Nurafshon shahri hokimligi
3.29K subscribers
42.9K photos
3.86K videos
53 files
12.2K links
Download Telegram
#Тавсия

Ҳеч қачон эски чой ичманг.

Японларнинг бир мақоллари бор: кечаги чой илон чақишидан ҳам баттар. Музли чой ошқозон деворларини шунчалик безовта қиладики, хитойликлар уни заҳар деб билишади.
@Nurafshonpressa
#эълон

ҲУРМАТЛИ НУРАФШОН ШАҲРИ АҲОЛИСИ!

⚡️НУРАФШОН ШАҲРИ ҲОКИМИГА МУРОЖААТ ҚИЛИШ (ИККИНЧИ БОСҚИЧДА) ВА ШАҲАР ҲОКИМИ ҚАБУЛИГА РЎЙҲАТДАН ЎТИШ УЧУН ТЕЛЕГРАММ БОТ ИШ БОШЛАДИ!

⚡️Биринчи босқич - Нурафшон шаҳри ҳокимининг қабулига рўйхатдан ўтиш учун 👉 @NurafshonHokimQabuli_bot телеграм боти орқали рўйхатдан ўтишингиз мумкин.

БАТАФСИЛ: @NurafshonHokimQabuli_bot 👈 бот биринчи босқич бўйича шаҳар ҳокими қабулига электрон рўйхатдан ўтишингиз мумкин. (кейинги босқичларида ушбу бот орқали шаҳар ҳокими ва ўринбосарлари ҳамда мутасадди ташкилот раҳбарларига тўғридан-тўғри мурожаат қилиш имкониятига эга бўласиз. Ҳар бир мурожаат ижроси шахсан шаҳар ҳокимининг назоратида бўлади)

🤝Шуни инобатга олган @NurafshonHokimQabuli_bot шаҳар аҳолисининг мурожаатларини ижобий ҳамда тезлик билан ечим топишига хизмат кўрсатилади.
👉 @NurafshonHokimQabuli_bot 👈

@Nurafshonpressa
Йўл ҳаракати хавфсизлиги

Нурафшон шаҳар 48 - умумтаълим мактаби ўқувчилари билан мактабга келиш ва кетишда йўл қоидаларига риоя қилиш фарзандларимизни хавфсизлигини таъминлаш юзасидан “Йўл ҳаракати хавфсизлиги” мавзусида Нурафшон шаҳар ЙПХ ходими А.Худойбердиев томонидан профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.
@Nurafshonpressa
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига 25 кун қолди.
До выборов Президента Республики Узбекистан осталось 25 дней.
@Nurafshonpressa
Тошкент сув таьминоти МЧЖ Нурафшон шахар булими тасарруфидаги Марказий сув иншоотида Д-200 ммлик ичимлик сув кувурида юзага келган носозлик сабабли бугун соат 12-30 дан кечки 19-00 гача Ойбек МФЙ, Навруз МФЙ, Туйтепа МФЙ худудларида вактинча ичимлик суви тармокдан узулишини маълум киламиз. Тошкент сув таъминоти МЧЖ Нурафшон шахар булими томонидан носозлик бартараф этилгунга кадар махсус транспорт воситаси оркали Ойбек МФЙ, Навруз МФЙ, Туйтепа МФЙ ахолиисига сув етказиб берилиши таъминланади.
@Nurafshonpressa
Ҳоким ва ёшлар учрашуви
Ҳафтанинг ҳар чоршанбасида шаҳар ҳокими М.Салиев, нурафшонлик ёшларнинг муаммоларини ҳал қилиш, уларни қийнаб келаётган масалаларига ечим топиш мақсадида ёшлар билан учрашади.
Бугун бўлиб ўтган учрашув давомида “Ёшлар дафтари”да рўйҳатда турган фаол ва ташаббускор ёшларни қўллаб-қуватлаш билан бошланди. Нурафшон шаҳар ҳокими бир гуруҳ ёш қизларимизга тикув машиналари ва ўғил болаларга пайвандлаш ускуналарини топширди.
Шундан сўнг шаҳар ҳокими ёшлар билан жонли мулоқатда бўлди.
Жонли мулоқат давомида ёшлар томонидан кредит олиш, ишга жойлашиш, тадбиркорликни ривожлантириш, хунармандчилик билан шуғулланишда амалий ёрдам бериш сўралди, кўтарилган саволлар ижроси юзасидан шаҳар ҳокими М.Салиев тегишлилиги бўйича ташкилот раҳбарларга ижобий ҳал этиш юзасидан кўрсатмалар берди.
@Nurafshonpressa
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига 24 кун қолди.
—————
До выборов Президента Республики Узбекистан осталось 24 дня.
@Nurafshonpressa
📚УСТОЗГА ЭҲТИРОМ...

Буюк алломалар айтдилар буни,
"Устозинг ёритгай ҳаёт йўлингни".
- Айтгин ўргатувчи, устоз бўлмаса,
Ким тутарди ахир мурғак қўлингни?
Дилда муҳрланди, оҳанглар - созлар,
Мудом таъзимдамиз, азиз устозлар.

Болалик - бебошлик, баъзида ғўрлик,
Шижоат, жўшқинлик гоҳида - зўрлик.
Энди ўй сурмоқда, олтин лаҳзалар,
Кўнгил ғубор туйган, чексиз хандалар.
Сочда қиров қўнди, умр-да ёзлар,
Мудом таъзимдамиз, азиз устозлар.

Билим сотилсайди бозорда агар,
Сизлар бўлардингиз энг бой савдогар.
Бугун хаёл қилсам фикрни жамлаб,
Харид қилардингиз, бўлиб даъвогар.
Қалби пок, меҳри дарёдирсизлар,
Мудом таъзимдамиз, азиз устозлар.

Меҳр қучоғида, меҳр тафтида,
Ҳаёт жило сочди, мактаб кафтида.
Илм сочаверинг, қуёшдек порлаб,
Келажак авлодни билимга чорлаб.
Биз қанча қилмайлик кўкка парвозлар,
Мудом таъзимдамиз, азиз устозлар.

Носирми, шоирми, ёки хофизми,
Оламга кашф этиб - ўғилни, қизни.
Беминнат инсонсиз, буюк инсонсиз,
Сиз сабаб қолдирди доҳийлар изни.
Қанча мақтамайлик, камдир эъзозлар,
Мудом таъзимдамиз, азиз устозлар.
Республика Маънавият ва маърифат маркази Нурафшон шаҳар бўлинмаси раҳбари Шухратжон Пайғамбарович
@Nurafshonpressa
#эълон

ҲУРМАТЛИ НУРАФШОН ШАҲРИ АҲОЛИСИ!

⚡️НУРАФШОН ШАҲРИ ҲОКИМИГА МУРОЖААТ ҚИЛИШ (ИККИНЧИ БОСҚИЧДА) ВА ШАҲАР ҲОКИМИ ҚАБУЛИГА РЎЙҲАТДАН ЎТИШ УЧУН ТЕЛЕГРАММ БОТ ИШ БОШЛАДИ!

⚡️Биринчи босқич - Нурафшон шаҳри ҳокимининг қабулига рўйхатдан ўтиш учун 👉 @NurafshonHokimQabuli_bot телеграм боти орқали рўйхатдан ўтишингиз мумкин.

БАТАФСИЛ: @NurafshonHokimQabuli_bot 👈 бот биринчи босқич бўйича шаҳар ҳокими қабулига электрон рўйхатдан ўтишингиз мумкин. (кейинги босқичларида ушбу бот орқали шаҳар ҳокими ва ўринбосарлари ҳамда мутасадди ташкилот раҳбарларига тўғридан-тўғри мурожаат қилиш имкониятига эга бўласиз. Ҳар бир мурожаат ижроси шахсан шаҳар ҳокимининг назоратида бўлади)

🤝Шуни инобатга олган @NurafshonHokimQabuli_bot шаҳар аҳолисининг мурожаатларини ижобий ҳамда тезлик билан ечим топишига хизмат кўрсатилади.
👉 @NurafshonHokimQabuli_bot 👈

@Nurafshonpressa
Устозлар эъзозда

🥳Нурафшон шаҳар Нурафшон маҳалла фуқаролар йиғини худудида жойлагган 9-умумий ўрта таълим мактабида ўқувчилар иштирокида "1-октябр устозлар куни" муносабати билан устозларга боғишланган байрам дастури бўлиб ўтмоқда.
@Nurafshonpressa