Nurafshon shahar hokimligi
2.13K subscribers
36.3K photos
3.35K videos
47 files
10.7K links
Download Telegram
#Дайжест

❗️2 - декабр: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Чирчиқ шаҳри.
"Маҳаллабай" ўрганишда гап кўп

*Янгийўл шаҳри.
Номзодлар билан дилдан мулоқот

*Бекобод тумани.
Ҳарбий қисмда ўзига хос сана

*Қибрай тумани.
Имконияти чекланган инсонларга ғамхўрлик

*Бўстонлиқ тумани. Замонавий мактаб фойдаланишга топширилди

*Оҳангарон шаҳри.
Янги уйларда бахтиёрлик шукуҳи

*Янгийўл тумани.
Ҳар инсон меҳрга муносиб

*Пискент тумани.
Пискент туманини пиёда кезиб...

*Нурафшон шаҳри.
Ота-оналар билан очиқ мулоқот

*Ангрен шаҳри.
Сув таъминоти ҳудудида яшил майдон

*Тошкент тумани.
Болажонларни ўз бағрига олган яна бир даргоҳ

*Оққўрғон тумани.
Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Ёшлар ишлари агентлигининг маҳаллаларда иш бошлайдиган вакиллари билан суҳбат

*Зангиота тумани.
Янги боғ марказида муҳташам арча ўрнатилмоқда

*Юқори Чирчиқ тумани.
"Фаровон" маҳалла фуқаролари йиғини аҳолиси билан сайёр қабул

*Чиноз тумани.
Оила мустаҳкамлигининг ижтимоий-психологик омиллари

*Қуйи Чирчиқ тумани.
Ҳоким ёрдамчиси лавозимига номзодлар билан суҳбат

*Бўка тумани.
Техникалар янги мавсумга шай

*Олмалиқ шаҳри.
Ўксик қалбларга қувонч улашилди

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
Номзоди тавсия этилган ҳоким ёрдамчилари билан йиғилиш бўлиб ўтмоқда

⚡️Айни дамда Нурафшон шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида шаҳар ҳокими, шаҳар ҳокими ўринбосарлари, депутатлар ҳамда сектор раҳбарлари иштирокида номзоди тавсия этилган маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари билан йиғилиш бўлиб ўтяпти.

📌Шаҳар ҳокими М.Салиев томонидан ҳоким ёрдамчисига юклатилган вазифа ва мажбуриятлар ҳамда ушбу лавозимнинг афзаллик ва имтиёзли томонлари тушунтирилди.

Номзодлар билан бирма-бир суҳбат олиб борилиб, йиғилиш қатнашчиларининг фикри ўрганилмоқда.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#ЯШИЛ_МАКОН умуммиллий лойиҳа

🌳"ЯШИЛ МАКОН“ УМУМИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИ шаҳримизга катта бир ўзгариш берди десак хато бўлмайди. 3 сектор, “Оппоқ” МФЙда жойлашган 10 умумтаълим мактабида ташкил этилган “ЯШИЛ МАКОН” худудини барпо этишда шаҳар ҳокими бошчилигида, шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, 3-сектор раҳбари, шаҳар депутатлари, кекса нуронийлар, ўқувчилар, ҳуқуқ тартибот органлари, маҳалла фаоллари, корхона ва ташкилот ҳодимлари бирдек иштирок этдилар.
Тадбир бошида шаҳар ҳокими М.Салиев ўқувчиларга кўчатларни экиш бўйича мастер-класс ўтиб берди.
🌲 10 умумьаълим мактаби ҳудудида 400 туп павловния кучатлари экилди.
Кўчат экиш тадбиридан сўнг нуронийлар билан бир пиёла чой устида дилдан суҳбатлашилди суҳбат якунида нуронийлар қўл очиб, юртга тинчлик, элга фаровонлик тилаб дуо қилдилар.
Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Ташқи ёзув ва реклама баннерлари ўрганилди
🔰Нурафшон шаҳар ҳудудида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари, савдо нуқталари пешлавҳалари Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида”ги 104-сон Қарори талабларига мувофиқлиги ўрганилди.
❇️Шаҳар ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши бўйича маслаҳатчиси И.Зиёев, Нурафшон шаҳар прокуратураси, шаҳар ИИБ, шаҳар ДСИ ҳамда шаҳар ДСЭНМ ходимлари иштирокида ўтказилган ўрганишлар давомида тадбиркорларга юқоридаги қонун ва қарор талаблари тушунтирилди.
♻️Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида”ги 104-сон Қарори талабларига зид келувчи реклама ва пешлавҳалар олиб ташланди.
Ўрганишлар давом этмоқда.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa