Nurafshon shahar hokimligi
2.21K subscribers
36.9K photos
3.39K videos
47 files
10.8K links
Download Telegram
#Штаб_24

Шаҳар ҳокимлигида туну кун фаолият юритувчи штаб ташкил этилган. Мазкур штабга келиб тушган мурожаатлар соҳа мутахассислари томонидан жойига чиқиб ўрганилиб, тегишли чоралар кўрилмоқда.

Суратларда: “TOSHKENT SUV TA’MINOTI” МЧЖ Нурафшон шаҳар бўлими томонидан авария ҳолатлари бартараф этилмоқда.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#Штаб_24

#Нурафшон_шаҳар

ОБОДЛИК!

❇️Халқимиз асрлар давомида тозалик, озодаликка қаттиқ риоя қилиб келган. Чунки, ободлик кўнгилдан бошланади. Зеро, обод маконда иш унумли ва баракали бўлиш билан бирга обод бўлган жойда фаровонлик ҳукм суради.

👉Бугун шаҳардаги кўпгина маҳаллаларда бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Шаҳар ҳокимининг ўринбосари У.Убайдуллаев бошчилигида 4 та сектор раҳбарларининг ўринбосарлари томонидан ободонлаштириш ишлари ҳам назоратга олинган.
Жумладан, шаҳар ҳокимлигида туну кун фаолият юритувчи штабга келиб тушган мурожаат юзасидан, шаҳар ҳокими ВВБ У.Убайдуллаев жойга чиқиб холатни ўрганди ва шаҳар марказида тозалаш профилактик тадбирларни амалга ошириш юзасидан тегишли мутасадди раҳбарларга йўриқнома ва кўрсатмалар бериб ўтди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#Штаб_24

#Нурафшон_шаҳар

Нурафшон шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими шахсий таркиби Дегантепа МФЙ худудида фуқароларнинг газ-ҳаво аралашмасидан чақнаши ва ис газидан заҳарланишини олдини олиш, худудда ёнғин хавфсизликни таъминлаш буйича профилактик тадбирлар олиб бориб, аҳолига тушунтириш ва йўриқномалар беришди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa