Nurafshon shahar hokimligi
2.21K subscribers
36.9K photos
3.39K videos
47 files
10.8K links
Download Telegram
«Тошкент» телеканалига янги раҳбар тайинланди

📎2021
йил 29 декабрь куни Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси Алишер Хаджаев иштирокида йиғилиш ўтказилган. Мазкур йиғилишда ташкилий масала кўриб чиқилиб, «Тошкент» телерадиоканали директори лавозимига Мўминов Нозимжон Маҳмудович тайинланди.

Мўминов Нозимжон Маҳмудович 1976 йил Фарғона вилоятида туғилган. Маълумоти олий, Фарғона давлат университети, Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги олий бизнес мактабини тамомлаган.

📡«Тошкент»
телерадиоканалини шу пайтга қадар бошқариб келган Абдусаматов Абдумўмин Абдурашидовичнинг қайси лавозимга ўтказилганлиги ҳақида расмий хабар берилмади. Айрим норасмий манбаларга кўра, у Тошкент вилояти телерадиоканали – «Nurafshon TV» телеканалига раҳбар этиб тайинланиши кутилмоқда. Хабарга аниқлик киритиш мақсадида "Ёшлар кундалиги" жамоаси унинг ўзи билан боғланган вақтида у ушбу хабарни рад этди.

Lotin yozuvida o'qish📲

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGN
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Тошкент вилояти Кенгашининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларига обуна бўлинг.
🔷 Facebook
🔷Instagram
🔷Telegram
🔷 You tube
Касаба уюшмаларининг фаолиятига доир янгиликлар ҳамда тизимдаги мавжуд сиҳатгоҳлар, оромгоҳлар ҳамда туризм зоналари ҳақида ҳам қизиқарли маълумотлар бериб борамиз. Каналларимизга обуна бўлинг ҳамда бизни кузатиб боринг.
🔷 Facebook🔷Instagram🔷Telegram
🔷 You tube
#тезкор

❗️Талабалар диққатига! Қишки таътил узайтирилди

ОТМ талабалари, академик лицей ва ҳунар мактаблари ўқувчилари учун қишки таътил муддати 24 январгача узайтирилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг хабар беришича, 24 январга қадар молиявий мустақилликка эришган ҳамда кредит-модул тизимига ўтган барча ОТМлар раҳбарияти ва профессор-ўқитувчилари учун семинар-тренинглар олиб борилади. Таътил муддати шу сабаб узайтирилган.

Талаба-ўқувчиларга ўз уйларидан таълим муассасаларига қайтишларига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида авиа ҳамда темир йўл чипталари тариф қисмидан 50 фоиз миқдорида чегирма берилиши муддати ҳам 2022 йилнинг 24 январига қадар узайтирилди.

Шу сабабли, талабаларга авиа ҳамда темир йўл чипталари тариф қисмидан 50 фоиз миқдорида чегирма берилиши муддати ҳам 24 январига қадар узайтирилди.

11 январигача бўлган муддатга харид қилинган авиа ва темир йўл чипталари бепул тарзда тегишли муддатга алмаштириб берилади.

Мазкур масалаларни мувофиқлаштириш мақсадида Олий таълим вазирлигида Махсус штаб ташкил этилган бўлиб, барча ташкилий масалалар юзасидан талабалар қуйидаги ишонч телефонларига (10-06, 71-246-97-45, 71-246-28-63) мурожаат қилишлари мумкин бўлади.


Каналга уланиш:
👉 @Nurafshonpressa
Профилактик тадбирлар ўтказилди

Бугун “Нурафшон шаҳар Дехқон бозори” МЧЖ худудида Нурафшон шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими, шаҳар ИИБ ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича тезкор тадбирлар ўтказилди. Ўтказилган профилактик тадбирлар давомида бозор худудида фуқароларнинг газ-хаво чақнаши ва ис газидан заҳарланишини олдини олиш, худудда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича 122 нафар бозор маъмурияти ва ишчи ходимларига тушунтириш ва йўриқномалар берилди. Аҳоли оpасида фуқароларнинг газ-хаво чақнаши ва ис газидан заҳарланишни олдини олиш, худудда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича ёнғин хавфсизлиги қоидаларини тарғибот қилиш мақсадида бозор радиотармоғи орқали 12 маpта радиоэшиттиришлар ташкиллаштирилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#Ёшлар_билан_учрашув

📊Нурафшон шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Насиба Закировна Нурафшон шаҳрида жойлашган Ёшлар маркази биносида ёшлар билан биргаликда очиқ мулоқота бўлди.

⚡️Учрашувида шаҳар ҳокимининг ўринбосари бугунги кунда ёшларга барча соҳада яратилаётган шарт-шароитлар, бандлигини таъминлаш, билим олишга яратилаётган замонавий имкониятлар ҳусусида алоҳида тўҳталиб ўтди.

📍Учрашув давомида шаҳар ёшлари Қодирова Умида Махмуджон қизи, Абдумаликов Азиз Мелс ўғли, Шухратов Дилшод Шухрат ўғли, Абдураимова Гулчехра Тўлқин қизи ва Назарова Фотима Бахром қизи “ЁШЛАР ЖАМҒАРМАСИ” ҳисобидан турмуш шароитини яхшилаш, мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаоллигини ошириш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаши ва ўзини ўзи банд қилишга зарур бўлган асбоб-ускуналар ва меҳнат қуроллари билан тақдирланишди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#Штаб_24

Шаҳар ҳокимлигида туну кун фаолият юритувчи штаб ташкил этилган. Мазкур штабга келиб тушган мурожаатлар соҳа мутахассислари томонидан жойига чиқиб ўрганилиб, тегишли чоралар кўрилмоқда.

Суратларда: “TOSHKENT SUV TA’MINOTI” МЧЖ Нурафшон шаҳар бўлими томонидан авария ҳолатлари бартараф этилмоқда.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa