Nurafshon shahar hokimligi
2.03K subscribers
35.9K photos
3.32K videos
47 files
10.6K links
Download Telegram
Тадбиркорлар билан учрашув

Нурафшон шаҳар ҳокими М.Салиев Нурафшон шаҳрида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан учрашди. Учрашувда тадбиркорлар муаммоли масалалари юзасидан мурожаатлар қилишди. Тадбиркорларнинг барча мурожаатлари Нурафшон шаҳар ҳокимлиги мутасадди ташкилот раҳбарлари томонидан тадбир жараёнида ўрганиб чиқилди ва ижобий ҳал қилинди. Шаҳар ҳокими барча тадбиркорларга қулай шароит яратиш уларни қўллаб қуватлаш бўйича вазифалар белгилади.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
кексалар_ҳафталиги_доирасида

♻️ 2021 йил 4–10 октябрь кунлари “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш – халқимизга хос эзгу фазилат” деган бош ғояни ўзида мужассам этган “Кексалар ҳафталиги”ни ўтказиш белгиланган.

Бугун Нурафшон шаҳар Дегантепа, Дехқонобод ва Бобур маҳаллаларида "Касбим-фахрим" мавзусида давра сухбати бўлиб ўтди.
Қизғин ўтган давра сухбат якунида маҳалла ривожланишида ўз хиссаларини қўшаётган фаол кекса отахонлар ва онахонларимизга, Нурафшон шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими раҳбари – шаҳар ҳокими ўринбосари Б.Кахаров ўз миннатдорчилигини айтиб, шаҳар ҳокимининг ташаккурномаларни топширди.

@Nurafshonpressa
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига 15 кун қолди.
—————
До выборов Президента Республики Узбекистан осталось 15 дней.
@Nurafshonpressa
#кексалар_ҳафталиги_доирасида

♻️ 2021 йил 4–10 октябрь кунлари “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш – халқимизга хос эзгу фазилат” деган бош ғояни ўзида мужассам этган “Кексалар ҳафталиги”ни ўтказиш белгиланган.
Кексалар ҳафталиги ўтказилиши муносабати билан Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмаси шифокорлари томонидан ётиб қолган ва 1- чи гуруҳ ногиронлиги бўлган аҳоли катлами ҳонадонларига ташриф буюриб аҳолимизни тиббий кўрикдан ўтказишмоқда шунингдек тиббий кўриқ давомида мутахасислар томонидан тавсиялар бериб келинмоқда.
@Nurafshonpressa
Сайёр қабул
Бугун Нурафшон шаҳар “Тонг” маданият саройида шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Бегматов фуқаролар билан сайёр қабулни ўтказди. Сайёр қабулда корҳона, ташкилот ва сектор раҳбарлари иштирок этишди.
Қабулда иштирок этган фуқароларимиз, ўзларининг қийнаётган масалалари бўйича мурожаат қилишди. Жумладан, кўча йўллари, бандликни таъминлаш, снос, электр тармоқларидан қарздорлик, моддий ёрдам олиш, турар-жой ва коммунал масалаларини ҳал қилишда ёрдам сўрадилар. Фуқароларнинг барча мурожаатлари, маъсуллар томонидан тўлиқ ўрганиб чиқилиб, ижобий хал қилиш масаласи юзасидан ташкилот ва корхона раҳбарларига вазифалар белгиланди.
Фуқароларнинг ҳар бир мурожаати назоратига олинди.
@Nurafshonpressa