Мустақиллигимизнинг 30 йиллик байрами муносабати билан 29- август куни Нурафшон шаҳар марказидаги Амфитеатрда бўлиб ўтадиган байрам дастурига барчангизни таклиф қиламиз.
@Nurafshonpressa
@Nurafshonpressa
#Таъзия
Тошкент вилояти Бекобод шаҳри ҳокимининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси, матбуот котиби Илҳом Жўраев автоҳалокат натижасида вафот этди.
Илҳом Жўраевнинг яқинларига сабр тилаймиз.
Нурафшон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

МУСТАҚИЛЛИГИМИЗНИНГ 30 ЙИЛЛИК БАЙРАМИГА МУНОСИБ ТУҲФА
Кулбекова Насиба Закировна - Нурафшон шаҳар ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий маърифий ишлар бўйича ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси Dsc.20/30.12.2019.S.23.02 рақамли Илмий кенгашида 22.00.02- Ижтимоий тузилиш, ижтимоий институтлар ва турмуш тарзи ихтисослиги йўналишида Социология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси учун диссертациясини ҳимоя қилиб фалсафа фанлари доктори илмий унвонига эришди.
Нурафшон шаҳар ҳокимлиги жамоаси Насиба Закировнани илмий унвон билан табриклаб, Нурафшон шаҳри ривожи учун қўшаётган хиссаларида омадлар тилайди.

Нурафшон шаҳар Маданият марказида Сайёр қабул ўтказилди
Нурафшон шаҳар ҳокими ва сектор раҳбарлари, Нурафшон шаҳар Маданият марказида жисмоний ва юридик шаҳслар вакиллари билан сайёр қабулни ўтказди. Сайёр қабулда корҳона, ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.
Сайёр қабулда иштирок этган фуқаролар, ўзларининг қийнаётган масалалари жумладан, нуронийлар чой ҳонасини очиш, паспорт олиш, уй-жой қуриш учун ер майдонини олиш, бандликни таъминлаш, кўча йўллари, электр тармоқлари ва моддий ёрдам олиш бўйича мурожаатлар қилишди. Жисмоний ва юридик шаҳсларнинг барча мурожаатлари, маъсуллар томонидан тўлиқ ўрганиб чиқилди ва жойида ижобий хал қилинди. Қабул давомида 3-сектор раҳбари, ИИБ бошлиғи О.Ғанибеков фуқароларга ҳуқуқий маслаҳатлар берди.
Фуқароларнинг ҳар бир мурожаати ижроси сектор раҳбарларининг назоратига олинди.
Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Нурафшон шаҳар "Юксалиш" МФЙни янги биноси фойдаланишга топширилди.
Янги фойдаланишга топширилган бино Мустақиллик байрамининг 30 йиллиги арафасида топширилишида ҳам ўзгача маъно бордир. Энди келажакда маҳалла ходимлари янги бинода аҳоли муаммоларини ҳал этиб, давлат раҳбари томонидан илгари сурилаётган "маҳаллабай" тизимининг ҳаётга тадбиқ этишда янада фаол бўлишади.
Маҳалланинг очилиш маросимида Нурафшон шаҳар ҳокими М.Салиев, 3-сектор раҳбари ИИБ бошлиғи О.Ғанибеков, кенг жамоатчилик, маҳалла фаоллари ҳамда ёшлар иштирок этишди. Тўкин, байрамона дастурхон атрофига жамулжам бўлган маҳалладошлар юртимизга тинчлик, бирдамлик тилаб дуога қўл очдилар.