Nurafshon shahar hokimligi
2.04K subscribers
36K photos
3.33K videos
47 files
10.6K links
Download Telegram
Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги

Поздравление народу Узбекистана с праздником Курбан хайит

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
«Тошкент сув таьминоти» МЧЖ Нурафшон шаҳар Тошкент Вилояти худудида ичимлик суви кувурларида носозлик мавжудлиги муносабати билан 12.07.2022 куни Ойбек МФЙ, Навруз МФЙ худудларининг ичимлик сув таъминотида соат 09:00 дан 17:00 гача узилиш бўлади. Ичимлик сувидан захиралашларингиз суралади.Ахоли сув таъминотининг махсус сув ташиш автомашинасида ичимлик суви билан таъминланиши йўлга қўйилади.
Ноқулайликлар учун узр сўраймиз.
🔔“Ташаббусли бюджет” жараёнида иштирок этинг!

Ҳурматли Нурафшон шаҳри фуқаролари, сизни қийнаб келаётган, ечими маблағ билан боғлиқ муаммолар мавжудми?
❗️Энди ушбу муаммоларни ҳал этиш учун бюджет маблағлари Сизнинг ташаббусингиз асосида йўналтирилади.

🔔Тошкент вилояти Молия бош бошқармаси томонидан олиб борилаётган “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2 мавсумига жорий йилнинг 15 июулидан старт берилади.

❗️Жараёнда иштирок этган ҳолда ўз таклифингизни билдиришингиз ёки Сизнинг эҳтиёжларингизни акс эттирган бошқа таклифларга овоз беришингиз мумкин.

❗️Онлайн иштирок этиш бевосита Молия вазирлигининг openbudget.uz “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали амалга оширилади.
❗️Портал орқали Рўйхатдан ўтиш жараёнида Сиз исм-шарифингиз, туғилган йилингиз, яшаш ҳудудингиз ва шу каби бошқа маълумотларни киритишингиз ва энг асосийси ўзингиз доимий ишлатадиган телефон рақамингизни кўрсатишингиз лозим бўлади.

Сиз қуйидаги йўналишлар бўйича таклифингизни қолдиришингиз мумкин:
Ичимлик суви таъминотини яхшилаш;
-Ёритиш тизимини яхшилаш;
-Ички йўлларни таъмирлаш, шағаллаштириш ёки асфалт ётқизиш;
-Ижтимоий соҳа объектларини таъмирлаш, жихозлаш ёки моддий-техник базасини ривожлантириш;
-Жамоатчилик ихтиёридаги объектларни таъмирлаш ёки жихозлаш.

❗️Таклиф қолдириш жараёни жуда ҳам содда бўлиб, Сиз ўз шахсий кабинетингиз орқали қўшиш тугмасини боссангиз ва очилган саҳифага ўз таклифингиз ҳақида маълумотларни киритсангиз бас.

❗️Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки билдирилган таклифларнинг умумий қиймати 1,1 млрд.сўмдан ошмаслиги, таклифда ягона ижтимоий муаммо акс эттирилиши ҳамда таклифнинг манзили аниқ кўрсатилиши лозим.
Таклиф қолдириш ва овоз бериш якунига кўра ҳар бир ҳудудда энг кўп овоз тўплаган таклифлар ғолиб деб топилади ҳамда таклифни амалга ошириш учун маблағ ажратилиши юзасидан қарор қабул қилиниб, амалий ишлар бошланади.
Ташаббус кўрсатинг ва “Ташаббусли бюджет” жараёнида фаол иштирок этинг
Муаммоларни ҳал этиш энди ўз қўлингизда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 апрелдаги «Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-201-сон қарорига асосан маҳаллаларда ёшлар ўртасида оммавий спорт мусобақаларини тизимли ташкил этиш орқали соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, уларни оммавий спортга жалб этишни янги босқичга олиб чиқиш топшириқлар ижроси бўйича жорий йил май-август ойларида спортнинг 5 та тури бўйича 3 босқичли «Вилоят ҳокими кубоги» спорт мусобақаси ўтказилиши белгиланди.

🔸Жумладан Нурафшон шаҳри ўсмирлар ва қизлар ўртасида Баскетбол спорт туридан «Вилоят ҳокими кубоги» спорт мусобақасининг туман босқичи бўлиб ўтди.

🔸Мусобақада 4 та секторларда ғолибликни қўлга киритган ўсмирлар қизлар жамоалари ўзаро беллашиб

13-16 ёш ҳамда Наврўз МФЙ
17-20 ёш тоифаларида Наврўз МФЙ
21-30 ёш қизлар ўртасида Наврўз МФЙ
жамоалари 1-ўрини эгаллаб вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритишди.

@Nurafshonpressa
Нурафшон шаҳар ҳокими М.Салиев ва вилоят Касаба уюшмаси Федерацияси ҳамкорлигида шаҳар Кенгаш депутатлари, маҳаллада фаолият олиб борган МФЙ раислари, хотин-қизлар ва маҳалла фаолларининг маданий ҳордиқ чиқаришлари мақсадида Хоразм вилоятига саёхат ташкиллаштирилди,

Мазкур саёҳатдан асосий мақсад мамлакат тарихи, миллий қадриятлар ҳамда Хоразм вилоятидаги туризм саноати билан таништиришдан иборат.

Сайёҳлар вилоятга ташрифлари давомида Хоразм фольклор ансамбли чиқишларидан ҳам бахраманд бўлишди ҳамда миллий таомлардан татиб кўришди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa
Нурафшон шаҳридан «E-AUKSION» электрон савдо платформаси (савдо майдонча) си орқали тадбиркорлик фаолияти учун савдоларга қўйилган ер майдонлари.
Ҳурматли тадбиркорлар ва тадбиркорлик қилиш истагида бўлган фуқаролар, Сиз ҳозирги вақтда «E-AUKSION» электрон савдо платформаси (савдо майдонча) сида Нурафшон шаҳри ҳудудидан қўйилган 50 дан ортиқ ер участкаларини e-auksion.uz ягона платформаси орқали сотиб олишингиз мумкин.

Қўшимча маълумотлар учун телефон рақамлар: +99897-884-19-71

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
Аввал хабар берганимиздек, шаҳар Кенгаш депутатлари, маҳаллада фаолият олиб борган МФЙ раислари, хотин-қизлар ва маҳалла фаолларининг маданий ҳордиқ чиқаришлари мақсадида Хивага саёҳат ташкил қилинди.

Хивага ташриф давомида шаҳарнинг диққатга сазовор масканлари билан яқиндан танишишди. Калта Минор, Ичан-қалъа, Жума масжиди, Оллоқулихон, Муҳаммад Раҳимхон, Шерғозихон мадрасалари, Паҳлавон Маҳмуд мемориали, "Тош ҳовли" саройи шулар жумласидандир.


Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa