Nurafshon shahar hokimligi
2.1K subscribers
36.1K photos
3.33K videos
47 files
10.6K links
Download Telegram
#Дайжест

❗️19 - ноябр: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Нурафшон шаҳри. Шаҳарда яна бир мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди

*Пискент тумани. ФВБ ходимлари фуқарони қутқариб қолишди

*Тошкент тумани. Орттирилган билим ва кўникма намойиши

*Оққўрғон тумани. Йўл қоидаси - умр фойдаси!

*Паркент тумани. Ҳар бир мурожаат эътибор марказида

*Ўрта Чирчиқ тумани. Ватан байроғи - кўнгил ардоғи

*Юқори Чирчиқ тумани. Ҳоким ва ёшлар учрашуви

*Зангиота тумани. Осойишталик посбонларининг эҳтироми

*Қуйи Чирчиқ тумани. Ҳудуд янгиликлари оммавий ахборот воситаларининг нигоҳида

*Бўка тумани. Инвесторлар билан яқин хамкорлик фаровонликнинг муҳим омили

*Олмалиқ шаҳри. Шаҳар ҳокими – фуқаролар билан мулоқотда

*Чирчиқ шаҳри. Иссиқлик тизимидаги муаммолар ўрганилди

*Янгийўл шаҳри. "Файзобод" файзли манзилга айланиши шарт

*Бекобод тумани. Эл эъзозидаги ғурур, ифтихор

*Қибрай тумани. Мактаб ўқитувчиларига туман ҳокимининг ташаккурномаси топширилди

*Бўстонлиқ тумани. «Йил аёли» танловининг туман босқичи ўтказилди

*Янгийўл тумани. Таассуротларга бой саёҳат

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#танлов

⚡️“Йил аёли” миллий танловининг Тошкент вилояти босқичи ғолиблари аниқланди

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш: @Nurafshonpressa
​​Шавкат Мирзиёев Кремлда Владимир Путин билан учрашди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 19 ноябрь куни ташриф билан Россияга келди.

Олий даражадаги музокаралар Кремлда бўлиб ўтди.

Владимир Путин учрашув аввалида Шавкат Мирзиёевни самимий қутлаб, президент сайловида ишончли ғалаба қозонгани билан яна бир бор табриклади ва келгуси фаолиятига муваффақиятлар тилади.

«Ўзбекистон нафақат энг яқин қўшнимиз, балки иттифоқдошимиздир. Биз Ўзбекистонни айнан шундай қабул қиламиз. Бу йирик минтақавий давлат бўлиб, бизларни тарих нуқтаи назаридан ҳам, бугунги кунда ҳам кўплаб жиҳатлар боғлаб туради.

Бугун Ўзбекистон товар айирбошлаш ҳажмининг 18 фоизи Россияга тўғри келмоқда. Товар айирбошлаш кўпаймоқда: пандемияга қарамай, ўтган йили 15 фоиздан кўпроққа ошган. Бу кўрсаткич ҳатто мураккаб даврда ҳам ҳамкорлик қилаётганимизни, ҳамкорлигимиз муваффақиятли кечаётганини аниқ-равшан кўрсатиб турибди.

Бугун ҳам биргаликдаги ишларимиз минтақавий форматда, давлатлараро шаклда барча йўналишларда давом этмоқда. Иқтисодиёт, гуманитар алоқалар, транспорт инфратузилмаси шулар жумласидан. Бу борада биргаликда ишлашимиз учун катта майдон мавжуд, иккимиз муҳокама қилиб олишимиз лозим бўлган масалалар жуда кўп», — деди Россия президенти.

Давлат раҳбари Россия президентига таклиф ва илиқ қабул учун миннатдорлик билдирди.

«Шуни алоҳида таъкидлашни истардимки, кейинги йилларда муносабатларимизда чинакам улкан ютуқларга эришилди – бундай кўрсаткичлар илгари бўлмаган. Сиз айтганингиздек, товар айирбошлаш ортмоқда: тўққиз ой якунида беш миллиардни ташкил этди, йил охирида етти миллиард бўлади. Муносабатларимизда бундай рақам илгари кузатилмаган.

Бош вазирлар бошчилигидаги ҳукуматлараро комиссия жуда жиддий ишламоқда – сиз қўллаб-қувватладингиз ва жиддий натижаларга эришилмоқда. Ташрифдан аввал жуда салмоқли ишлар қилинди. Учта катта тадбир: ҳудудлар, таълим ва медиа форумлари ўтказилди.

Натижаларга келсак, бугун 14 миллиард долларлик лойиҳалар устида иш олиб борилмоқда. Жумладан, ҳудудлараро форум доирасида. Уч йил аввал сиз билан ушбу форумни бошлаётганимизда бундай тадбирлар йўқ эди. Натижа эса катта: ҳудудлар учрашмоқда, ҳамкорлигимизга катта туртки бермоқда.

Бугунги учрашувимиз ҳудудлараро алоқалар, икки томонлама ҳамкорлик, хавфсизлик масалалари, Афғонистон масаласини муҳокама қилиш учун яхши имкониятдир, — деди Шавкат Мирзиёев.


Каналга уланиш:
👉 @Nurafshonpressa
#Очиқ_мулоқат
Бугун Нурафшон шаҳар “Тонг” маданият саройида навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди. Қабулда шаҳар ҳокими М.Салиев фуқаролар билан юзма-юз суҳбатлашиб, мурожаатларини бирма-бир тинглади.
Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда уй-жой, моддий ёрдам, бандлик, тадбиркорлик ва бошқа масалаларга оид мурожаатлар келиб тушди. Муаммолар бўйича ҳоким ўринбосарлари ва бошқа тегишли ташкилотлар мутасаддилари иштирокида зарур чоралар кўрилди.
Қабулда куриб чиқилган 17 та мурожаатдан 11 таси шу жойнинг ўзида ижобий ҳал қилинди. Айрим мурожаатларда кўрсатилган масалаларни ҳал этиш юзасидан тегишли мутасаддиларга аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берилди. Муддат талаб қиладиган мурожаатлар тегишли ташкилот раҳбарлари томонидан назоратга олинди.
Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Олмалиқ шаҳридаги "Металлург" маданият саройида “Йил аёли” миллий танловининг Тошкент вилояти босқичи ўтказилди.

🎉Ушбу танловда Нурафшон шаҳар аёлларининг тимсолида иштирок этган аёлимиз Шоира Охунжонова, 22 та шаҳар туман орасида 3 чи фарҳрли ўринни эгаллаб Республика босқичида иштирок этиш учун йулланмани кўлга киритди, Шоирахонни муборакбод этамиз, Республика босқичида ҳам омадлар тилаб коламиз.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
👉Каналга уланиш: @Nurafshonpressa
НУРАФШОН ШАҲРИНИНГ БОБУР КЎЧАСИДА АВТОТРАНСПОРТ ҲАРАКАТИ ВАҚТИНЧА ЧЕКЛАНАДИ
Муаллиф: Нурафшон шаҳар ИИБ Ахборот хизмати
Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” шиори остида тадбир ўтказилиши муносабати билан, Нурафшон шаҳар ҳокимининг 20 ноябрь кунидаги тегишли фармойиши асосида 21 ноябрь соат 7:00 дан 14:00 га қадар Нурафшон шаҳрининг Бобур ва Тошкент йўли кўчалари туташган қисмидан Тошкент-Бекобод автомагистрал йўлининг кесишган ҳудудигача бўлган оралиқда автотранспорт воситалари ҳаракати тўлиқ тўхтатилади.
Ҳурматли ҳаракат иштирокчилари
Ушбу ҳолатни инобатга олиб, ҳаракатланишда йўл ҳаракати қоидаларига ва ЙПХ инспекторларнинг қонуний талабларига қатъий амал қилишингизни сўраймиз.

@Nurafshonpressa
#Вазифалар_амалда

👉Батафсил

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
👉Каналга уланиш: @Nurafshonpressa
#Об_ҳаво

⭐️20
- ноябр: Вилоятда об-ҳаво

🌓Бугун кечаси +3°...+5° даража илиқ бўлиб, шимолий-шарқдан 1-2 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 56-71% ни ташкил этади.

☀️Эртага кундузи +10°...+14° даража илиқ бўлади, жанубий-шарқдан секундига 2-3 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 37-45% ни ташкил этади.

👉Каналга уланиш: @Nurafshonpressa
#Дайжест

❗️20 - ноябр: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Пискент тумани. "Янги Ўзбекистон" массиви энг кўркам масканга айланади

*Тошкент тумани.
Алкоголь маҳсулотларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Спорт тадбирларининг завқли таассуротлари

*Юқори Чирчиқ тумани.
Ҳоким ва ёшлар учрашуви анъанавий тус олмоқда

*Зангиота тумани.
Умуммиллий лойиҳанинг ҳаётбахш самаралари

*Чиноз тумани.
Саксонда ҳам сўзга садоқат билан

*Олмалиқ шаҳри.
Носозликлар ўз вақтида бартараф этилмоқда

*Чирчиқ шаҳри.
Маҳалла фаоллари ҳар жабҳада ўрнак бўлсин...

*Янгийўл шаҳри.
Реконструкция ишлари жадал бормоқда

*Бекобод тумани.
Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам

*Қибрай тумани.
Яшил майдонлар кенгаймоқда

Бўстонлиқ тумани.
Янги қурилаётган туризм объектлари кўздан кечирилди

*Янгийўл тумани.
Тиббиёт бирлашмаси ходимлари фаоллик кўрсатишмоқда

*Нурафшон шаҳри.
Тонг” маданият саройида навбатдаги қабул

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok