Nurafshon shahar hokimligi
1.86K subscribers
33.6K photos
3.2K videos
45 files
10K links
Download Telegram
#инвестиция

"Черноголовка" Нурафшонда ишлаб чиқарилишини билармидингиз?

Нурафшон шаҳар ҳокими М. Салиев Россия Федерацияси инвесторлари томонидан "Черноголовка" бренди остида салқин ичимликлар ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб келаётган "Aqus products" компанияси таъсисчиларини қабул қилди.

Айни пайтда Нурафшон шаҳар, "Чиғириқ" МФЙ ҳудудида фаолият юритиб келаётган корхона бугунги кунда мамалкатимиз бўйлаб бозори чаққон салқин ичимликлардан ҳисобланади.

Айтиш жоизки, корхона кўплаб мамлакатлар билан ҳамкорликни йўлга қўймоқда. Жумладан, куни кеча корхона Жанубий Корея давлатига ўз маҳсулотларининг илк экспортини амалга оширди.
Шу билан бирга, келгусида экспорт географиясини кенгайтириб, Исроил ва Марказий Осиё мамлакатларига сотиш борасида музокаралар олиб борилмоқда.

Шаҳар ҳокими ўзаро ҳамкорлик учун корхона таъсисчиларига миннатдорчилик билдириб, уларнинг фаолиятини кенгайтириш ва янги қувватларни ишга тушириш борасида ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилди.

@Nurafshonpressa