Nurafshon shahar hokimligi
1.84K subscribers
32.8K photos
3.17K videos
44 files
9.82K links
Download Telegram
Нурафшон шаҳар масжидларида "Хашар элга ярашар" шиори остида масжид ва қабристонларда хашар уюштирилди.
@Nurafshonpressa
Жорий йилнинг 21 август куни Нурафшон шаҳридаги 26-ўрта таълим мактабининг фаоллар залида Нурафшон шаҳар халқ депутатлари кенгаши "Ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш бўйича " доимий комиссиясининг ташаббусига кўра, шаҳарда мавжуд бўлган мактаб директорлари томонидан ишлаб чиқилган уч йиллик "Истиқбол режаларининг тақдимоти" тингланди ва навбатдаги депутатлар сессиясида кўриб чикиш белгиланди.

Нурафшон шаҳар хокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpresaa
Айни дамда Адлия вазирлиги, Давлат хизматлари агентлиги, БМТ Тараққиёт Дастури, Европа Иттифоқи ҳамкорлигидаги “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида давлат хизматларини тақдим этишни такомиллаштириш
ва маҳаллий бошқарув даражасини ошириш” (IPSD) қўшма лойиҳаси доирасида 7 та туман (Нукус тумани, Шўрчи тумани, Деҳқонобод тумани, Бахмал тумани, Ховос тумани, Косонсой тумани, Нурафшон шаҳри) ҳоким ўринбосарлари
ва депутатлари учун Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги “Олмос” масканида “Маҳаллий бошқарув масалаларига” бағишланган тренинглар бошланди.

Мақсад – янгидан ташкил этилган Кенгаш котибиятлари фаолиятини такомиллаштириш, маҳаллий бошқарув соҳасида илғор хорижий тажриба билан таништириш ва Ўзбекистон шароитида қўллаш имкониятларини муҳокама қилишдан иборат.

@Nurafshonpressa
Нурафшон шаҳридаги Ёшлар марказида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллик байрами муносабати билан "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан Нурафшон шаҳар Ёшлар марказида Нурафшон шаҳар Халқ таълим бўлими ходимлари, Ижодий-маданий масаллар бўйича тарғиботчилар иштрокида “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирни Нурафшон шаҳар ҳокими Салиев Музаффар Халдарбаевич очиб берди. Тадбир Ватанимиз мадҳияси билан бошланди. Тадбирда ёшлар томонидан Ватанни мадҳ этувчи рақс ва куй-қўшиқлар ижро этилди.
Мустақиллигимизнинг 30 йиллик байрами муносабати билан шаҳримиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги фаол иштироки, таълим ва маънавий – маърифий соҳалардаги ходимларининг бир гуруҳи ва фаол Маънавият тарғиботчилари "Маънавият тарғиботчиси" кўкрак белгилари билан шаҳар ҳокими томонидан тақдирланди.
@Nurafshonpressa