Nurafshon shahar hokimligi
1.84K subscribers
32.7K photos
3.17K videos
44 files
9.82K links
Download Telegram
11 сентябрь куни Нурафшон шаҳар ҳоким М.Салиев Нурафшон шаҳар Тонг Маданият маркази биносида навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди.

📊Унда фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан масалаларни биргаликда кўриб чиқиш ва ҳал этиш учун алоқадор идора ва ташкилотлар раҳбарлари жалб этилди.

‼️ Шаҳар ҳокими М.Салиев фуқароларнинг ички йўлларни таъмирлаш, уй-жой билан таъминлаш, кадастр ҳамда коммунал соҳадаги камчиликларни бартараф этиш, тадбиркорликни ривожлантириш, бандлик ва бошқа масалаларга оид мурожаатларини диққат билан тинглади.

⚡️Уларни ўз ўрнида, қўшимча ўрганиш талаб этадиган муаммоларни қисқа фурсатда ҳал этиш чоралари юзасидан мутассадди раҳбарларга вазифалар юклаб, ўз назоратига олди.

@Nurafshonpressa
Шаҳар ҳокими М.Салиев, “Маърифат” МФЙ фуқароси Рахмонов Элдорнинг қурилишдан норозилиги ва “Наврўз” МФЙ Ёшлик кўчаси 14-уйда яшовчи Яхшиева Малохатнинг кўча йўли, сим ёғочлари ва канализация масалалари бўйича қилган мурожаатлари юзасидан жойларга бориб ўрганиб, мудасадди ташкилот раҳбарларига ижобий ҳал этиш юзасидан вазифалар белгилади.
@Nurafshonpressa
#Онлайн

📌Айни вақтда Нурафшон шаҳрида АҚШ Глобал медиа агентлигининг “Коррупцияга қарши суриштирув ва фактчекинг” мавзусида бир гуруҳ журналистлар ва халқаро тренерлар иштирокида учрашув бўлиб ўтмоқда

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш:https://t.me/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Нурафшон шаҳар Халқ депутатлари Кенгаши депутатлари С.У.Сулейманова ва С.Чуратаевлар жорий йилнинг 11-сентябр куни 48-. 62- ва 9 - мактабларда бўлиб, мактабларни янги ўқув йилига тайёргарлиги, ўқув жараёнларини бориши, методик салоҳияти каби масалалари билан танишиб чиқишди ва керакли тавсиялар бериб келишди.

@nurafshonpressa
ШАҲАР ҲОКИМИ МАҲАЛЛАДА

Нурафшон шаҳар ҳокими эрта тонгдан “Обод турмуш” маҳалласида бўлди.
“Обод турмуш” маҳалласидаги ҳолат, фуқароларнинг турмуш даражасини ўрганиш, жойлардаги мавжуд муаммолар ва ечимини кутаётган масаларни ҳал этиш мақсадида маҳаллани ўрганди. Шунингдек, ҳудудларда амалга оширилаётган бунёдкорликлар ва ободончиликлар билан яқиндан танишиб, бажарилаётган ишларни кузатиб, назоратига олиб, лойиҳалар юзасидан пудратчиларга зарур таклиф ва тавсиялар берди. Обод турмуш маҳалласи фуқаролари томонидан қилинган мурожаат ва таклифлари инобатга олиниб, жойида ижобий ҳал қилинди.
Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa