Nurafshon shahar hokimligi
2.13K subscribers
36.3K photos
3.36K videos
47 files
10.7K links
Download Telegram
⚡️Шавкат Мирзиёев: Ўзбекистон ва Қозоғистон – табиий иқтисодий ҳамкорлар

– Бугун икки томонлама стратегик шериклигимизни иттифоқчилик муносабатлари даражасига кўтариш тўғрисида тарихий қарор қабул қиламиз. Бу нафақат мамлакатларимиз, балки бутун минтақанинг изчил тараққиёти, барқарорлиги ва равнақи учун улкан аҳамиятга эга бўлади, – деди Ўзбекистон Президенти.

Батафсил 👉 https://bit.ly/3Iokddd

Обуна бўлинг 👉 t.me/yuz_official
#Об_ҳаво

🌤 6 - декабр: Вилоятда об-ҳаво

☁️Бугун кечаси + 8°...+ 10° даража илиқ бўлиб, шимолий шарқдан 2-3 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 64-90% ни ташкил этади.

☀️Эртага кундузи +12°...+14° даража илиқ бўлади, жанубдан секундига 5 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 40-55% ни ташкил этади.

👉Каналга уланиш: @Nurafshonpressa
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш тартиби белгиланди


Ҳукумат қарори (737-сон, 06.12.2021 й.) билан Нотурар жойларда истиқомат қилаётган, шунингдек, ота-онасидан ёки уларнинг биридан айрилган ҳамда ёлғиз онаси, ёлғиз отаси ёки бошқа шахслар қарамоғида бўлган вояга етган уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

📝 Низомга кўра, уй-жой шароитини яхшилаш истагида бўлган уй-жойга муҳтож хотин-қизлар ўзини ўзи бошқариш органи ёки туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимига сўровнома-ариза билан мурожаат қилади.

🔎 Уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлашга кўмаклашиш комиссияси ҳар чоракда (чорак биринчи ойининг 15-кунигача) хотин-қизларнинг уй-жойга эҳтиёжмандлик даражасини ўрганиб чиқади.

Уй-жойга муҳтож хотин-қизлар Комиссиянинг тегишли қарори қабул қилингач, кўпи билан 30 кундан ошмаган муддат ичида ижтимоий уй-жойларга ижара ҳуқуқи асосида вақтинчалик жойлаштирилади.

🔰 Бунда:

👉 уй-жойга муҳтож хотин-қизларга ипотека кредити бўйича уй-жойларнинг ҳисобланган қийматининг 15 фоизи миқдорида бошланғич бадал тўлаб берилади;
👉 туман (шаҳар) ҳокимлиги Комиссия қарори қабул қилингандан сўнг 20 кун ичида ижтимоий уй-жойга жойлаштириладиган хотин-қизлар билан ижара шартномасини тузади (кўпи билдан 5 йил муддатга);
👉 ижара шартномаси тузилгандан кейин 5 кун ичида ижтимоий уй-жойни топшириш – қабул қилиш далолатномаси тузилади;
👉 далолатнома тузилгач, уй-жойга муҳтож хотин-қизлар 5 кун ичида ижтимоий уй-жойга жойлаштирилади.

📌 Ижтимоий уй-жойлар муниципал мулк ҳуқуқи асосида туман (шаҳар) ҳокимлигига тегишли бўлади ва улар бўйича алоҳида ҳисоб юритилади.

➡️ Ногиронлиги бўлган шахслар, кекса ёшдаги ва ўзи ҳаракатлана олмайдиган шахслар устувор равишда кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватидаги ижтимоий уй-жойларга жойлаштирилади.

🔘 Ижтимоий уй-жойдан фойдаланганлик учун ижара ҳақи уй-жой умумий майдонидан келиб чиқиб унинг 1 квадрат метри учун:

● Тошкент шаҳрида 1 йилга БҲМнинг 2 фоизи;
● Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 1 фоизи миқдорида белгиланади.

Ижара шартномасида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан ҳар ойда бир маротаба мониторинг олиб борилади.

манба: @huquqiyaxborot
#Дайжест

❗️6 - декабр: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Бўстонлиқ тумани. Ғолиблар махсус кубок соҳибига айланди

*Янгийўл тумани. Янгийўлликлар Жиззах вилоятида

*Пискент тумани. Сектор раҳбарлари “Оқтепа” хонадонларида бўлдилар

*Нурафшон шаҳри. Тошкент йўлининг янги қиёфаси

*Оҳангарон тумани. ЖИЭМда нималар бўляпти?

*Тошкент тумани. Маҳалла ёшларига “етакчи”лар сараланмоқда

*Ўрта Чирчиқ тумани. Хонадон иссиқхонасидан – Туркияга

*Паркент тумани. Ҳимматнинг ҳикмати катта

*Зангиота тумани. Халқ ва армия бир тану бир жон

*Юқори Чирчиқ тумани. Яхшиликнинг мукофоти фақат яхшилик

*Қуйи Чирчиқ тумани. Қадр — инсонни улуғлаб, жамиятни ­безайди

*Бўка тумани. Бўкаликлар бош қўшаётган саховат

*Олмалиқ шаҳри. Бюджет жараёнида фуқаролар иштирокининг аҳамияти

*Чирчиқ шаҳри. Эл саодатининг мустаҳкам асоси

*Бекобод тумани. Ҳарбийлар ва ёшлар бир даврада

*Қибрай тумани. Бош қомусимиз шодиёналари кенг нишонланди

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#онлайн

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунига бағишланган тадбир бошланди.
Тадбирни очиб бериш учун ва Нурафшон шаҳар аҳолисини табриклаш мақсадида шаҳар ҳокими Музаффар Салиев ва шаҳар прокурори Фахриддин Мирзаевлар сўзга чиқишди.

https://t.me/joinchat/Tyrq4tUQpesrTBVw
#Онлайн

Сўзга тарих фанлари доценти, олима Сулаймонова Саодат Усмоновна чиқди.
У ўз маърузасида шукроналик хисси ва ватанпарварлик руҳида яшашлик кераклиги, шунингдек Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар юзасидан маълумотлар берди.

https://t.me/joinchat/Tyrq4tUQpesrTBVw
#онлайн.

⚡️Нурафшон шаҳар ҳокими Музаффар Салиев томонидан 11 нафар ижтимоий ҳимояга олинган вояга етмаганларга Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан 11 та уй совға қилинди.

Вояга етмаганлар қувончини, ва бу таассуротни етказиб беришга ожизлик қиламиз десак муболаға бўлмайди.

https://t.me/joinchat/Tyrq4tUQpesrTBVw
#Онлайн

Саҳнада Миллий гвардия аскарлари ўзларининг бетакрор чиқишлари билан!

https://t.me/joinchat/Tyrq4tUQpesrTBVw
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 29 йиллик байрами кенг нишонланди

👉Батафсил

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Ўзбекистон халқига байрам табриги

Праздничное поздравление народу Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter