Nurafshon shahar hokimligi
1.85K subscribers
33.2K photos
3.18K videos
44 files
9.93K links
Download Telegram
Шаҳар ҳокими М.Салиев “Ойбек” МФЙ ва “Обод турмуш” МФЙ фуқароларнинг турмуш даражасини ўрганиш, жойлардаги мавжуд муаммолар ва ечимини кутаётган масаларни ҳал этиш юзасидан маҳаллаларни ўрганди. Маҳаллаларда амалга оширилаётган таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишиб чиқди шунингдек, фуқаро Ахунова Шахнозанинг “Янги йўл очиб бериш” тўғрисидаги мурожаати юзасидан жойига бориб ўрганилди, йўл очиш ҳудудлари ҳар тамонлама кўриб чиқилди ва йўл очиш жойлари белгиланди. Бажариладиган ишлар юзасидан мутасадди ташкилот рахбарларига вазифаларни белгилади.
Шунингдек, маҳалларни айланиш даврида “Обод турмуш” маҳалласи фуқарлари томонидан қилинган мурожаат ва таклифлари инобатга олиниб жойида ижобий ҳал қилинди. Онохонлар шаҳарда олиб борилаётган ишлар, аҳолига ва болаларга яратилаётган шарт-шароитлар ва қулайликлар учун, дуога қўл очиб ўз миннатдорчиликларини билдиришди.
Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Қурилиш вазирлиги хузуридаги, Қурилиш соҳасидаги назорат инспекцияси бошлиғи К.Н. Туляганов, Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда мавжуд муаммоларини ҳал этиш юзасидан сайёр йиғилиш ўтказди.
Йиғилишда Нурафшон шаҳар ҳокими, шаҳар ҳокими ўринбосарлари, вазирликлар, идоралар, ҳўжалик бирлашмалари ва лойиҳа ташкилотлари иштирок этишди.
“2021-2023 йилларда Нурафшон шаҳрида муҳандислик – коммуникация ҳамда ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамасининг 260 сонли қарори ижроси юзасидан, амалга ошириладиган лойиҳа ва қурилиш ишлари бўйича мутасадди вазирликлар ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилиб, ташриф давомида билдирилган таклифлар муҳокама қилган ҳолда, қарорлар қабул қилиниб ижрога қаратилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Нурафшон шаҳар прокуратура ходимлари бошчилигида шаҳардаги 14-сонли мактабгача таълим ташкилотида соғлом овқатланишни ташкил этиш, сифатли ва хавфсиз овқатланишини назоратини кучайтириш мақсадида прокуратура томонидан тузилган ишчи гуруҳи томонидан ўрганилди.

Аниқланган камчиликлар юзасидан кўрсатмалар берилиб, огоҳлантирилди. Ўрганишлар шаҳардаги барча мактабгача таълим муассасаларида ўтказилиши таъкидланилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa
#иқтибос

Азамат Камалов,
Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси бошлиғи:

– Янги ўқув йилида Нурафшон шаҳрида Президент мактаби фаолият бошлайди.

👉Айни дамда бўлиб ўтаётган суҳбатдан.

▶️Суҳбатга уланиш учун қуйидаги ҳаволага киринг


Каналга уланиш:
👉 https://t.me/mashal_gzt
#Брифинг
Нурафшон шаҳар ҳокими ёш сайловчилар билан учрашди.


Нурафшон шаҳар ҳокими М.Салиев илк маротаба овоз бериш имкониятига эга бўлган ёшлар билан учрашиб, ёшларга эътиборнинг наъмунаси ва сиёсий жараёнларда ёшларнинг ўрни ва уларнинг Президентлик сайловидаги фаолликлари, сайлов қонунчилиги, ёшлар ўртасида ҳуқуқий маданиятни шакиллантириш борасида шунингдек, жамият ва шахс тушунчалари ва юртимизда ёшлар учун яратилган шарт-шароитлар ва имкониятлар тўғрисида сўзга чиқиб “Илк сайловчилар ва ҳоким” учрашувини очиб берди.
Учрашувга таклиф этилган, Нурафшон шаҳар адлия бўлими бошлиғи И.Хатамов ёшларга сайлов тўғрисидаги қонун ҳамда сайловга оид меёрий хужжатлар шунингдек, сайлов жараёнларининг шаффоф олиб бориш тартиби ва ушбу жараёнларда ёшларнинг ўрни тўғрисида тушунчалар бериб ўтди.
Ёшларимиз билан ўтказилган брифингда, сайловда энг муносиб деб билган номзодларга овоз бериш ва эркин фикрлаш, сайловдаги шаффофлик борасида ҳар бир ёш ўз қарашларига эга эканлиги ўз исботини топди.
@Nurafshonpressa