Nurafshon shahar hokimligi
2.13K subscribers
36.4K photos
3.36K videos
47 files
10.7K links
Download Telegram
#Очиқ_мулоқат
Аҳолининг мурожаатлари тингланди

Бугун Нурафшон шаҳар “Тонг” маданият саройида навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди. Қабулда шаҳар ҳокими ўринбосари Б.Кахаров, масъуллар иштирокида аҳолини мурожаатларини тинглаб, ечим изланди.

Қабулда тегишлилиги бўйича ташкилот раҳбарлари, маҳалла мутасаддилари ҳамда шаҳар фуқаролари иштирок этишди. Жараёнда фуқаролардан асосан, бандлик, моддий ёрдам, тадбиркорлик ва нафақа пули билан тайинлаш сингари муаммолар юзасидан савол ва таклифлар айтиб ўтилди.

Билдирилган мурожаатлар юзасидан тегишли мутасаддилар қонун доирасида жавоб бериб, вазиятни ўз назоратига олдилар.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Фарзанд тарбиясида отанинг ўрни
Нурафшон шаҳар 1- ИДУМ да “Оталар куни” тадбири ўтказилди.

👉Батафсил

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
👉Каналга уланиш: @Nurafshonpressa
Конституциямизнинги 29 йиллик байрамига бағишланган тадбирда 11 нафар Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига "Халқпарвар" комиссияси томонидан хулоса берилган уйлар Нурафшон шаҳар ҳокими М.Салиев томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан турар-жой билан таъминлаш бўйича сертификат ва хонадон калитлари ўз эгаларига топширилган эди.
Бугун шаҳар ҳокимининг ўринбосари Н.Кулбекова 6 нафар Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини янги уйларига бориб яшаш шароитлари билан яқиндан танишиб сухбатлашди. Ҳамма уйлар ҳозирда яшаш учун зарур бўлган жиҳозлар замонавий газ плиталари, музлатгич, телевизор, ошхона стул-столи ва ётиш учун мебеллар билан тўлдирилган.
Ўрганиш жараёнида барча Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига шаҳар ҳокимлиги томонидан озиқ – овқат маҳсулотлари берилди.

👉Каналга уланиш: @Nurafshonpressa
Нурафшон шаҳридаги барча мактабларда "Оталар куни" тадбирлари кўтаринки кайфиятда ўтказилди.

Жараёнда ўқувчиларнинг оталари билан учрашув ва танловлар ташкиллаштирилди. Жумладан 📝"Менинг отам" мавзусида иншолар танлови,🖼"Мен, отам ва онам" мавзусидаги расм чизиш, турли сўровномалар каби қизиқарли машғулотлар ўтказилди.

👏Бир гуруҳ оталар фарзанд тарбиясидаги фаоллиги учун ташаккурномалар билан тақдирланди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
👉Каналга уланиш: @Nurafshonpressa