Nurafshon shahar hokimligi
2.13K subscribers
36.3K photos
3.36K videos
47 files
10.7K links
Download Telegram
Forwarded from ДИЛШОДА
Диққат, сўровнома!

⚡️Юқоридаги суратдан Тошкент вилоятидаги бошқармаларнинг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчилари ўрин олган.

Қани, ёшлар, энг яхшиларига овоз беринг.

Сўровнома эртага соат 16:00 гача давом этади.

‼️Эслатма: турли ботлар орқали сунъий овоз беришни ташкил қилганлар сўровномадан четлаштирилади.

Сўровномада иштирок этиш учун ушбу каналга уланинг:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
#Об_ҳаво

🌤 8 - декабр: Вилоятда об-ҳаво

☁️Бугун кечаси + 7°...+ 9° даража илиқ бўлиб, шимолдан 2 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 73-92% ни ташкил этади.

☀️Эртага кундузи +12°...+15° даража илиқ бўлади, шимолий ғарбдан секундига 3 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 39-54% ни ташкил этади.

👉Каналга уланиш: @Nurafshonpressa
🇺🇿Нурафшон шаҳар 62 - умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 29 йиллик байрами кенг нишонланди.

🏢Унда мактаб директори сўзга чиқиб, барчани байрам билан муборакбод этди.

💁‍♂️Байрам мактабнинг шижоатли ёшлари билан юқори савияда ташкил этилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
❗️8 - декабр: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Пискент тумани. Инсон ҳуқуқлари ва бурчлари мустаҳкамланган қомус

*Нурафшон шаҳри. Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун муносиб нишонланди

*Тошкент тумани. Шонли сананинг шукуҳли шодиёнаси

*Оққўрғон тумани. Мурожаат ва ечим: халқ билан мулоқот мезонлари

*Паркент тумани. Эски қўриқхонанинг янги имкониятлари

*Чиноз тумани. Давлат, жамият ва шахс эркинликлари кафолати

*Бўка тумани. Махсус уқув курслари ташкил этилди

*Олмалиқ шаҳри. Конституция – эркин ва саодатли ҳаётимиз пойдевори

*Чирчиқ шаҳри. Шаҳар ҳокими “Маърифат” маҳалласида бўлди

*Янгийўл шаҳри. Умуммиллий лойиҳанинг умуминсоний самаралари

*Бекобод тумани. Ободлашиб бораётган маҳаллалар кўпаймоқда

*Қибрай тумани. Тилсиз ёв ҳушёрликни талаб қилади

*Бўстонлиқ тумани. Ҳар бир кўчатда бир ҳикмат

*Оҳангарон шаҳри. "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси изчил давом этмоқда

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
Nurafshon shahar Obod turmush MFY 61-uy oldida D-100 mm li temir truba quvuri yorilganligi sababli Obod turmush MFY, Evalak MFY, Muqimiy MFY xududlarida 09. 12. 2021 kuni ichimlik suvi taʼminotida 10:30 dan 15:00 gacha uzilish boʻladi. Axolini suv taʼminotining maxsus mashinasida ichimlik suvi bilan taʼminlanadi. Noqulayliklar uchun uzr soʻraymiz.

@Nurafshonpressa
9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши кураш куни

Бугунги кунда барча давлатлар коррупцияга йўл қўйиб бўлмаслигини ва унга қарши курашиш зарурлигини тушуниб етмоқда. Бу иллатга барҳам бериш учун бутун дунёда, жумладан, Ўзбекистонда ҳам жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш чоралари кўрилмоқда, самарали аксилкоррупцион усул ва ёндашувлар жорий этилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
@Nurafshonpressa
⚡️⚡️Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ваколатлари кенгайтирилди

✍️Ўзбекистон Республикаси Президентиниинг “Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-34-сон Қарорига мувофиқ 2022 йил 1 январдан Агентлик қуйидаги ваколатларга эга бўлади:

▪️ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг электрон маълумотлар базаларидан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларга оид маълумотларни олиш;

▪️тадқиқотлар ва маъмурий суриштирувлар ўтказиш ҳамда таҳлилий материаллар тайёрлаш бўйича қўшма ишчи гуруҳларини тузиш;

▪️ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга жиноят ишини қўзғатиш ёки бошқа таъсир чораларини кўриш учун коррупция фактлари тўғрисидаги хабарларни юбориш ва ушбу хабарларни текшириш натижалари бўйича қабул қилинган қарор тўғрисида маълумотни талаб қилиб олиш;

▪️оммавий резонанс ва муҳокамалар, яъни жамиятнинг маълум бир ҳодисага бўлган ҳиссий муносабати, жамоатчилик эътиборини тортган ва турли баҳс-мунозараларни келтириб чиқарган коррупцияга оид фактлар бўйича ишни кўриб чиқаётган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан биргаликда матбуот анжуманларини ўтказиш;

📄 Агентликнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда коррупциявий жиноятлар борасида жамоатчиликни хабардор қилишнинг қуйидаги тартиби ўрнатилади:

▪️оммавий резонанс ва муҳокамалар, яъни жамиятнинг маълум бир ҳодисага бўлган ҳиссий муносабати, жамоатчилик эътиборини тортган ва турли баҳс-мунозараларни келтириб чиқарган коррупцияга оид фактлар акс этган хабарлар бўйича – ўн кун муддатда;

▪️бошқа коррупциявий жиноят ва ҳуқуқбузарликлар тўғрисида – ҳамкор органлар билан келишувга кўра ҳар чорак ёки ярим йиллик якунлари бўйича;

▪️коррупцияга оид жиноятчилик ҳолати, тенденциялари, содир бўлиш сабаб ва шарт-шароитлари, коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича кўрилаётган чоралар тўғрисида – йил якуни бўйича.

📄Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Унга кўра:

📌Агентлик жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини, оммавий ахборот воситаларининг хабарларини ўрганиш асосида, шунингдек, ўз ташаббуси билан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ёки уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизасини ташкил этишга ҳақли этиб белгиланди.

Facebook | Telegram | Twitter |YouTube| anticorruption.uz
#яшил_макон

🌴Кўчат экиб, боғ яратиш - халқимизнинг азалий қадриятларидан бири. Зеро, ўзимиз яшаб турган жойни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш туфайли, оби-ҳавони тозаланишига ҳиссамизни қўшиб, кўнглимиз шодликка тўлади, турмушимиз файзли ва фаровон бўлади.
🌳Яшил макон умуммиллий лойиҳаси доирасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федератцияси Тошкент вилояти Кенгаши раиси М.Насиров ҳамда шаҳар ҳокими М.Салиевлар биргаликда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федератцияси Тошкент вилояти Кенгаши биноси ҳудудида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида манзарали кўчатлар экишиб, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида ўз хиссаларини қўшишди.
Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#Бор_меҳримиз_сизга!
Бор меҳримиз сизга шиори остида ўтказилаётган акцияда Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмаси ходимлари ҳам бор меҳр-эътиборларини аямаган ҳолда аҳолига сифатли тиббий ёрдам кўрсатишмоқда. Жараёндан фотолавхалар.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нурафшондан - Чустга куёв навкарлари жўнаб кетди.

Бугун эрта тонгдан Авазбек билан куёв навкарлари Наманган вилоятининг Чуст шаҳрига жўнаб кетишди.

Маълумот учун фуқаро Авазбек Мирзакбаровнинг никоҳ базми 9 декбар соат 17.00 да Нурафшон шаҳар “Беҳруз” тўйҳонасида бўлиб ўтади.

👉Бизни кузатиб боринг

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
➡️Каналга уланиш: @Nurafshonpressa