Nurafshon shahar hokimligi
2.03K subscribers
36K photos
3.32K videos
47 files
10.6K links
Download Telegram
#таъзия

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги жамоаси, қурилиш коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича бош мутахассиси Шамсудинов Сирожиддинга бувилари вафот этганлиги  муносабати билан марҳуманинг яқинларига таъзия билдириб, ҳамдардлик изҳор этади.

Ўтганларни Аллоҳ раҳматига олсин.

@Nurafshonpressa
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#open_budjet

Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмасининг "Оpen_budjet" орқали қолдирган таклифлари юзасидан ғолибликни қўлга киритганини "Nurafshon TV" батафсил гапиради.

@Nurafshonpressa
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самаркандга хуш келибсиз!

____

Добро пожаловать в Самарканд!

____

Welcome to Samarkand

https://t.me/AOKBToshvil
#ўқув_семинари

Тарғиботчиларга маҳорат дарслари
ўтказилди

Республика Маънавият ва маърифат маркази Нурафшон шаҳар бўлинмаси томонидан Президентнинг 2021 йил 26 мартдаги 5040-сонли Қарорига асосан жорий этилган ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиларнинг асосий вазифалари, фаолият йўналишлари, йиллик режалари тақдимотини ўтказиш ҳамда уларнинг бу йўналишдаги малакаларини ошириш мақсадида ўқув-семинар ташкил этилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази Нурафшон шаҳар бўлинмаси, шаҳар Халқ таълими бўлими ҳамкорлигида тарғиботчиларга маҳорат дарслари, маърузалар ва тақдимотлар ўтказилиб, иштирокчилар билан самимий суҳбат олиб борилди. Шунингдек, тизим олдида турган вазифалар ва ечимини кутаётган муаммоларни ҳал қилиш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

Тадбирда Республика Маънавият тарғиботчиси, тарих фанлари номзоди, доцент С.Сулаймонова ўз маърузалари билан иштирок этди.

@Nurafshonpressa
#назорат

Огоҳлантириш хатлари берилди

🔷 Нурафшон шаҳар Тошкент йўли кўчасида жойлашган савдо мажмуалари, умумий овқатланиш жойлари, хизмат кўрсатиш обектларига тартибсиз, шаҳарсозлик меъёрларига мос келмаган, рухсатсиз ўрнатилган, “Давлат тили ҳақида”ги ва “Реклама тўғрисида”ги Қонунлар талабларига тўғри келмаган ташқи реклама воситалари ишчи гуруҳ томонидан ўрганилди.

Вилоят прокуратураси, Монополияга карши курашиш қўмитаси ҳузуридаги истеьмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги, шаҳар ҳокимлиги таркибида тузилган ишчи гуруҳ вакиллари тадбиркорлик субектларига пешлавҳа ва реклама воситаларини ўрнатишда қонун талабларига риоя этишлари тўғрисида тушунчалар ҳамда огоҳлантириш хатларини беришди.

@Nurafshonpressа
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити тадбирларида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига келди.

#SCO2022Samarkand

https://t.me/AOKBToshvil
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Монголии уже в Самарканде.

Обратите внимание, на автомобиле Президента зелёный номер SCO VIP

@na_begu
#жараён

Йўллардаги қурилиши ишлари ҳоким назоратида

Нурафшон шаҳрининг Тошкент йўли кўчаси 4R2 йўли ҳудудида олиб борилаётган ишлар шаҳар ҳокими М.Салиев томонидан ўрганилди.

Шу билан бирга, йўл бўйларидаги қурилишлар, пиёдалар йўлининг талаб даражасида бўлиши, қолаверса таъмирлаш ишлари, келиб чиққан муаммоларни бартараф этиш масалаллари юзасидан ҳоким томонидан тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилди.

@Nurafshonpressa