Nurafshon shahar hokimligi
2.13K subscribers
36.4K photos
3.36K videos
47 files
10.7K links
Download Telegram
ДИҚҚАТ, ЁШЛАР!

Ўзингизга маъқул даромадли машғулотингиз йўқми? Иш излаяпсизми? Бугун соат 11:00 да Нурафшон шаҳридаги Ёшлар марказига келинг.

🤝Нурафшон ва Ўрта Чирчиқ тумани ёшлари учун ташкил этилаётган бўш иш ўринлари ярмаркасида ўзингиз истагандек бирор иш топишингизга ишонамиз.

☝️Жараёнда ушбу ҳудудлардаги корхона ва ташкилотлар мавжуд вакансиялар билан иштирок этади.

Каналга уланиш:
@Nurafshonpressa
⭕️Live

📌Айни пайтда Нурафшонда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан тантанали маросим бўлиб ўтмоқда.

🔸Йил давомида қишлоқ хўжалигида муваффақиятга эришган ишчи-ходимлар тадбирга таклиф этилган бўлиб, энг илғорларнинг мукофотланиши кутилмоқда.

🔺Маросимда вилоят ҳокими Зойир Мирзаев ва бошқа мутасаддилар иштирок этмоқда.

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
⭕️Live

Нурафшон. Ҳосил байрами. Ҳар доимгидек ёшлар фаол.

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
#Хушхарбар

Шахримиз Ўғлони Мамлакатимиз мадҳиясини Туркияда янгратди.
Нурафшон шахридаги 26-мактабнинг 10-синф ўқувчиси Хайдаров Лазиз Спортнинг "Универсал Жанг" тури буйича Бўлиб ўтаётган жаҳон биринчилигида, 1-ўринни қўлга қиритиб, шохсуппанинг энг теппасига кўтарилди.
Ғалаба муборак Нурафшонликлар,
Шундай йигитни тарбиялаган ота-оналар устозлар ва мураббийларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa
#якшанба_мутолааси

📌12 декабрь — буюк ёзувчи Чингиз Айтматов таваллуд топган кун

👉
Батафсил

➡️Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#қутлов

⚡️Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Тоирович Мирзаевнинг Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан байрам ТАБРИГИ

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.me/Mirzayev_Zoyir

Facebook | Instagram
#Нурафшон_шаҳар
Ички ишлар бўлими (3 сектор) кубоги учун ёшлар беллашдилар.

❇️Ўзбекистон Республика Ички ишлар вазирлигининг 2021 йил 04 декабрь кунги 26/4486-сонли кўрсатмаси ижросини таминлаш мақсадида Нурафшон шаҳар 3 -сектор раҳбари О.Ғанибеков ҳудудидаги 6 маҳалла Бирлик, Чиғириқ, Хуррият, Оппоқ, Юксалиш ва Тараққиёт МФЙнинг 18 дан 30 ёшгача бўлган ёшлари ўртасида Ички ишлар бўлими кубоги учун футбол мусобақалари ташкил этилди.
Ички ишлар кубоги учун футбол мусобақалар жуда юқори кайфиятда қизғин давом этди. Жамоалар шу даражада фаоллик билан иштирок этишдики, муросали беллашувни якунлаш бирозгина қийинчилик туғдирди.
Финал босқичда Хуррият ва Оппоқ МФЙ жамоалари беллашиди.
Хуррият МФЙ жамоаси 2:0 хисобида ғалаба қозониб Кубокни қўлга киритишди.
Ўтказилган футбол мусобақалари сўнгида ғолиблари Шаҳар ҳокимлиги ва шаҳар Ички ишлар бўлими бошлиғи О.Ғанибековнинг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.
Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Нурафшон шаҳар 57 - умумтаълим мактабида ёш китобхонлар танлови ўтказилди
Китоблар оламига саёҳат орқали онгу шууримизда меҳнатсеварлик, Ватанга муҳаббат, ота-онага меҳр, вафо каби инсоний туйғулар қарор топиб бораверади. Зеро, китобнинг маънавий кучидан қувват олган кишидан ёмонлик чиқмайди.
Жорий йилнинг 11 декабрь куни з-сектор раҳбари О.Ғанибеков, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи шаҳар кенгаши ҳамкорликда шаҳримиздаги 57-умумтаълим мактабида «Ёш китобхон» танлови бўлиб ўтди.
«Ёш китобхон» танловида ўқувчилар ўзаро беллашдилар.
– Ўтказилаётган «Ёш китобхон» танлови биз ёшлар учун катта байрам десам хато бўлмайди, – дейди 57-умумтаълим мактаби ўқувчиси Сабина Гуломова – Шахс сифатида шаклланишимизда китобнинг ўрни алоҳида эканига бугун яна бир бор амин бўлдим. Қайси соҳани эгалламайлик, бадиий адабиёт билан дўстлашиш, маънавиятимизни бойитиш учун китоб кераклигини бугун юракдан ҳис этиб турибман.
Ғолибларга з-сектор раҳбарининг фахрий ёрлиқ ҳамда баддий китоблари топширилди.

@Nurafshonpressa
#айни_дамда

Бугун шаҳримиздаги 26-умумтаълим мактабида
"Ал-Хоразмий" олимпиадасининг Нурафшон шаҳар босқичи бўлиб ўтмоқда. Ўқувчи ёшлар математика, кимё, биология, ва физика каби аниқ фанлардан ғолиблик учун беллашмоқдалар.
Шахар босқичида ғолиб бўлган ўқувчи ёшлар шахримиз шаънини мусобақанинг вилоят боскичида химоя қилишади.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
➡️Каналга уланиш: @Nurafshonpressa