Nurafshon shahri hokimligi
2.24K subscribers
37.1K photos
3.41K videos
47 files
10.9K links
Download Telegram
#янги лойиҳа

🏗Нурафшон шаҳри – “Нурафшон сити” юртимиздаги илк “Ақлли шаҳар” лойиҳаси асосида кундан-кунга чирой очиб бормоқда. Шаҳар ҳудудидаги 48-умумий ўрта таълим мактаби биноси ҳам тез кунларда замонавий қиёфа касб этади. 🏫Бинонинг қурилиб фойдаланишга топширилиши яратувчанлик ва бунёдкорлик ишларининг яна бир ёрқин намунаси бўлади.
Янги лойиҳадаги мактаб қурилиши учун 2.5 гектар ер майдони ажратилган. Барча замонавий шарт-шароитларга эга бўлган 1260 ўринли мактаб биноси “Бунёдкор-Кушон қурилиш” МЧЖ томонидан қурилмоқда.
Нурафшон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.
@Nurafshonpressa
​​#янги_лойиҳа

⚡️Азиз болажонларимиз онлайн таълим олиш билан бир қаторда ота-оналари назоратида бўлишади.
Онлайн жараёнлари мазмунли ўтиши учун биз ҳам ўз ҳиссамизни қўшган ҳолда янги лойиҳамизни эълон қиламиз.

❗️Лойиҳага кўра "Соғлом турмуш тарафдоримиз" шиори остида ота-оналар, қариндошлар, ака-укалари ёхуд ўқувчиларнинг ўзлари бадантарбия машқларини бажариш жараёнларини сифатли, мб сиғими катта бўлмаган, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилган ҳолда видео тасвирга олиб, каналимизга юборишади.
Видеога изоҳ берган ҳолда қайси оила фарзандлари, қайси мактаб ўқувчилари эканлиги юзасидан маълумот ёзилади.

Видео тасвир каналга жойланганда 👍 белгиси босилади.
Энг кўп 👍 белгиси босилган видео тасвир ғолиб деб топилади.

1⃣-ўрин ғолиби 3⃣ ой давомида каналимизда 15 та видео табрик бепул жойлаштириш;

2⃣-ўрин ғолиби 2⃣ ой давомида 10 та видео табрик бепул жойлаштириш;

3⃣-ўрин ғолиби 1⃣ ой давомида 5 та видео табрик бепул жойлаштириш имкониятига эга бўлади.

Ҳа, айтганча, янги телеграм версиясидаги 👍 белгиларини накрутка қилиб бўлмайди😉

Демак, лойиҳа шаффоф ўтади.

Шунингдек, лойиҳа фарзандларимизнинг иқтидори, соғлом, баркамол ўсишлари учун жуда фойдали бўлиб, ота-оналар масъулиятини оширишига ҳам аҳамият касб этади.

👉 https://t.me/joinchat/Tyrq4tUQpesrTBVw