Nurafshon shahar hokimligi
2.13K subscribers
36.4K photos
3.36K videos
47 files
10.7K links
Download Telegram
#Семинар

Бугун Нурафшон шаҳри Ёшлар марказида Тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш юзасидан амалий семинарнинг 2 куни бўлиб ўтди.

Семинарда шаҳар ҳокимининг ўринбосари У.Убайдуллаев шаҳарни иқтисодий ривожлантириш режалари, аҳоли муаммоларини тинглаш, улар билан яқиндан мулоқот олиб бориш, маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, ёшларни қўллаб-қувватлаш каби масалаларга тўхталиб ўтди.
Шунингдек, махаллалардаги ҳоким ёрдамчилари банд бўлмаган аҳолини муносиб иш ўринларига ишга жойлаштириш, касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш, ҳақ тўланадиган вақтинчалик ишларга жалб этиш, маҳаллаларда тадбиркорлик учун ер участкаларини аукцион савдоларига қўйиш ҳамда нотурар бинолар билан ишлашда ҳоким ёрдамчилари билан ҳамкорлик, маҳаллалардан чиқмаган ҳолда давлат хизматларини ташкил этишни кенгайтириш каби мавзуларда кўникмалар хосил қилишди.
@Nurafshonpressa
Шаҳар ҳокими М.Салиев “Атхам сахоба” зиёратгохида бўлди
Нурафшон шаҳримиздаги таббарук қадамжолардан бири “Атхам сахоба” мақбараси. Бежирим мақбара. Ёнидаги кўм-кўк шифобахш булоқлар қанчадан-қанча беморларнинг дардига малҳам бўлиб келмоқда. Ривоят қилишларича, Ҳазрати Алининг дулдул отининг туёқ излари шакли тушган булоқлар, яъни чур булоқ қулоқ оғриғига, кўк булоқ йўталга, қўтир булоқ эса ҳар хил яра чақалар, тошмаларга даво дейишади. Бефарзанд аёлларнинг фарзанд сўраб қилган илтижолари ҳам ижобат бўлади.
Яратганнинг мўжисасини қаранки, бу булоқларнинг суви қаҳратон қишда ҳам музламайди.
Шаҳар ҳокими “Атхам сахоба” мақбарасини зиёрат қилиб, ушбу ҳудудда бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларини олиб бориш, шунингдек, бўш ер майдонларида кўчат экиш бўйича масъулларга тегишли тавсия ва топшириқлар берди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
➡️Каналга уланиш: @Nurafshonpressa
Аҳолининг мурожаатларидан келиб чиқиб Бобур МФЙ, Олмозор кўчасида 2500 метр узинликдаги ички йўлларида (асфальт) битумли қора қоплама ётқазиш ишлари олиб борилмоқда, шаҳар ҳокими М.Салиев ички йўлларни асфалтлаш ишлари билан танишиб чиқди. Шунингдек, аҳоли билан суҳбатлашиб уларнинг мурожаатларидан келиб чиқиб, аҳолига қулайлик ва шароитлар яратиш бўйича маҳаланинг кичик турдаги кўчаларида ичимлик ва оқова сув тармоғи ўтказилган жойларни тартибга келтириш ва ёғингарчилик тугаганидан сўнг асфальт қопламаси билан қоплаш ишларини бошлаш бўйича мутасадди ташкилот раҳбарларига вазифалар белгилаб берди.
Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
➡️Каналга уланиш: @Nurafshonpressa
#огоҳ_бўлинг

❄️Қамчиқ довонида вақти-вақти билан қор ёғмоқда

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Дайжест

❗️
14 - декабр: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Ўрта Чирчиқ тумани. Қўл меҳнати яратган мўъжизалар

*Паркент тумани.
Паркентлик соҳибкорларга аталга туҳфа

*Зангиота тумани.
Маданият саройида ҳокимнинг навбатдаги қабули

*Юқори Чирчиқ тумани.
Ҳар бир нуроний — беш нафар ёшга мураббий

*Чиноз тумани.
Мисрдаги элчимиз Чинозда

*Қуйи Чирчиқ тумани.
Ижодкор меросига эҳтиром

*Олмалиқ шаҳри.
Ҳамма нарса аввало, инсон қадри учун!

*Чирчиқ шаҳри.
Шаҳар ҳокими имконият ва истиқболларни сарҳисоб қилди

*Янгийўл шаҳри.
Ғолиблар муносиб тақдирланди

*Оҳангарон тумани. Бандлик яна ўз иши билан банд

*Бекобод тумани.
Соғлом вa баркамол оила — юрт бойлиги

*Қибрай тумани.
Маррани катта олаётган авлод

*Бўстонлиқ тумани.
Замонавий техникалар: кўникма ва амалиёт

*Нурафшон шаҳри.
Уй-жойга эҳтиёжи бўлган фуқаролар билан мулоқот

*Тошкент тумани.
Ўттиз фуқаронинг мурожаатига ечим

*Ангрен шаҳар.
Китоб — тафаккур хазинаси

*Оққўрғон тумани.
Баркамоллик оиладан бошланади

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
“ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНИШ СТРАТЕГИЯЛАРИ” 5 ХАЛҚАРО ТАНЛОВИ НАТИЖАЛАРИ
Танловда “Сувни оптималлаштириш” иши йўналишида Нурафшон шаҳар 1-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби ўқувчилари: Ғуломова Мохинур, Эгаи Роман, Лигай Ирина, Пак Ёланда ва Рубдуллаев Билолбеклар ғолиблик супасига муносиб кўрилди.

👉
Батафсил

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
➡️Каналга уланиш: @Nurafshonpressa
Bugun 15-dekabr kuni Oybek, Dehqonobod, Yangiobod, To‘y tepa, Ma‘rifat, Bobur, Uchqun, Muqumiy, Qumariq, Navro‘z, Obod turmush mfylarda, ta‘mirlash ishlari sababli elektr energiyasi soat 15:00dan 15:40gacha o‘chiriladi.