Nurafshon shahar hokimligi
1.86K subscribers
33.6K photos
3.2K videos
45 files
10K links
Download Telegram
Нурафшон шаҳар Тонг Маданият марказида Сайёр қабул ўтказилди.
Нурафшон шаҳар ҳокими ва сектор раҳбарлари, Нурафшон шаҳар Тонг Маданият марказида фуқаролар билан сайёр қабулни ўтказди. Сайёр қабулда корҳона, ташкилот ва сектор раҳбарлари иштирок этишди.
Сайёр қабулда иштирок этган фуқаролар, ўзларининг қийнаётган масалалари жумладан, паспорт олиш, уй-жой қуриш учун ер майдонини олиш, кўп қаватли уйларнинг том қисми ва канализация масалалари, бандликни таъминлаш, кўча йўллари, электр тармоқлари ва моддий ёрдам олиш бўйича мурожаатлар қилишди. Фуқароларнинг барча мурожаатлари, маъсуллар томонидан тўлиқ ўрганиб чиқилди ва жойида ижобий хал қилинди.
Фуқароларнинг ҳар бир мурожаати сектор раҳбарларининг назоратига олинди
Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
“UZTELECOM” сотув ва хизмат кўрсатиш офиси очилди

Ҳурматли ҳамшахарлар кеча шаҳримизда “UZTELECOM” сотув ва хизмат кўрсатиш офисининг очилиш тадбири бўлиб ўтди. Тадбирга Ўзбекистон Республикаси Аҳборот техналогиялари ва комуникацияларни ривожлантириш вазири Шухрат Махаматжонович Содиқов иштирок этиб Нурафшон шаҳрида “UZTELECOM” сотув ва хизмат кўрсатиш офисининг очилиши билан барчани самимий табриклади.
Мазкур офис эко хайтек услубида лоихалаштирилган ва замонавий техналогиялар билан жиҳозланган бўлиб ўзида бир қатор қулайликларни мужассамлаштирган.
Янги офис фаолияти натижасида аҳолимизга бизнес ва уй учун рақамли хизматлар, мобил алоқа, интернет ва турли хизматларни тақдим этади.
Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa