Nurafshon shahar hokimligi
1.83K subscribers
32.7K photos
3.17K videos
44 files
9.81K links
Download Telegram
“Жонли мулоқот” кўрсатуви вақтида фуқаролар томонидан берилган мурожаат юзасидан шаҳар ҳокими М.Салиев, Тошкент вилояти авто йўл ташкилоти раҳбарлари билан биргаликда “Янгиобод” МФЙ маҳалласидаги кўп қаватли уйлар ва янги қурилаётган 48 - сонли мактаб йўлларини ўрганиш бўйича жойларига ташриф буюрди.
Бугунги кунда ушбу ҳудудда кўп қаватли уйлар ва шаҳарнинг маркази бўлаётган “SMART SITI”да қурилиш ишлари давом этаётганлигини эътиборга олиб ҳудуд аҳолисига қулайлик яратиш мақсадида “Янгиобод” МФЙ маҳалласидаги янги қурилаётган 48-сонли мактабга олиб борувчи пиёдалар йўлаги ва асосий йўлларни майда шағал тош қопламаси билан қоплаш ишлари олиб бориш режалаштирилди.
@Nurafshonpressa
СУД-ТИББИЙ ЭКСПЕРТИЗА ХУЛОСАСИ: ЎРТА ЧИРЧИҚЛИК ФУҚАРОНИНГ ЎЛИМИГА ВАКЦИНА САБАБ БЎЛМАГАН

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида яшовчи аёлнинг фарзанди тиббий кўрикдан ўтказилмасдан эмлангани, натижада аҳволи оғирлашиб вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалгач, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу вазиятни назоратга олганлиги, ушбу ҳолатни ўрганиш мақсадида тезкор гуруҳ тузилиб, Ўрта Чирчиқ туманига юборилгани ҳақида хабар берган
эдик.

Тезкор гуруҳ таркибига:
📌Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази директори, вазирлик бош суд-тиббий эксперти, профессор А. Искандаров;

📌Саниратия-эпидемиология ва жамоат саломатлиги хизмати иммунопрофилактика бўлими бошлиғи Д. Турсунова;

📌бош инфекционист Б. Таджиев;

📌бош токсиколог А. Стопницкий;

📌бош терапевт У. Камилова;

📌бош аллерголог И. Разикова
каби мутахассислар киритилган эди.

Мазкур ўлим ҳолати юзасидан Нурафшон шаҳар прокуратураси томонидан суд-тиббий экспертиза тайинланди. Ушбу суд-тиббий экспертиза натижалари эълон қилинди.

— 1983 йил 18 июнда туғилган марҳум С.Қ. шу йилнинг 10 августида соат 11:00 ларда “Туябўғиз” оилавий шифокорлик пунктида, оилавий шифокор кўригидан ўтказилиб, эмлашга монелик қилувчи ҳолатлар аниқланмагач, вакцинатор ҳамшира томонидан эмланган. Вакцина олгандан кейин 20 дақиқа давомида оилавий шифокор кузатувида бўлган ва акс таъсирлар кузатилмагач, уйига рухсат берилган,дейди Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази директори, вазирлик бош суд-тиббий эксперти А. Искандаров. — Экспертизада марҳум С.Қ.нинг танасида жароҳат излари аниқланмади.

Суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, марҳум С.Қ.нинг жорий йил 13 август, яъни у эмланганидан 3 кун ўтиб юз берган ўлими эмлашдан сўнг унинг соғлиғида содир бўлган ўзгариш ва шифокорлар томонидан тавсия этилган препаратлар билан боғлиқ эмаслиги аниқланди.

Ваҳоланки, эмлашга энг асосий монъеликлардан бири ҳисобланган анафилактик шок ҳолати ва бошқа салбий таъсирлар вакцина қилингандан кейин 30 дақиқа ичидагина рўй бериши мумкин.

Шу билан бирга, кимёвий моддалар билан заҳарланиш клиник белгилари ҳам кузатилмаган.

