Forwarded from NURAFSHON BEST
#Куз_хаёллари
НУРАФШОНДА ЁМҒИР...
😌Гўзал шаҳримиз узра ёмғир томчилай бошлади. Куз ёмғири. Кўнгилни қитиқлайдиган, дилгир ўйларга ошно қиладиган ёқимли томчилар ёғаяпти кўкдан.
🏢Нурафшон, она шаҳрим, сен ёмғирда ҳам, қорда ҳам, тонгда ҳам, шомда ҳам бирдек гўзалсан! Тобора кўкка бўй чўзиб бораётган биноларинг, қиш ғамини ёз еб, омборларини сархил меваларга, полиз маҳсулотларига тўлатган уста деҳқонларинг – юраги тоза, очиккўнгил инсонларинг учун севаман сени, Нурафшоним!
☺️Нурафшон, она шаҳрим, сен бугун вилоятнинг бош шаҳри, маркази бўлдинг! Кенг ва ёруғ кўчалар, обод мавзелар бунёд бўлди, ёшлигим ўтган лой кўчалардан асар қолмаяпти. Текис ва равон кўчалар, қоронғу оқшомларда эса ойдин кўчалар манзили бўлдинг сен!
🤗Нурафшоним! Сенда бугун тарих яратаётганлар – шаҳримиз раҳбарлари, зиёлилар, уста-ҳунармандлар, ишчи-ходимлар, кўзлари яшнаб турган ёшларимиз омон бўлишсин! Биз келажакни ҳаммамиз бирга қурамиз! Ўзбекистон пешонасидаги олтин ёмби – "Нурафшон сити" қурилади.
☔️Негадир ёмғир ёғаётган пайтда, шу тобда кенг ва ёруғ кўчаларни айланиб шалаббо бўлгим, кузни хуш кайфиятда, қалбим тўла жўшқин туйғулар билан кутиб олгим келаяпти.
🍂Нурафшонда куз. Машиналар серқатнов. Одамлар ишга ёки ишдан уйга шошади, ҳаёт қайнайди. Бўйсара қизлар ёмғирга юз босиб, юрак ҳовурини пасайтиради, йигит қизга соябон тутади – меҳр муҳаббатнинг зуваласи шу эмасми?
💫Она шаҳрим Нурафшон! Йўлинг ойдин бўлсин! Истиқбол сеники, келажагинг бугунингдан ҳам серфайз, ёруғ бўлсин!
Каналга уланиш учун:
https://t.me/joinchat/-fr8GLgpFFM2NTZi