Nurafshon shahri hokimligi
2.22K subscribers
37K photos
3.4K videos
47 files
10.8K links
Download Telegram
Жорий йилнинг 14 январ куни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Нурафшон шаҳар Тонг маданият саройида байрам тадбири ўтказилди. Унда шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Бегматов иштирок этди. Байрам муносабати билан ҳарбийларга фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари топширилди.
Ёш темурбеклар мактаби ўқувчилари томонидан ташкил этилган саҳна кўринишлари ва шаҳар маданият маркази ҳодимларининг концерт дастурлари иштирокчиларига байрам кайфиятини улашди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#фахр
#айнидам

"Менинг акам ҳам аскар бўлади!"

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
Нурафшон шаҳар ҳокими М.Салиевнинг Ватан ҳимоячилари куни ва Қуролли Кучларимиз ташкил этилганлигининг 30 йиллиги байрамига табриги

Ассалому алайкум, ҳурматли тадбир иштирокчилари!
Ватанимизнинг мард ва жасур ҳимоячилари!

Аввало, барчангизни юртимиз ҳаётидаги қутлуғ сана – Ватан ҳимоячилари куни ва Қуролли Кучларимиз ташкил этилганлигининг 30 йиллиги байрами билан самимий табриклайман.
Ушбу қутлуғ айёмда барчамиз аввало ўз жанговар постида доимо ҳушёр ва сергак туриб, юртимиз сарҳадларини кўз қорачиғидек асраб келаётган мард ва жасур, содиқ ўғлонларимизни, фидойи ота-боболаримизни, ҳақиқий ватанпарвар инсонларни шарафлаб, уларнинг шаънига энг эзгу тилакларимизни изҳор этамиз.
Бугунги кунда бизнинг ҳарбийларимиз ўзларининг профессионал тайёргарлик даражаси бўйича жаҳондаги етакчи мамлакатлар армияларининг ҳарбий хизматчиларидан асло қолишмаслигини сўзда эмас, амалда исботламоқда.
Дунёда шарафли касблар кўп, улар орасида энг шарафлиси ўз она Ватани ва халқининг тинчлиги учун хизмат қилишдир.
Бугунги кунда миллий армиямиз минг-минглаб ўғлонларимиз учун чинакам мардлик, фидойилик, ҳақиқий ватанпарварлик мактабига айлангани, ҳеч шубҳасиз, шу йўлда эришган энг катта ютуғимиздир. Бу ҳақиқатни юртимиздаги барча ота-оналар, бутун халқимиз ғурур билан, миннатдорчилик билан эътироф этмоқда. Ҳозирги кунда оналар ўз фарзандларини армияга кўзда ёш, юракда хавотир билан эмас, балки менинг ўғлим ҳақиқий Ватан ҳимоячиси бўлади, деб, юксак ишонч ва фахр туйғуси билан кузатмоқда.
Муддатли ҳарбий хизматни бир йил этиб белгиланганлиги, сафарбарлик чақируви резерви хизматининг жорий этилганлиги, чақирувнинг бир йилда бир марта ташкил қилинганлиги армиямизнинг жанговар тайёргарлигини кескин ошишига олиб келди. Офицерлар ва сержант кадрларни тайёрлаш ҳамда малакасини оширишнинг замонавий талабларга жавоб берадиган самарали тизими яратилди.
Хусусан, ҳарбий хизматни ўзининг касби, Ватан ва халқ олдидаги муқаддас бурчи деб билган ўғлонларимизни шарафлаш, уларга эҳтиром кўрсатиш барчамиз учун ҳам қарз, ҳам фарздир.
Мухтарам юртбошимиз Мирзиёев Шавкат Миромонович таъкидлаганидек, "Барчамиз бир фикрни яхши англаб олишимиз керак: эл-юртимизнинг тинчлигини таъминлаш мақсадида бугун мудофаа соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг қанчалик самара бериши армия ва халқнинг бирдамлигига боғлиқ".
Қадрли Ватанимиз ҳимоячилари!
Сиз, ҳурматли ҳарбий хизматчиларга – аскар ва сержантлар, офицерлар, Қуролли Кучларимиз фахрийларига Ватанимизга сидқидилдан хизмат қилишдек шарафли вазифани адо этишда мустаҳкам соғлик, улкан муваффақиятлар, куч-ғайрат, оилаларингизга эса янги – 2022 йилда файз-барака ва бахт-саодат ёр бўлишини тилайман.
Чегараларимиз дахлсиз, осмонимиз мусаффо бўлсин.
Яна бир бор байрамингиз муборак бўлсин, азиз Ватан ҳимоячилари!
Эътиборингиз учун раҳмат!
14-январ Ватан ҳимоячилари куни

🇺🇿Бугунги Ватан ҳимоячилари куни барча ватанимиз ҳимояси ва ривожида турли хил касбларда хизмат кўрсатаётган Ўзбекистон ўғлонларига муборак бўлсин!

Тинчлигимиз абадий бўлсин!

👉 @Tezkor24official
#эътироф

⚡️Тошкент вилояти Прокурори ва Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғига олий даражали унвонлар берилди

⚡️
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан Тошкент вилояти Прокурори Салом Самадовга 3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси ҳамда вилоят Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи Тоҳир Ариповга "генерал-майор" махсус унвонлари берилди.

⚡️Ўз соҳасининг етук фидойиси, эл-юрт хизматида ҳамиша содиқ ва собит бўлган бу камтарин ва олижаноб инсонларни бундай юксак эътироф билан самимий қутлаймиз.

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
Қуролли Кучлар ташкил этилганининг 30 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан мукофотларни топшириш маросими бўлди.
Давлатимиз раҳбари барча ҳарбий хизматчиларни ва соҳа фахрийларини мазкур шонли сана билан табриклади.
– Мукофот бу – эътибор, халқимизнинг ишончи тимсоли. Бу сизларга руҳ, куч-ғайрат бағишлаб, янги-янги муваффақиятларга ундаши керак. Мард посбонлари бор халқнинг эртанги кунга ишончи мустаҳкам, ғурур-ифтихори баланд бўлади, – деди Президент.

Состоялась церемония награждения в связи с 30-летием Вооруженных Сил и Днем защитников Родины.
Глава государства поздравил с этой славной датой всех военнослужащих и ветеранов.
- Награда является символом внимания и доверия нашего народа. Она придаст вам еще больше сил и энергии, будет мотивировать на достижение новых побед. Народ, у которого есть отважные защитники, горд и уверенно смотрит в завтрашний день, - сказал Президент.

#Mirziyoyev #marosim #Vatanhimoyachilari #QurolliKuchlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Об_ҳаво

🌤 14 - январь : Вилоятда об-ҳаво

🌧Бугун кечаси +9°...+11° даража илиқ бўлиб, жанубий- шарқдан 3-4 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 64-77% ни ташкил этади.

☁️Эртага кундузи +11°...+12° даража илиқ бўлади, шимолдан секундига 2-4 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 68-70% ни ташкил этади.

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Дайжест

❗️14 - январь : БУГУН ВИЛОЯТДА

*Қуйи Чирчиқ тумани.
Ватан ҳимоячилар ва хизмат вақтида халок бўлганларни оилалари тақдирланди

*Янгийўл шаҳри.
Ҳеч ким, ҳеч нарса унутилмайди

*Чирчиқ шаҳри.
Мудофаа қудрати юксалмоқда

*Юқори Чирчиқ тумани.
14 январ "Ватан ҳимоячилари куни!"

*Бекобод тумани.
Ватан сизни унутмайди эй ўғлон!

*Қибрай тумани.
Болаларни касбга йўналтириш учун экскурсия уюштирилди

*Бўстонлиқ тумани.
Ёш шахматчилар беллашуви

*Пискент тумани.
Журналистлар учун матбуот анжумани ўтказилди

*Ангрен шаҳри.
Ватан ҳимояси - муқаддас бурч

*Зангиота тумани.
Ватан ҳимоячилари тақдирланди

*Нурафшон шаҳри.
Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан тантанали тадбир ўтказилди

*Тошкент тумани.
Мард ўғлонлар хотираси абадий...

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Мардлик, маҳоратда бизнинг кучимиз!

*Оққўрғон тумани.
Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир!

*Оҳангарон тумани.
Ҳоким 2022 йилдаги биринчи иш куни қандай ўтди?

*Паркент тумани.
Паркент туманида мотамсаро она ҳайкали пойига гуллар қўйилди

*Янгийўл тумани
Ватан ҳимоячилар куни нишонланди

*Олмалиқ шаҳри.
Ватан ҳимояси – шарафли бурч!

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#сўз_мўъжизаси✍️
#ҳайрат

Мумтозликнинг мангу марваридлари

Бобур Мирзонинг ушбу байтини дастлаб ўнгдан чапга, кейин чапдан ўнгга қараб ўқинг ва ажиб шеърий мўъжизадан баҳраманд бўлинг:

Балодур манга ҳажринг, даводур манга васлинг,
Итобинг манга офат, ҳадисинг манга дармон...

Энди тескарисига ўқиймиз. Мана бундай шакл юзага келди, тўғрими:

...Дармон манга ҳадисинг, офат манга итобинг,
Васлинг манга даводур, ҳажринг манга балодур...

Сўз ўйинини қаранг! Иккинчи шаклда аввалги маъно йўқолмай, аксинча, янада кучайди. Офарин, дейиш мумкин, холос...

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#кун_тарихи

🍀Тошкент вилояти ташкил қилинган кун

 1938 йил 15 январ – Тошкент вилояти ташкил қилинган кун
Тошкен вилояти – республиканинг шимолий-шарқида жойлашган.

🕌Меъморий ёдгорликлардан Зангиота мажмуаси Тошкент вилоятидаги энг машҳур, Марказий Осиёдаги ноёб меъморий ёдгорликдир. Бекабод туманида Қизилмозор обидаси жойлашган. Тошкент вилоятидаги туман марказларида 2-жаҳон уришида ҳалок бўлганлар хотирасига, жумладан, Чирчиқ шаҳрига кираверишда, Бўзсув канали соҳилида, Янгийўл, Паркент шаҳарларида ёдгорликлар ўрнатилган.

🗺Тошкент вилояти мамлакатнинг саноати юқори даражада ривожланган вилоятларидан. Вилоятда 92 та йирик саноат, 318 қўшма, 26 мингга яқин кичик ва ўрта бизнес субйектлари фаолият кўрсатади. Энг муҳимлари:  “Ғиштчи” (Aнгрен), “Aгат ва Фарҳод” (Бўстонлиқ тумани), “Металлургремонт” (Бекобод), “Орион” (Қибрай тумани).

@tarix_chorrahasida