Суд-тиббий эспертизанинг якуний хулосасига кўра, марҳум ҳаётлигида ўткир зотилжам, бош мия ва миячанинг менигоэнцефалити, эпимиокардит касалликлари билан оғриган бўлиб, бу хасталиклар унинг ўлими билан тўғридан тўғри боғлиқликка эга экани аниқланди.

Эслатиб ўтамиз, бугунга қадар Тошкент вилоятида 1 199 127 доза вакцина эмлаш жараёнларида қўлланилган. Эмланган беморлар орасида вакцина таъсирида бирорта ҳам жиддий салбий таъсирлар кузатилмаган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
#Аҳоли_мурожаатлари

Нурафшон шаҳар 4-сектор раҳбари С.Нархаджаев томонидан "Учқун" МФЙ да жойлашган "Бахт" кўчасидаги 37 та хонадон эгалари билан учрашув ўтказилиб, мурожаатлар ва муаммолар жойида хал этилди.

@Nurafshonpressa
#Огоҳлантириш

Нурафшон шаҳар Ёшлик, Нурафшон, Бирлик ва Янгиобод МФЙ ларда электр жиҳозларини таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли 10.09.2021 йил 24:00 дан 06:00 гача электр энергияси вақтинча ўчирилади.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa
⚡️Пелтабаева Матлуба Мулдияровна 2021 йил 8 сентябрдан Тошкент вилояти Нурафшон шаҳар Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи-кўп тармоқли марказий поликлиника мудири лавозимига тайинланди.

📌 М.Пелтабаева 1996 йил Тошкент педиатрия тиббиёт институти тамомлаган
Маълумоти бўйича мутахассислиги: врач-педиатр

📌 М.Пелтабаева мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг даволаш ишлари бўйича муовини лавозимида ишлаган.
@Nurafshonpressa
Халқ депутатлари Нурафшон шаҳар Кенгашининг Қирқ биринчи сессияси бўлиб ўтди
📌Сессияда Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши раиси, шаҳар ҳокими Музаффар Салиев, сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, депутатлар иштирок этди.
📝Кун тартибига кўра, сессияда депутатлар томонидан Маблағ ажратиш тўғрисида, Нурафшон шаҳрининг ижтимоий - иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолаш натижалари бўйича таҳлилий маълумотлар бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш бўйича Нурафшон шаҳридаги участка сайлов комиссияси аъзолигига номзодлар тавсия этиш тўғрисида. Шаҳардаги умумий ўрта таълим мактабларининг 2021-2022 ўқув йилига тайёргарлиги юзасидан олиб борилаётган ишлар ҳамда ўқув фаолиятини бошлашга руҳсат бериш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.
🖇Сессия ишчанлик руҳида ўтиб, муҳокама этилаётган барча масалаларга депутатлар ўзларининг таклиф ва мулоҳазаларини билдиришди.
📍Кун тартибидаги барча масалалар бўйича қарорлар қабул қилинди.
@Nurafshonpressa
"Обод маҳалла" дастури доирасига киритилган Нурафшон шаҳар Бобур маҳалла фуқаролар йиғинининг
Олмазор кўчасига янги бетон устунлар ва электр симлари ўрнатилмокда.

🌃 "Бобур" махалласидаги электр симлари, ёғочлари ва ичимлик суви турбалари 50 йилдан бери алмаштирилмаган булиб, фойдаланишга яроксиз бўлиб қолган эди.

🌆 Хозирги кунда "Обод махалла" дастури буйича амалга оширилаётган ишлардан маҳалла фукаролари хурсандчиликларини айтиб, қилинаётган ишларда ташаббус кўрсатаётган мутасадди ташкилот рахбарлари ва ходимларига миннадорчиликларини етказиб куйишимизни айтишди.

"Обод маҳалла" дастури доирасида амалга оширилаётган ишларни бошида турган Нурафшон шаҳар ҳокими Салиев Музаффар Халдарбаевичга алохида ташшаккурини билдиришди.
@Nurafshonpressa