Nurafshon shahar hokimligi
2.13K subscribers
36.3K photos
3.35K videos
47 files
10.7K links
Download Telegram
#эътибор

Ўксик қалбларга қувонч улашиб

⚡️ 3 декабрь - Халқаро ногиронлар куни муносабати билан шаҳримиздаги "Тонг" маданият саройида шаҳар ҳокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, "Маҳалла" жамоат фонди ҳамкорлигида “Инсон қадри учун” шиори остидаги хайрия акцияси кўтаринки кайфиятда ўтказилди.
📌Тадбирда иштирок этган 69 нафар ногиронлиги бўлган фуқаролар ва уларнинг яқинларига шаҳар ҳокимлиги, шаҳар Кенгаши депутатлари, эҳсонпарвар тадбиркорлар томонидан ажратилган совғалар, озиқ-овқат жамланмалари, ҳамда ногиронлик аравачалари тақдим этилди.

Шаҳар Маданият бўлими ижодкорлари томонидан намойиш этилган кўнгилочар маданий дастурлар тадбирга янада кўтаринки руҳ бахш этди.

📌Мазкур акциядан тушган маблағлар ногиронлиги бўлган фуқаролар саломатлигини тиклашга сарфланади.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#Нурафшон_шаҳри
#Ижтимоий ҳимоя

❇️Мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш энг асосий масала ҳисобланади. 3-декабрь Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Нурафшон шаҳар ҳокимлиги томонидан шаҳардаги ногиронлиги бўлган фуқаролар холидан шаҳар ҳокими М.Салиев бошчилигида хабар олинди. Шаҳардаги ёши улуғ ногиронлиги бўлган фуқароларга ногиронлик аравачаси ва озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

📍Шуни айтиш жоизки шаҳар ҳокимлиги томонидан нафақат байрамда, балки, йил давомида меҳнатга лаёқати чекланган ногирон хотин-қизларга касаначилик билан шуғулланиш учун тикув машиналари, болаларга ноутбук жамламали олиб берилиб, улар учун доимий даромад манбаи яратилди. Шу тоифага мансуб фуқароларга протез-ортопедия воситалари, ногиронлик аравачалари, эшитиш аппаратлари бепул берилди. Шаҳарда хайрия ишлари доимий амалга оширилиб келинмоқда.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#жараён
#эзгулик

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида ахборот хизмати ходимлари ҳам фаол

👉
Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#ободонлаштириш

Сўнгги пайтларда Нурафшон шаҳрида кенг кўламли қурилишлар амалга ошириляпти. Замонавий турар жойлар, ижтимоий соҳа объектлари қурилиши натижасида аҳолига қулайлик яратиляпти. Кун сайин ҳудудга бошқа жойлардан келиб-кетувчилар кўпайиб, автомобиллар қатнови ҳам ортмоқда. Шу каби ҳолатлардан келиб чиқиб, вилоят ҳокими катта йўлда пиёдалар йўлакларини тартибга келтириш, манзарали кўчатлар экиш, атрофдаги биноларни Янги йил барамига мос тарзда безатиш борасида тавсиялар берган эди.
Ушбу вазифаларни ижроси юзасидан бугун Нурафшон шаҳрининг Тошкент йўли кўчасида йўлларни кенгайтириш, пиёдалар юриш йўлакларини давом эттириш, манзарали дарахт кўчатлари экиш, кўкаламзорлаштириш, дренаж (лоток) тизимини яхшилаш, ўриндиқлар ўрнатиш, автомобил тўхташ жойлари ташкил этиш. Шунингдек, йўл бўйидаги тунги ёритиш чироқларини мунтазам ишлашини таъминлаш, маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчалари ва савдо расталарининг фаолиятини тартибга келтириш ишлари бошлаб юборилди.

@Nurafshonpressa
#Об_ҳаво

🌤3 - декабр: Вилоятда об-ҳаво

🌔Бугун кечаси + 11°...+ 13° даража илиқ бўлиб, шимолдан 1-2 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 49-67% ни ташкил этади.

☀️Эртага кундузи +11°...+13° даража илиқ бўлади, жанубий- ғарбдан секундига 1 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 70-77% ни ташкил этади.

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok