Nurafshon shahri hokimligi
3.22K subscribers
43.5K photos
4K videos
57 files
12.3K links
Download Telegram
#байрам

Нурафшон шаҳридаги 62-умумий ўрта таълим мактабида умумхалқ байрами – Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган катта байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда таниқли актёр, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Баҳодир Нишоновнинг иштироки қатнашчиларга яхши кайфият бағишлаб, барчада катта таасурот қолдирди.

Айниқса, ўқувчилар ижросида куйланган дилтортар қўшиқлар, ижро этилган рақслар, ўқилган дилбар шеърлар барчага манзур бўлди.
@Nurafshonpressa