Nurafshon shahar hokimligi
2.05K subscribers
36K photos
3.33K videos
47 files
10.6K links
Download Telegram
Сайёр қабул
Бугун Нурафшон шаҳар “Тонг” маданият саройида шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Бегматов фуқаролар билан сайёр қабулни ўтказди. Сайёр қабулда корҳона, ташкилот ва сектор раҳбарлари иштирок этишди.
Қабулда иштирок этган фуқароларимиз, ўзларининг қийнаётган масалалари бўйича мурожаат қилишди. Жумладан, кўча йўллари, бандликни таъминлаш, снос, электр тармоқларидан қарздорлик, моддий ёрдам олиш, турар-жой ва коммунал масалаларини ҳал қилишда ёрдам сўрадилар. Фуқароларнинг барча мурожаатлари, маъсуллар томонидан тўлиқ ўрганиб чиқилиб, ижобий хал қилиш масаласи юзасидан ташкилот ва корхона раҳбарларига вазифалар белгиланди.
Фуқароларнинг ҳар бир мурожаати назоратига олинди.
@Nurafshonpressa
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига 13 кун қолди.
—————
До выборов Президента Республики Узбекистан осталось 13 дней.
@Nurafshonpressa
🔹 Хорижда овоз бериш учун нима қилиш керак?

🔹 Что необходимо сделать для голосования за рубежом?

Обуна бўлинг: 👇👇👇
Телеграм (https://t.me/electionsuz) - Фейсбук (https://www.facebook.com/uzelections) - Инстаграм (https://www.instagram.com/electionsuz) - You Tube (https://www.youtube.com/channel/UCyP8mSeriMgqqQU1cCX_nnw/featured) - Twitter (https://twitter.com/electionsuz) - Ok.ru (http://ok.ru/saylovuz) - Портал (https://saylov2021.uz/uz) @Nurafshonpressa
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёш_сайловчи_2021
Ёшларимизнинг сиёсий билимлари ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш акциясидан видео лавҳа
@Nurafshonpressa
11 октябр “Халқаро қизлар куни” муносабати билан, барча қизларимизни чин қалбимиздан табриклаймиз.
Сизларга узоқ умр, сиҳат саломатлик тилаймиз. Келажакда фаолиятингизда куч-ғайрат, ютуқ ва омадлар, хонадонингизга бахт-у саодат, файз-у барака тилаймиз.
Ҳар доим гўзаллик, қуёш ҳарорати каби илиқлик, аёллик ибоси ҳамда юзингизни кулгу асло тарк этмасин.
Ҳурмат билан Ёшлар ишлари агентлиги Нурафшон шаҳар бўлими
@Nurafshonpressa
📣📣📣 Маҳаллада сайёр қабул
Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ва сектор раҳбарлари томонидан фуқароларнинг мурожаатларини ижобий ҳал қилиш бўйича, жойларга чиққан холда кўча ва маҳалла кесимида фуқаролар билан сайёр қабуллар ўтказилиб, ҳар бир мурожаатчига етиб борилмоқда.
⚡️Жумладан, бугун Нурафшон шаҳар ҳокими ўринбосари Н.Кулбекова 3-сектор ҳудудидаги "Хурият" МФЙда сайёр қабул ўтказиб, фуқаролар мурожаати тингланди. Аҳолини кийнаётган муаммоларнинг айримлари жойида хал этилди.
Қолган муаммолар ижросини ижобий хал этиш буйича тегишли ташкилот маъсулларига кўрсатмалар берилди. Барча мурожаатлар назоратга олинди.
@Nurafshonpressa
НУРОНИЙЛАР ЭЪТИБОРДА
4-10 октябрь кунлари бўлиб ўтган ҳафталик доирасида нуронийларнинг ҳолидан хабар олиш, уларни манавий ва жисмоний қўллаб-кувватлаш, ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш ва эъзозлаш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилди. Ҳафталик доирасида ҳар бир маҳаллада нуронийлар, шу жумладан, якка-ёлғиз кексаларни жалб этган ҳолда маънавий-маърифий тадбирлар, учрашувлар ва хайрия тадбирлари ўтказилади.
Шунингдек, очиқ мулоқотлар, "Янги Ўзбекистон боғи"га, саёҳатлар ташкил этилиб. Шароити оғир кексаларнинг маиший-рўзғор юмушларига яқиндан кўмаклашилади. Ёлғиз, бемор қариялар ҳолидан хабар олинади.
Шулар қаторида шаҳар ҳокими М.Салиев “Муқумий” МФЙ, “Муқумий” кўчаси 12 уйда истиқомат қилаётган Хўжаева Малика Ая ва “Ойбек” МФЙ Ойбек кўчаси 104 уйда истиқомат қилаётган нуроний Хасанов Нуриддин оталарни ҳолидан ҳабар олиб дилдан суҳбатлашди.
@Nurafshonpressa