Nurafshon shahri hokimligi
3.16K subscribers
48.1K photos
4.69K videos
63 files
13.8K links
Download Telegram
НУРАФШОН ШАҲРИДА КРИМИНОГЕН ВАЗИЯТНИ БАҲОЛАШ ВА ҲУҚУҚБУЗАРЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ БЎЙИЧА ОЛИБ БОРИЛГАН ИШЛАР ЎРГАНИЛДИ.

Жорий йилнинг 3 январь куни қабул қилинган Президент қарори – ПҚ-1 ижросини назорат қилиш мақсадида Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Нурафшон шаҳрида амалга оширилган ишлар атрофлича ўрганилди.
Ўрганишлар жараёнида маҳаллалардаги криминоген вазият, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича қилинган ишлар таҳлил қилиниб, мавжуд камчиликлар аниқланди.

Аниқланган камчиликларни тезкор бартараф этиш мақсадида Нурафшон шаҳар прокурори Т.Каримов ва ИИБ раҳбари А.Юлдашевлар раҳбарлигида маҳалла еттилиги иштирокида танқидий йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда камчиликларни зудлик билан бартараф этиш, аҳоли осойишталигини таъминлаш, профилактик тадбирларни янада кучайтириш бўйича барча зарур чоралар белгиланди.

Асосий мақсад – фуқароларнинг тинч ва осойишта ҳаётини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашишдан иборат.

Телеграм | Instagram  | Youtube | Tik tok | Facebook
2👍1
Shahar Obodonlashtirish boshqarmasi xodimlari tomonidan hududda obodonlashtirish ishlari olib borilmoqda.

Jumladan, bog‘lar hududida tozalash ishlari, o‘sib ketgan begona o‘tlarni tartibga keltirish, shuningdek, Toshkent yo‘li ko‘chasida tozalash, ekilgan gullar hamda yashil gazonlarni parvarishlash ishlari amalga oshirilmoqda.

Nurafshon shahar hokimligi Axborot xizmati
Telegram |Facebook | Instagram |You tube | Web sayt
2🔥2👍1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан:

Хилола Уктамовна Умарова Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимидан озод этилди;

Тамила Анваровна Алиева Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг тиббиётни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди;

Тимур Нурйигитович Бутунбаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг сув таъминоти тизимини ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди;

Нодира Жалаловна Хакимова Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг суд тизимини ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди;

Шерзод Фарход ўғли Озодзода Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг тадбиркорлик лойиҳалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси иқтисодиёт ва тадбиркорлик соҳасида муҳим ташаббусларни ишлаб чиқиш бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилди;

Дилноза Мурадовна Зиямухамедова Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари котибияти мудири лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси котибияти мудири лавозимидан озод этилди.

Facebook|Instagram|X
👍2