Nurafshon shahar hokimligi
1.95K subscribers
35.2K photos
3.29K videos
46 files
10.4K links
Download Telegram
#олий_неъмат

“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз”


— Дарҳақиқат, янги Ўзбекистоннинг инсон қадрини улуғлашга, унинг манфаатлари йўлида хизмат қилишдаги қадами шаҳдам.

Бугунги инвестициявий лойиҳалар замирида яратилаётган осмонўпар иморатлар, муҳташам бинолар юртдошларимиз фойдаси учун қад кўтарган иншоотлардир.

Кўркам қиёфа касб этаётган ҳур заминда олиб борилаётган бу каби ислоҳотлар ҳали ҳаммаси эмас.

Мустақиллик
неъмати бизга бундан-да улуғвор ишларга имкон ҳозирламоқда. Ғайрат улашмоқда. Шубҳасиз, бунёд этилаётган иморатларимизга боқиб, ажнабийлар бизнинг кимлигимизни билади, дунёга танитади.

Шараф-шонимиз, жонажон ўлкамизга байрам муборак!

Умид Убайдуллаев
шаҳар ҳокимининг ўринбосари


@Nurafshonpressa
#олий_неъмат

“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз”

Бугунги инсон қадрини улуғлаш сиёсати одимлаётган айни кунларимизда барчамизнинг олиб бораётган ҳар бир ишимиз замирида халқ манфаати, уларнинг фаровон турмуши ётади.

Фуқароларнинг бахтли-саодатли, фаровон умр кечиришини кафолатлаш, ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза этиш давлатимиз сиёсатининг энг муҳим устувор йўналиши эканлигини алоҳида таъкидлаш жоиз...

Нурафшон шаҳар ҳокими Музаффар Салиевнинг Мустақиллигимизнинг 31 йиллик тантанаси билан бутун халқимиз, қолаверса нурафшонликларга йўллаган байрам табригини ушбу ҳавола орқали 👉👉 https://clck.ru/wmCNb 👈👈 батафсил ўқинг

@Nurafshonpressa