Nurafshon shahar hokimligi
1.87K subscribers
34K photos
3.22K videos
45 files
10.1K links
Download Telegram
#мактабгача_таълим

Нурафшон шаҳар МТБ тасарруфидаги 26-сонли мактабгача таълим ташкилотида тарбиячи-педагогларини жалб этган ҳолда “Каскад” усулида мактабгача таълим ташкилотлари педагогларининг касбий компетенциясини ривожлантиришга йўналтирилган семинар тренинглар бўлиб ўтди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa
#депутатлар_фаолияти

Нурафшон шаҳар Халқ депутатлари Кенгаши депутати, тарих фанлари номзоди, доцент, Республика маънавият Маркази тарғиботчиси С.У.Сулейманова томонидан, Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси ходимлари ўртасида "Лотин тилининг интеграциялашуви ва Маънавият -инсон қалбининг кўзгусидир!", мавзусида маъруза қилинди. Маъруза савол ва жавоблар асосида қизикарли олиб борилди.

@Nurafshonpressa
📣📣📣 ЭЪЛОН 📣📣📣

Нурафшон шаҳри Дегантепа МФЙ ҳудудида ўз фаолиятини бошлаган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисосолашган "Food agro сompany BB" МЧЖ корхонаси Нурафшон шаҳри аҳолисини ишга таклиф қилади.

Бизда:
👉 Юк ташувчи 6-та ўрин (20-35-ёшгача эркаклар) ойлик маоши 1 600 000 сўмдан;
👉 Цех ишчиси 30-та ўрин (25-50-ёшгача аёллар) ойлик маоши 1 600 000 сўмдан бошланувчи бўш иш ўринлари мавжуд.

ШОШИЛИНГ!!! Иш ўринлари сони
чекланган.

🏛 Манзил Нурафшон шаҳри Дегантепа МФЙ Дегантепа кўчаси. Қўшимча маълумот учун (97) 403-30-05 ва (90) 335-31-67 телефон рақамларига қўнғироқ қилишингиз ёки телеграм орқали https://t.me/ibroxim1987 га мурожаат қилишингиз мумкин.
Нурафшон шаҳар ИИБ бошлиғининг 1-ўринбосари С.Арапатов, ЖТС бўйича ўринбосари Б.Иргашев ва шаҳар ҳокими ўринбосари Н. Кулбекова Нурафшон шаҳар Юксалиш МФЙ худудида жойлашган 57-мактабида "Ёшлар дафтари"да турган ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан учрашиб, улар орасидаги муаммоларни тинглаб, муаммолар йўналишлари бўйича тегишли топшириқ ҳамда таклифлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa
📣📣📣 ЭЪЛОН 📣📣📣
Нурафшон шаҳри Дегантепа МФЙ ҳудудида ўз фаолиятини бошлаган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисосолашган "Food agro сompany BB" МЧЖ корхонаси Нурафшон шаҳри аҳолисини ишга таклиф қилади.
Бизда:
👉 Юк ташувчи 6-та ўрин (20-35-ёшгача эркаклар) ойлик маоши 1 600 000 сўмдан;
👉 Цех ишчиси 30-та ўрин (25-50-ёшгача аёллар) ойлик маоши 1 600 000 сўмдан бошланувчи бўш иш ўринлари мавжуд.
5 кунлик иш куни, иш вақти 8-соат.
ШОШИЛИНГ!!! Иш ўриннлари сони чекланган.
🏛 Манзил Нурафшон шаҳри Дегантепа МФЙ Дегантепа кўчаси. Қўшимча маълумот учун (97) 403-30-05 ва (90) 335-31-67 телефон рақамларига қўнғироқ қилишингиз ёки телеграм орқали https://t.me/ibroxim1987 га мурожаат қилишингиз мумкин.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
BARCHA QUVNOQ VA ZUKKO YOSHLAR DIQQATIGA!

SHAHRIMIZDA DAVOM ETAYOTGAN #YOSHLAR_OYLIGI VA 30-IYUN YOSHLAR KUNI MUNOSABATI BILAN 29-IYUN SOAT 18:00DA SHAHAR AMFITEATRIDA NURAFSHON SHAHAR HOKIM KUBOGI UCHUN QVZ KO'RIK TANLOVI BO'LIB O'TADI. ISHTIROK ETMOQCHI BO'LGAN JAMOALAR USHBU RAQAMLARGA MUROJAT QILISHLARI MUMKIN👇👇👇
+998 99 8590209
+998 90 1265746
Ташқи ёзув ва реклама баннерлари ўрганилди
🔰Нурафшон шаҳар ҳудудида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари, савдо нуқталари пешлавҳалари Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида”ги 104-сон Қарори талабларига мувофиқлиги ўрганилди.
❇️Шаҳар ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши бўйича маслаҳатчиси Б.Бекматов, Республика Маънавият ва маърифат маркази Нурафшон шаҳар бўлинмаси раҳбари Ш.Раджапов иштирокида ўтказилган ўрганишлар давомида тадбиркорларга юқоридаги қонун ва қарор талаблари тушунтирилди.
♻️Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида”ги 104-сон Қарори талабларига зид келувчи реклама ва пешлавҳалар олиб ташланди.
Ўрганишлар давом этмоқда.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa