Nurafshon shahar hokimligi
2.13K subscribers
36.4K photos
3.36K videos
47 files
10.7K links
Download Telegram
#Нурафшон_шаҳар

🚒 Бугун Нурафшон шаҳар 9 ИДУМда шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан “Тиббий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар содир бўлганда умумтаълим мактаб раҳбарияти ва фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг ҳаракатлари” мавзусида амалий машғулот ўтказилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#ижтимоий_эълон

⚡️⚡️⚡️Тошкент вилояти аҳолиси диққатига!

Жорий йилнинг 18 декабрь куни Тошкент вилоятидаги барча умумий ўрта таълим мактаблари бўйлаб “Оталар куни” тадбирлари ташкил этилади.

Мазкур сана муносабати билан бўлиб ўтадиган учрашув ва мулоқотлар доирасида “Мен, отам ва онам” мавзусида расмлар танлови, 8-11-синф ўқувчилари ўртасида фарзанд тарбиясида отанинг ўрни борасида иншолар танлови ўтказилади.

Учрашувда “Энг намунали ота”, “Ибратли ота” каби йўналишларда ўз фарзанди тақдири, билим олиши ва иқболига бефарқ бўлмаган жонкуяр оталарни тақдирлаш маросимлари ҳам кўзда тутилган.

Жондан азиз фарзандлари умумий ўрта таълим муассасаларида таҳсил олаётган ҳамма-ҳамма "дадажон" ва "адажон"ларни 18 декабрь куни соат 15:00 дан бошлаб вилоятдаги барча мактабларда бўлиб ўтадиган “Оталар мажлиси”да кутиб қоламиз.

Ёшлар тарбияси ҳамда тақдирида муҳим аҳамият касб этувчи мазкур тадбирдан четда қолманг!

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Дайжест

❗️
17 - декабр: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Юқори Чирчиқ тумани Ёшлар харбий-ватанпарварлик рухида тарбияланмоқда

*Қуйи Чирчиқ тумани.
Қуйи Чирчиқ тумани Пахтазор МФЙ Сағбон кўчасига 250 та хонадонга опен бюджет томонидан табий газ фойдаланишга топширилди

*Чирчиқ шаҳри.МАДАНИЯТ” ЯНГИ БИНОДА

*Янгийўл шаҳри. "Энг намунали ёш оила"

*Бекобод тумани. Пиротехника воситаларининг зарарли оқибатлари

*Оҳангарон тумани. Тадбиркорлар кимга мурожаат қилишмоқда?

*Қибрай
тумани.Ишчи гуруҳ аъзолари сектордаги маҳаллаларда ўрганишларни давом эттирмоқда

*Бўстонлиқ тумани. Ҳар ким ўз бурчини адо этса...

*Пискент тумани.
Кредит қарздорлиги ишбилармонлар фаолиятида муаммоларни юзага келтиради

*Нурафшон шаҳри.
Шаҳар тарғиботчилари учун амалий семинар

*Тошкент тумани. Ёшларга эътибор ва ғамхўрлик

*Оққўрғон тумани.
Аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида "Меҳнат ярмаркаси" бўлиб ўтди

*Янгийўл тумани.
Янгийўл тумани аҳолисининг мурожаатлари қай тарзда ҳал этилмоқда? Аҳоли бундан мамнунми?

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Ёнғин хавфсизилиги учун ҳамма бирдек масъул

*Паркент тумани.
АҲОЛИНИНГ ҲАР БИР МУРОЖААТИ – ЭЪТИБОРДА

*Олмалиқ шаҳри. Ҳокимлик мутасаддилари фуқаролар билан мулоқотда

👉Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Нурафшон_шаҳар

Нурафшон шаҳар 9 умумтаълим мактаби 10“Б”-синф ўқувчиси Баратова Мафтуна “Менинг Президентим” ижодий ишлар кўрик танловининг шаҳар босқичида фахрли I-ўринни эгаллаб, вилоят босқичида фаол иштироки учун тақдирланди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон қаҳрамони Содиқжон Турдиев Нурафшон шаҳридаги Президент мактаби ўқувчилари билан учрашди

👉Каналга уланиш: @Nurafshonpressa
#Очиқ_мулоқат
Аҳолининг мурожаатлари тингланди

Бугун Нурафшон шаҳар “Тонг” маданият саройида навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди. Қабулда шаҳар ҳокими ўринбосари Б.Кахаров, масъуллар иштирокида аҳолини мурожаатларини тинглаб, ечим изланди.

Қабулда тегишлилиги бўйича ташкилот раҳбарлари, маҳалла мутасаддилари ҳамда шаҳар фуқаролари иштирок этишди. Жараёнда фуқаролардан асосан, бандлик, моддий ёрдам, тадбиркорлик ва нафақа пули билан тайинлаш сингари муаммолар юзасидан савол ва таклифлар айтиб ўтилди.

Билдирилган мурожаатлар юзасидан тегишли мутасаддилар қонун доирасида жавоб бериб, вазиятни ўз назоратига олдилар.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Фарзанд тарбиясида отанинг ўрни
Нурафшон шаҳар 1- ИДУМ да “Оталар куни” тадбири ўтказилди.

👉Батафсил

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
👉Каналга уланиш: @Nurafshonpressa
Конституциямизнинги 29 йиллик байрамига бағишланган тадбирда 11 нафар Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига "Халқпарвар" комиссияси томонидан хулоса берилган уйлар Нурафшон шаҳар ҳокими М.Салиев томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан турар-жой билан таъминлаш бўйича сертификат ва хонадон калитлари ўз эгаларига топширилган эди.
Бугун шаҳар ҳокимининг ўринбосари Н.Кулбекова 6 нафар Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини янги уйларига бориб яшаш шароитлари билан яқиндан танишиб сухбатлашди. Ҳамма уйлар ҳозирда яшаш учун зарур бўлган жиҳозлар замонавий газ плиталари, музлатгич, телевизор, ошхона стул-столи ва ётиш учун мебеллар билан тўлдирилган.
Ўрганиш жараёнида барча Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига шаҳар ҳокимлиги томонидан озиқ – овқат маҳсулотлари берилди.

👉Каналга уланиш: @Nurafshonpressa