#таҳлил
Қўмита раиси бошчилигида йиғилиш ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси Зулайхо Махкамова бошчилигида видеоселектор кўринишида йиғилиш ўтказилди.
Унда "Аёллар дафтари"нинг 3-босқичига киритилган хотин-қизларга кўрсатилган ёрдамлар таҳлили ва бошқа муҳим масалалар шаҳар-туманлар кесимида муҳокама қилинди.
Нурафшон шаҳар ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Камола Эргашалиевна бошчилигида бўлим мутахассислари ва маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари ҳам йиғилишда иштирок этишиб, еелгусида олиб борилиши кутилаётган ишларни белгилаб олишди.
@Nurafshonpressa

#эзгулик
Яна саҳоват қадамлари босилди
Эзгу ишни ҳар ким ҳар куни қилиши керак тамойилига асосланган Нурафшон шаҳар 3-сектор раҳбари, полковник О.Ғанибеков ҳамда ҳоким ёрдамчиси О. Атауллаев ҳамкорликда сектор ҳудудидаги Бирлик МФЙ да истиқомат қилувчи икки нафар ногиронлиги бор фуқароларга ногиронлик аравасини топширишди.
Халқ дуосига қўл очган ҳомийлар келгусида бу каби эзгу ишларни янада кўпроқ йўлга қўйишларига ишонч билдиришди.

#таклифларга_овозлар
“Очиқ бюджет” ахборот портали орқали берилган таклифлар етарлича овоз тўпламоқда
Нурафшон шаҳар ҳокими Музаффар Салиев белгиланган жойларни бирма бир кўздан кечирди. Шаҳар ҳокими ўрганиш ишлари давомида ўқувчи-ёшлардан аҳвол сўрашга вақт ажратганини алоҳида таъкидлаш лозим.
👉 БАТАФСИЛ ЎҚИНГ

#туҳфа
Маҳаллалардаги ёшлар етакчилари ҳоким эътиборида
Туҳфа шунчаки бўлмади. Айниқса, байрамда совға олиш эса кишида бошқача таассурот қолдиради.
Мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллик тантанасини нишонлаш жараёнида Нурафшон шаҳар ҳокими М.Салиев томонидан шаҳардаги барча маҳалла ёшлар етакчиларига Маданият ва санъатни тарғиб этиш, ёшларнинг вақтини мазмунли ташкиллаштириш, шу билан бирга турли тадбирларни мазмунли ўтказиш мақсадида овоз кучайтириш мосламаси сертификатлари топширилган эди.
Ушбу мосламаларни ёшлар етакчилари қабул қилар экан, уларга берилаётган эътибордан мамнун бўлишди.

#Биласизми
❗️ Алимент тўловчининг бошқа қарздорликлари бўлганда ундан ундирилган маблағлар биринчи навбатда алимент тўловлари учун берилади, сўнг навбатдаги қарздорликлар учун тақсимланади.
🔘 Алимент тўлашдан бўйин товлаётган ва қидирувга эълон қилинган шахслар мажбурий ижро органларининг расмий веб-сайтларида жойлаштирилади, оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

Kundalik.com ота-оналар ва мактаб ҳамкорлигини мустаҳкамлаш мақсадида жорий қилинган таълим ресурси саналади
Kundalik.com — рақамли таълим платформаси бўлиб, ўқитувчилар учун онлайн режимда дарсларни режалаштириш, дарс ишланмаларини тузиш, ўқувчиларнинг давомати ва ютуқларини журнал ҳамда кундаликнинг электрон шаклларида юритиш имконини яратади. Унинг ёрдамида статистик ҳисоботлар автоматик тарзда юритилади ва қўлда ёзиш шарт эмаслиги боис вақт беҳуда сарфлашнинг олди олинади.
Мазкур тизим Ўзбекистоннинг ички интернет тармоғи — TAS-IX ҳудудида жойлашганлиги сабабли платформа билан ишлашда уяли алоқа операторлари орқали фойдаланиладиган интернет-трафик сарфланмайди. Шу билан бирга тизим интернет тармоғи етиб борган ва яхши алоқа сифати таъминланган ҳудудлардаги мактабларгагина жорий қилинган. Табиийки, интернет алоқаси мавжуд бўлмаган (масалан, тоғли қишлоқлар) ҳудудлардаги мактаблар анънавий кундалик дафтарларидан фойдаланиши давом этмоқда.
Kundalik.com мажбурийми?
Kundalik.com тизимига обуна бўлиш ота-оналар учун ихтиёрий саналади. Фойдаланувчилар тўғрисидаги барча маълумотлар “Ўзбектелеком” серверларида сақланади. Бу эса ўқув жараёнларига алоқадор барча иштирокчиларнинг шахсий маълумотлари ишончли ҳимояда эканлигини англатади.
Мазкур тизимнинг афзалликлари шундаки, бу орқали, аввало, ўқитувчининг вақти тежалади, уларга электрон журналдан фойдаланиш бепул тақдим этилади. Мисол сифатида айтиш лозимки, қатор ривожланган мамлакатлар ўқитувчилари бунинг ёрдамида ҳар чоракда 20 соатдан ортиқ иш вақтини тежайди. Мазкур тежалган вақтни эса ўқитувчи болалар билан ижодий шуғулланишга ёки қўшимча ўқув материалларини ўзлаштиришга сарфлаши мумкин.
Тизимга аъзо бўлиш нархи қанча?
Kundalik.com лойиҳаси тўлиқ инвестиция маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган бўлиб, дастурий маҳсулотни яратиш, уни мактабларга жорий этиш, сақлаш ва ривожлантириш учун бюджет маблағлари сарфланмайди.
Мазкур электрон кундаликнинг нархи Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги томонидан қоғоз кундалик нархига мос тарзда белгиланган ҳамда йилдан йилга арзонлаштирилиб борилмоқда. Хусусан, 2020 йилда унинг йиллик обуна нархи (365 кун) 9200 сўм этиб белгиланган бўлса, 2021 йилда бу кўрсаткич 8600 сўмни, 2022 йилда 8000 сўмни ташкил этмоқда.
Ота-оналар учун қандай қулайликлари бор?
Таъкидлаш лозимки, Kundalik.com тизими ота-оналар учун қатор қулайликларни яратади. Жумладан, онлайн тарзда:
• фарзандларининг дарсга қатнашаётгани;
• дарсни қай даражада ўзлаштириб бораётгани;
• эртанги кунги уй вазифалари хусусида тезкор маълумотларга эга бўлиши мумкин.
Хулоса қилиб айтганда, Kundalik.com тизими ўқитувчилар ва ота-оналарнинг ўзаро мустаҳкам ҳамкорлигини таъминлашда ишончли кўприк бўлиб хизмат қилади.
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram

#бола_ҳуқуқи
Билмасангиз зарар эмас, билиб қўйган эса яхши
📌 Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгилангандек, ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар.
Ота ва она ўз болаларига нисбатан тенг ҳуқуқ ва мажбуриятларга эгадирлар. Фарзанд тўла муомалага лаёқатли бўлса, унинг мажбуриятлари бўйича, хусусан, у етказган зарар оқибатида келиб чиққан мажбуриятлар бўйича она-оналар жавобгар бўлмайдилар (Ўзбекистон Республикаси Оила Кодекси).
✍️Шахс қуйидаги ҳолларда тўла муомалага лаёқатли деб топилади:
✔️вояга етганда (18 ёшга тўлганда);
✔️вояга етмаган шахсни тўла муомалага лаёқатли деб топиш (эмансипация);
✔️вояга етмаган шахс қонуний никоҳ муносабатларига киришганда.
✔️Ота-она, фарзандликка олувчилар ва ҳомий эмансипация қилинган вояга етмаганнинг мажбуриятлари бўйича, хусусан, у етказган зарар оқибатида келиб чиққан мажбуриятлар бўйича жавобгар бўлмайдилар.
✔️Ота-она ўз болаларини тарбиялаш ҳуқуқига эга ва тарбиялаши шарт.
✔️Ота-она ўз болаларининг тарбияси ва камолоти учун жавобгардир. Улар ўз болаларининг соғлиғи, жисмоний, руҳий, маънавий ва ахлоқий камолоти ҳақида ғамхўрлик қилишлари шарт.
✔️Ота-она ўз болаларини тарбиялашда бошқа барча шахсларга нисбатан устун ҳуқуққа эга.
✔️Ота-она болаларининг қонун ҳужжатларида белгиланган зарур даражада таълим олишини таъминлаши шарт.
✔️Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик жаримага сабаб бўлади.
✔️Болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш уларнинг ота-онаси зиммасига юклатилади.
✔️Ота-она ўз болаларининг қонуний вакиллари ҳисобланадилар ҳамда ҳар қандай жисмоний ва юридик шахслар билан бўлган муносабатларда, судда алоҳида ваколатсиз уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қиладилар.
✔️Васийлик ва ҳомийлик органи томонидан ота-она ва болалар манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик борлиги аниқланганда, ота-она ўз болаларининг манфаатларини ҳимоя қилишга ҳақли эмас.
✔️Ота-она ва болалар ўртасида келишмовчиликлар мавжуд бўлганда васийлик ва ҳомийлик органи болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун вакил тайинлаши шарт.
✔️Ота-она болани қонунга асосланмасдан ушлаб турган ҳар қандай шахсдан унинг қайтарилишини талаб қилишга ҳақли. Низо чиққан тақдирда, ота-она ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат қилишга ҳақли. Бу талабларни кўришда суд болани ота-онасига қайтариш унинг манфаатларига зид деган хулосага келса, боланинг фикрини ҳисобга олган ҳолда ота-онанинг даъвосини рад қилишга ҳақли. Агар суд ота-она ҳам, болани ўз қарамоғига олган шахс ҳам болага лозим даражада тарбия беришни ҳамда уни камолотга етказишни таъминлай олмайдилар, деб топса, болани васийлик ва ҳомийлик органи қарамоғига олиб беради.
Нурафшон шаҳар ҳокимлиги Болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси шаҳардаги вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилади!