Nurafshon shahar hokimligi
2.07K subscribers
36.1K photos
3.33K videos
47 files
10.6K links
Download Telegram
МАНГУ ҲИЛПИРАЙВЕР, ВАТАН БАЙРОҒИ!

🗓 Бундан роппа-роса 30 йил аввал - 1991 йил 18 ноябрь куни мустақилликнинг дастлабки ойларида Ўзбекистон Республикаси олий кенгашининг навбатдан ташқари ўтказилган VII сессиясида «Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи тўғрисида»ги Қонун қабул қилинган ҳамда ушбу кун Ўзбекистон Республикаси Давлат Байроғи қабул қилинган кун сифатида тарихга ёзилган.

Ушбу сана муносабати билан Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими ҳамда «Маърифат» тарғиботчилар жамияти томонидан Қибрай туманидаги 2-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида «Мангу ҳилпирайвер ватан байроғи!» маданий маънавий-маърифий байрам тадбири бўлиб ўтди.

🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿

👉 БАТАФСИЛ 👈
#ДИҚҚАТ_ЭЪЛОН‼️‼️‼️‼️‼️

Жорий йилнинг 20 ноябрь куни соат 9:00дан 12:00га қадар Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмаси Қон банки бўлимида ДОНОРЛАР КУНИ ўтказилади. Шу муносабат билан ҳохловчи Нурафшон аҳолисини ва доимий донорларимизни фидоийликга чорлаб қоламиз. Сизнинг донорлигингиз кимнингдир хаёти учун зарурлигини унутманг❗️

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
👉Каналга уланиш: @Nurafshonpressa
Бугун Нурафшон шаҳарида куни кеча фаолиятини бошлаган “Президент мактаби”да Ўзбекистон Республикаси байроғининг 30 йиллиги муносабати билан “Байроғим ифтиҳорим” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда Президент мактаби ўқувчилари томонидан ватанпарварликни улуғловчи, давлат рамзларини мадҳ этувчи шер ва қўшиқлар ижро этилди.
Нурафшон шаҳар Маънавият бўлинмаси томонидан ўқувчиларга юртимиз байроғи тўғрисида маълумотлар берилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
👉Каналга уланиш: @Nurafshonpressa
Нурафшон шаҳар Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 14-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 30 йиллигига бағишланган "Байроғим-ифтихорим" мавзусида тайёрлов гуруҳи тарбияланувчилари иштирокида байрам тадбири ўтказилди.

@Nurafshonpressa
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Байроғим_ғурурим

🇺🇿Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинганлигининг 30 йиллиги

Бугун давлатимиз байроғи тўғрисидаги Қонун қабул қилинган куни муносабати билан Нурафшон шаҳар ҳокимлиги бошчилигида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Юқоридаги лавҳада батафсил.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
👉Каналга уланиш: @Nurafshonpressa
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан Даврон Абдулпаттахович Хидоятов Тошкент вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди, Зоир Тоирович Мирзаев Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Даврон Хидоятов Чирчиқ шаҳри ҳокими лавозимини эгаллайди.

Соответствующими указами Президента Республики Узбекистан Даврон Абдулпаттахович Хидоятов освобожден от должности хокима Ташкентской области, Зоир Тоирович Мирзаев назначен исполняющим обязанности хокима Ташкентской области.

Даврон Хидоятов займет должность хокима города Чирчика.
⚡️ Тошкент вилояти телерадиоканалини ташкил этиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Батафсил 👉 https://bit.ly/30BJsb8

Обуна бўлинг 👉 @Nurafshonpressa
Нурафшонда яна бир мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди

Бугунги кунда мамлакатимизда барча соҳаларда бўлгани каби мактабгача таълим тизимига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.Мактабгача таълим муассасаларининг сони сифатининг йилдан-йилга ошиб бораётгани ҳам бунинг ёрқин мисолидир.

Бугун Нурфашон шаҳрида 26 мактабгача таълим муассасасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тантанали равишда ташкил этилган очилиш маросимида Нурафшон шаҳар ҳокими М.Салиев, шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Н.Кулибекова, шаҳар мактабгача таълим бўлими мудири, шаҳар нуронийлари, ота-оналар иштирок этишди.
Тарбияланувчилар учун кенг, ёруғ хоналар, замонавий спорт зали, ёзги айвончалар, ўйин майдончалари билан таъминланган ушбу маскан140 нафар тарбияланувчини ўз бағрига сиғдира олади.
Йиғилганларга шаҳар мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари томонидан тайёрлаб келинган байрам дастури концерти намойиш этилди.

👉Каналга уланиш: @Nurafshonpressa