Nurafshon shahri hokimligi
4.67K subscribers
41.6K photos
3.73K videos
52 files
12.1K links
Download Telegram
Ҳар йили Ватанимиз мустақиллиги санаси арафасида ўтказилувчи умумхалқ ҳашари эзгу анъаналарнинг амалдаги ёрқин намунасидир. Бу йил ҳам умумхалқ хайрия ҳашари эрта тонгданоқ уюшқоқлик билан бошланди.
Жорий йилда Мустақиллигимизнинг 30 йиллик байрамини “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, жамиятимизда ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини, беғараз ёрдам, меҳр-мурувват каби эзгу фазилатларни тобора мустаҳкам қарор топтириш, шаҳаримизда Соғлиқни сақлаш, мактабгача таълим, умумий ўрта талим мактаблари ҳамда ёшлар ишлари агентлиги томонидан аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва ўтказилаётган умумхалқ ҳашари шаҳаримизни янада обод ва файзли бўлишида ўзига хос хайрли тадбир вазифасини ўтамоқда.
Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa