Nurafshon shahar hokimligi
2.13K subscribers
36.4K photos
3.36K videos
47 files
10.7K links
Download Telegram
#яшил_макон

🌴Кўчат экиб, боғ яратиш - халқимизнинг азалий қадриятларидан бири. Зеро, ўзимиз яшаб турган жойни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш туфайли, оби-ҳавони тозаланишига ҳиссамизни қўшиб, кўнглимиз шодликка тўлади, турмушимиз файзли ва фаровон бўлади.
🌳Яшил макон умуммиллий лойиҳаси доирасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федератцияси Тошкент вилояти Кенгаши раиси М.Насиров ҳамда шаҳар ҳокими М.Салиевлар биргаликда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федератцияси Тошкент вилояти Кенгаши биноси ҳудудида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида манзарали кўчатлар экишиб, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида ўз хиссаларини қўшишди.
Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#Бор_меҳримиз_сизга!
Бор меҳримиз сизга шиори остида ўтказилаётган акцияда Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмаси ходимлари ҳам бор меҳр-эътиборларини аямаган ҳолда аҳолига сифатли тиббий ёрдам кўрсатишмоқда. Жараёндан фотолавхалар.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нурафшондан - Чустга куёв навкарлари жўнаб кетди.

Бугун эрта тонгдан Авазбек билан куёв навкарлари Наманган вилоятининг Чуст шаҳрига жўнаб кетишди.

Маълумот учун фуқаро Авазбек Мирзакбаровнинг никоҳ базми 9 декбар соат 17.00 да Нурафшон шаҳар “Беҳруз” тўйҳонасида бўлиб ўтади.

👉Бизни кузатиб боринг

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
➡️Каналга уланиш: @Nurafshonpressa
#онлайн
Нурафшонлик куёв навкарлар Чуст шаҳрида
Келин хонадонидан фотолавҳалар
👉Бизни кузатиб боринг

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
➡️Каналга уланиш: @Nurafshonpressa
Нурафшон шаҳар Тошкент йўли кўчасида магистрал сув қувури ўтказиш вақтида Д-315 мм ли қувурга зарар етганлиги сабабли Ойбек МФЙ, Тўйтепа МФЙ, Наврўз МФЙ худудларида 2021 йил 9 декабрь куни ичимлик суви таъминотида 11:30 дан 18:00 гача узилиш бўлишини маълум қиламиз. Ахоли вақтинча сув таъминотининг махсус машинасида ичимлик суви билан таъминланади.
Келтирилган ноқулайликлар учун аҳолимиздан узр сўраймиз.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Forwarded from Олтин воҳа
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

ҲОКИМ ЕТИМ БОЛАНИ УЙЛАНТИРАЯПТИ – ҲАЛИ МЕҲР-ОҚИБАТ БУТКУЛ ЙЎҚОЛГАНИ ЙЎҚ...

Ҳоким бу йигитни нимага уйлантирганига қизиқдим. "Ёр-ёр" деган кўрсатувда чиққан экан шу йигит. Уйланишга қўли калтароқми, шу ҳақда гап бўлгган эканми, шунақа гаплар.

Ҳокимлик матбуот хизмати берган хабарда ҳам масаланинг у томонларига эътибор қаратилмаган. Чунки, фуқаронинг камхаржлигини айтилса миннат ёки устидан кулгандек бўлиб туюлиши мумкин деган истиҳола қилинган, шекилли. Бу – тўғри йўл.

Бу йигит меҳрибонлик уйида катта бўлган. Уйланишга пул топган, аммо уйи бўлмагани учун биров қиз бермайди. Ҳокимлик уй ажратди, жиҳозлаб берди. Балки, яна нималардир бордир. Бизга масаланинг у томонлари қизиқмас. "Ёр-ёр"ни ҳам кўрмайман. Бу ўринда ҳокимнинг позицияси эътиборли. Шунақа савоб ишлар кўпайсин. Респект!

Хуллас, бугун тўй. Водийдан келиб олиб кетишга келишган. Ёшлар бахтли бўлишсин.

@oltin_voha
#Таълим_муассасаларида_тренинг_машғулотлар.

🔰Нурафшон шаҳар Халқ таълими бўлимига қарашли 13-умумий ўрта таълим мактабида "Биз зўравонликка қарашимиз" мавзусида тренинг машғулотлар ўтказилди.

📌Ўқувчиларга ўз ҳуқуқлари ва мажбуриятлари машғулотлар орқали тушунтирилди.

📍Мактабгача таълим ташкилотларида ўтказилаётган бундай тадбирлар келажагимиз бунёдкорлари бўлган фарзандларимиз ватанпарварлик ва давлат рамзлари, миллий қадриятларимизга муҳаббат руҳида тарбия топишларида пойдевор бўлиб хизмат қилади.

@Nurafshonpressa
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Беҳруз" тўйхонаси.

Айни дамда Авазбек ва Донохонларнинг никоҳ тўйлари бошланиш арафасида.

Маълумот учун: Нурафшон шаҳар ҳокими Меҳрибонлик уйида тарбияланган, уй-жойга эҳтиёжи бор Мирзакбаровга мурожаатидан сўнг уй берган ва тўйини ўтказиб беришга ваъда қилган эди.

Каналга уланиш:
https://t.me/joinchat/-fr8GLgpFFM2NTZi
#Об_ҳаво

🌤 9 - декабр: Вилоятда об-ҳаво

🌘
Бугун кечаси + 7°...+ 10° даража илиқ бўлиб, шимол-шарқдан 1 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 75-93% ни ташкил этади.

☁️Эртага кундузи +11°...+14° даража илиқ бўлади, шимолдан секундига 1-2 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 48-60% ни ташкил этади.

👉Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok