Nurafshon shahar hokimligi
1.84K subscribers
33.4K photos
3.19K videos
44 files
9.97K links
Download Telegram
#инвестиция

"Черноголовка" Нурафшонда ишлаб чиқарилишини билармидингиз?

Нурафшон шаҳар ҳокими М. Салиев Россия Федерацияси инвесторлари томонидан "Черноголовка" бренди остида салқин ичимликлар ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб келаётган "Aqus products" компанияси таъсисчиларини қабул қилди.

Айни пайтда Нурафшон шаҳар, "Чиғириқ" МФЙ ҳудудида фаолият юритиб келаётган корхона бугунги кунда мамалкатимиз бўйлаб бозори чаққон салқин ичимликлардан ҳисобланади.

Айтиш жоизки, корхона кўплаб мамлакатлар билан ҳамкорликни йўлга қўймоқда. Жумладан, куни кеча корхона Жанубий Корея давлатига ўз маҳсулотларининг илк экспортини амалга оширди.
Шу билан бирга, келгусида экспорт географиясини кенгайтириб, Исроил ва Марказий Осиё мамлакатларига сотиш борасида музокаралар олиб борилмоқда.

Шаҳар ҳокими ўзаро ҳамкорлик учун корхона таъсисчиларига миннатдорчилик билдириб, уларнинг фаолиятини кенгайтириш ва янги қувватларни ишга тушириш борасида ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилди.

@Nurafshonpressa
#билдириш

“Тошкент  сув таьминоти” МЧЖ   Нурафшон шаҳар  бўлими Марказий сув иншоотида профилактика ишлари олиб борилиши муносабати билан 20.08.2022 куни Ойбек МФЙ, Навруз МФЙ ва Туйтепа МФЙ  ҳудудларининг  ичимлик сув  таъминотида  соат 09:00 дан 16:00 гача узилиш бўлади. 

Аҳоли сув таъминотининг  махсус сув ташиш  автомашинасида ичимлик суви билан таъминланиши йўлга қўйилади.

Ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

@Nurafshonpressa
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#шукуҳ
#сана

⚡️Бугун - тадбиркорлар куни

🔹
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик мамлакатимиз иқтисодиётининг муҳим таянчидир. Сўнгги йилларда бу соҳани ривожлантиришга қаратилган 2 мингга яқин қонун, фармон ва қарорлар қабул қилинди.

👉Батафсил

➡️Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#спорт
#ғурур
#шараф

Туркиянинг Коня шаҳрида “V Islom birdamligi” ўйинлари бўлиб ўтди


Дунёнинг уч қитъасидан 56 мамлакат спортчиларини ягона мақсад сари бир нуқтага жамлаган ушбу мусобақа 2022 йил 8-19 август кунларида ўтказилди.

Унда Нурафшон шаҳридан Жасур Ортиқбоев Олимпия спорт турларидан Юнон-рум кураши йўналишида муносиб иштирок этди.

Фахрли 2-ўринни эгаллаб кумуш медаль соҳиби бўлган нурафшонлик бўз йигит бошқа мусобақачи юртдошларимиз билан кеча тунда Ўзбекистонга қайтди.

@Nurafshonpressa
#эҳтиёткорлик

ОГОҲЛИК ДАВР ТАЛАБИ, ДИНИЙ ЭКСТЕРИМИЗИМ — МИЛЛАТ РИВОЖИГА ТАҲДИД


⚡️ Чиғириқ МФЙда ўтказилган тадбир шундай номланди

Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлар бўйича шаҳар бош мутахассиси Қ.Расулов, “Саид ибн Ваққос” жоме масжид имом хатиби Баходир домла Аширматов, шунингдек Чиғириқ МФЙ раиси, хоким ёрдамчиси, хотин қизлар фаоли, ёшлар етакчиси ва МФЙ кўча бошилари ҳамда маҳалла фуқаролари иштирокида бўлиб ўтган давра суҳбатида огоҳлик, таъқиқланган ижтимоий тармоқларда аъзо бўлмаслик, турли радикал ёт ғоялар таъсирига тушиб қолмасликлари, атрофда бўлаётган воқеа ва ҳодисаларга доимо теран нигоҳ билан қараш тўғрисида тушунчалар берилди.

Учрашувда ҳозирги замонда эҳтиёткор бўлиб яшаш давр талабига айланиб бораётганлиги таъкидланди.

@Nurafshonpressa