Nurafshon shahar hokimligi
1.85K subscribers
33.2K photos
3.18K videos
44 files
9.94K links
Download Telegram
Нурафшон шаҳар прокуратура ходимлари иштирокида шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази биносида 138 та фуқаролар мурожаати юзасидан танқийди ва таҳлилий йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда марказга келиб тушган фуқаролар мурожаатларининг ўз вақтида ижроси таъминланмаганлиги юзасидан муҳокама бўлиб ўтди.
Марказ ходимларига ҳуқуқий тушунтиришлар ва кўрсатмалар берилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ САЙЛОВИГА:
«74» КУН ҚОЛДИ
Жорий йилнинг 8 февралида қабул қилинган қонун билан Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилган ўзгартиришга биноан мамлакатимизда Президент сайлови октябрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилиши белгиланди.
Нурафшон шаҳар ҳокими М.Салиев, ИИБ бошлиғи полковник Ғанибеков Отабек Ғанибекович ҳамда ишчи гуруҳ билан биргаликда, Нурафшон шаҳридаги 19 - сайлов участкасида бўлди. Ушбу сайлов участкасининг ҳолати, тайёргарлик бўйича олиб борилаётган ишларни кўздан кечириб, камчиликлар бўйича мутасаддиларга аниқ ва режали топшириқлар бериди.
Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Ҳуқуқий масалалар юзасидан сайёр қабул ўтказилди.

Бугун Нурафшон шаҳрида "Аёллар дафтари"га киритилган аёлларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ҳамда ҳуқуқий тушунчалар бериш мақсадида сайёр қабул ўтказилди.
Нурафшон шаҳар ҳокими, Тошкент вилояти ва Нурафшон шаҳар ИИБ, прокуратура, суд, мажбурий ижро бўлими, ФҲДЁ ва сектор раҳбарлари, Нурафшон шаҳар Маданият марказида фуқаролар билан сайёр қабулни ўтказди. Сайёр қабулда корҳона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.
Сайёр қабулда иштирок этган 40 дан ортиқ фуқаролар, ўзларининг қийнаётган масалалари жумладан, паспорт олиш, алимент, кадастр, ажрим, ФҲДЁ, турар жойга доимий рўйхатга олиш, бандликни таъминлаш, моддий ёрдам олиш бўйича мурожаатлар қилишди. 25 нафар фуқароларнинг мурожаатлари жойида ижобий хал қилинди, 11 нафар фақароларнинг мурожаатлари ижрога йўналтирилди, 4 нафар мурожаатчига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Фуқароларнинг ижрога қаратилган мурожаатлари, сектор раҳбарларининг назоратига олинди.
Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
ХУРМАТЛИ СОЛИҚЧИЛАР БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН

Нурафшон шаҳар ҳокими М.Салиев, Нурафшон шаҳар ҳокимлиги номидан, 12 август “Давлат солиқ хизмати органлари ташкил топган кун” билан барча давлат солиқ хизмати органлари ходимларини самимий табриклайди!Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa