахоба" зиёратгохи ҳолати ўрганиб чиқишди.

"Атхам Сахоба" қабристони худудини ёввойи ўтлардан тозалаш, дарахтларга шакл бериш ва атрофини ободонлаштириш ишларини олиб бориш бўйича шу қабристонга алоқадор бўлган махалла фаоллари билан ободонлаштириш ишлари ташкил қилиш бўйича келишди. Бугундан қабристон худудида ободонлаштириш ишлари олиб борилади.

Шаҳар фуқароларини ушбу хашарда фаол қатнашишларини сўраб қоламиз. Зеро марҳумларнинг ҳоки поклари қўним топган масканларни обод қилиш ва уларнинг ҳақларига дуолар қилиш – барчамизнинг инсоний бурчимиздир.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

@Nurafshonpressa
#Нурафшон_шаҳар
#Ҳоким_ва_ёшлар_учрашуви

Шаҳар ҳоким ёшлар билан учрашди

Нурафшон шаҳар 1-сектор биносида Ёшлий МФЙ ёшлари билан учрашув бўлиб ўтди. Ташкилот раҳбарлари ва мутасаддилари ҳамда шаҳар ёшлари иштирок этган тадбирда юртимизда ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумот бериб ўтди.

📍Учрашувда шаҳар ҳокими, 1-сектор рахбари сифатида махаллабай ишлаш хамда ёшларни қийнаётган муаммоларни хал қилиш бўйича ёшларнинг мурожаатларини тинглади. Ёшларнинг ойлик харбий хизматга бориш, фарзандининг кўзини даволатишда амалий ёрдам ва шу каби мурожаати қабул қилиниб, тегишли ташкилот рахбарларига топшириқлар берилди.

📌Шундан сўнг, шахар хокими ёшлар билан очиқ мулоқотга киришиб, уларнинг таклифларини эшитди.

@Nurafshonpressa