Nurafshon shahar hokimligi
1.93K subscribers
34.6K photos
3.26K videos
46 files
10.3K links
Download Telegram
ХУРМАТЛИ СОЛИҚЧИЛАР БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН

Нурафшон шаҳар ҳокими М.Салиев, Нурафшон шаҳар ҳокимлиги номидан, 12 август “Давлат солиқ хизмати органлари ташкил топган кун” билан барча давлат солиқ хизмати органлари ходимларини самимий табриклайди!Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
НУРАФШОН ШАҲАР МАДАНИЯТ МАРКАЗИДА ФУҚАРОЛАР БИЛАН САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

Нурафшон шаҳар ҳокими, Нурафшон шаҳар Маданият марказида фуқаролар билан сайёр қабулни ўтказди. Сайёр Қабулда шаҳар сектор раҳбарлари, тегишли бўлим, ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирок этди. Қабул жараёнида фуқаролар мурожаат ва таклифлар билан иштирок этишди.
Сайёр қабулда иштирок этган 50 дан ортиқ фуқаролар, ўзларининг қийнаётган масалалари жумладан, фуқаролик паспорти ва туғилганлик ҳақида гувоҳнома олиш, алимент, кадастр, кредит масалалари, бандликни таъминлаш, моддий ёрдам олиш, кўча йўлларини таъмирлаш бўйича ва бошқа коммунал соҳалар юзасидан мурожаатлар қилишди. Аксарият мурожаатлар сайёр қабул жараёнида ижобий ҳал қилинди. Вақт талаб қиладиган мурожаатлар ижросини таъминлаш борасида чора-тадбирлар белгилаб олиниб ижрога қаратилди.
Фуқароларнинг ижрога қаратилган мурожаатлари, сектор раҳбарларининг назоратига олинди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Шаҳар ҳокими М.Салиев “Ойбек” МФЙ ҳудудидаги ҳолат, фуқароларнинг турмуш даражасини ўрганиш, жойлардаги мавжуд муаммолар ва ечимини кутаётган масаларни ҳал этиш мақсадида маҳаллани ўрганди.
“Ойбек” МФЙ ҳудудларда амалга оширилаётган таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишиб, амалга ошириладиган ишлар юзасидан, тегишли ташкилот ва корхона раҳбарларига вазифаларни белгилаб берди.
“Ойбек” МФЙ маҳалласи фуқаролари томонидан қилинган мурожаат ва таклифлари инобатга олиниб, жойида ижобий ҳал қилинди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa