Nurafshon shahar hokimligi
1.85K subscribers
33.8K photos
3.21K videos
45 files
10.1K links
Download Telegram
#савоб_ишни_ҳар_ким_ҳар_куни_қилмоғи_лозим

Коронавирус пандемияси тиббий анжомлар, хусусан, тиббий ниқобларга бўлган эҳтиёжни кескин оширди. Ижтимоий тармоқларда гоҳ Фарғонада, гоҳ Навоийда тиббий ниқоблар, исириқ ва турли дори воситалари бепул тарқатилаётгани ҳақида хабарларга кўзимиз тушмоқда.
Бу каби хайрли амалларга ўзимизнинг Ўрта Чирчиғимизда, Нурафшон шаҳрида ҳам гувоҳ бўлишимиз мумкин.

Бугун Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ўрта Чирчиқ тумани бўлими ҳамда Ўрта Чирчиқ тумани Давлат солиқ инспекциясининг ташаббуси билан «Қорасув» ҳудудидаги йирик савдо мажмуаларида, Ўрта Чирчиқ тумани ва Нурафшон шаҳри ДСИ идоралари ҳамда Нурафшон шаҳар деҳқон бозори ва «Нурафшон» савдо марказида тиббий ниқобларни бепул тарқатдилар.

2 мингдан зиёд тиббий ниқобларни аҳолига улашишда ташаббус кўрсатган Департаментнинг Ўрта Чирчиқ тумани бўлими бошлиғи Дилшод Облақулов ҳамда Ўрта Чирчиқ тумани ДСИ бошлиғи Жамшид Усмоновга миннатдорчилик билдирилди.

👉 «Машъал» газетаси