Nurafshon shahri hokimligi
2.25K subscribers
37.1K photos
3.41K videos
47 files
10.9K links
Download Telegram
​​ЯХШИЛИК ҲАМ, ЁМОНЛИКДАН ҲАМ АЛЛОҲДАН!

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.

Ҳаётимиз бир текисдан иборат эмас: шоду хуррам, фаровон турмушимиз билан бир қаторда баъзан айрим қийинчиликлар ҳам бўлиб туриши табиий ҳол. Ана шундай қийин дамларда Буюк Раббимизга кўпроқ тавба ва истиғфорлар айтишимиз керак.

Хабарингиз бор, куни кеча бутун республикамиз бўйлаб электр энергиясидан узилишлар кузатилди. Бу ҳолатни интернет сайтлари, ижтимоий тармоқлар орқали одамлар ҳар хил талқин қилишди. Кимдир асоссиз гаплар тарқатиб, одамларнинг ваҳимага тушишига ҳам сабаб бўлди.

Аслида, ҳақиқий мўмин киши ҳар қандай ҳолатда ҳам Аллоҳ таолонинг ояти каримасини унутмаслиги, динимиз талабларига қатъий риоя қилиши шарт. Ким нима деса, ишониб кетавериш бизга ярашмайди.

Мусулмон киши бирор масала чиқса: «Фалончи нима дебди, писмадончи-чи?» деб эмас, балки Аллоҳ таоло ва Унинг Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларини ўзига ҳужжат қилади.

Бирор нарсани эшитсак, ўқисак ёки кўрсак, аввало, доимий ва асосий манбаимиз – Қуръони карим ва ҳадиси шарифларга мурожаат қилишимиз керак. Бу муқаддас ва муборак манбалар, мана, 15 асрдан бери инсониятга маънавий, руҳий маёқ бўлиб келмоқда.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда: «Эй мўминлар! Агар сизларга бирор фосиқ кимса хабар келтирса, сизлар (ҳақиқий аҳволни) билмаган ҳолингизда бирор қавмга азият етказиб қўйиб, (кейин) қилган ишларингизга пушаймон бўлмаслигингиз учун (у хабарни) аниқлаб (текшириб) кўрингиз!» (Ҳужурот сураси, 6-оят).

Кеча чироқ ўчиши билан ҳар хил асоссиз гаплар, хусусан, “уч кун свет бўлмас экан”, “Свет бўлмагандан кейин сув ҳам бўлмайди. Шунинг учун бир ҳафтага етадиган нонни, сувни, шамни ғамлаб олиш керак”, мазмундаги сўзлар тарқала бошлади.

Интернет ва ижтимоий тармоқларда тарқалган бундай хабарларни ўқиган кишилар озиқ-овқат ва бошқа зарурий ашёларни харид қилишга тушиб кетди. Вазиятдан унумли фойдаланишни кўзлаган “уддабурон тадбиркорлар” сув, нон ва шамларнинг нархларини икки-уч баробарга кўтариб юборишди.

Аслида, Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Ерда ўрмаловчи бирор нарса (жонзот) йўқки, унинг ризқи (таъминоти) Аллоҳнинг зиммасида бўлмаса! (У) унинг қароргоҳини ҳам, оромгоҳини ҳам билур. Ҳаммаси аниқ Китоб (Лавҳул маҳфуз)да (ёзилган)дир” (Ҳуд сураси, 6-оят).

Электр энергиясида кузатилган узилишлардан фойдаланиб, нархни сунъий ошириб фойда кўраман дейиш мусулмон кишига асло ярашмайди. Ахир, барчамиз мўминмиз, мусулмонмиз. Ўз юртдошларимизга, биродарларимизга қандай зарар етказишимиз ёки пайтдан фойдаланиб, уларни ортиқча харажатларга қўйишимиз мумкин?!

Савдода ҳаром қилинган ишлардан бири эҳтикор (монополия)дир. Эҳтикор – нархни сунъий ошириш дегани. Нархни сунъий оширишда ким жабр кўради – халқ жабр кўради.

Уламоларимиз – фирибгарлик, қаллоблик, тарозидан уриш, судхўрлик, зўравонлик, қароқчилик, монополия қилиб олиш, нархни сунъий равишда ошириш каби барча иллатларни шариатга хилоф бўлган ҳаром амаллардан деганлар.

Муҳтарам биродарлар!

Яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам Аллоҳ таолодан эканини унутмайлик! Ҳар хил вазиятлар, ҳолатлар содир бўлиши мумкин. Барчасига сабр қилиб, юртдошларимизга, мўмин-мусулмонларга ёрдам қилишимиз зарур. Шунда Аллоҳ таоло бизлардан рози бўлади.

Жасур домла Раупов,
вилоят бош имом-хатиби.
#тезкор_штаб
⚡️⚡️⚡️
Нарх-наво назорати олиб борилмоқда

Куни кеча республикамизда электр, сув таъминотидаги узилишлар туфайли шам, сув ва нон маҳсулотларига ҳам талаб кўпайди. Ушбу маҳсулотлар нархининг сунъий ошишига йўл қўймаслик мақсадида, шаҳар ҳокимлиги, шаҳар давлат солиқ инспекцияси ходимлари, ҳалқ депутатлари Нурафшон шаҳар Кенгаши депутатлари томонидан назорат тадбирлари давом этмоқда. Жумладан, "Нурафшон шаҳар деҳқон бозори" шаҳардаги мавжуд ҳар бир озиқ овқат дўконлари фаолияти кўздан кечирилиб, Фаолият кўрсатаётган тадбиркорларга нарх-навони суний оширимаслик тўғрисида тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек аҳолиги қулайликлар яратиш юзасидан Давлат активлари бошкармасининг 1-қаватида, “Анор” маркетда ва “Brain Victory” МЧЖда 5 ва 10 литрлик ичимлик суви ва ун маҳсулотларининг улгуржи савдолари йўлга қўйилди. Маълумот учун 5 литрлик сув 5500 сўм, 10 литрлик сув 7500 сўм.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
👉Каналга уланиш @Nurafshonpressa
Нурафшон шаҳрида коммунал соҳалар бўйича маълумот

💥Куни-кеча рўй берган электр энергиясидаги узилишлар кўплаб ноқулайликларни келтириб чиқарди. Хусусан, аҳолимиз учун бир қатор қийинчиликлар юзага келди.

Айни дамда Нурафшон шаҳар ҳокимлигида ташкил этилган тезкор штаб томонидан тизимида кузатилган коммунал соҳалар бўйича шаҳардаги кўп қаватли уйларда яшовчи аҳолига ҳамда қолган барча маҳаллаларга вазият сектор раҳбарлари назорати остида бўлиб ҳусусан, бугунги кун ҳолатига:

🚒Газ таъминоти - Шаҳарнинг 16 маҳалласида газ таъминоти узулган бўлиб қолган 6 та маҳаллаларда газ ҳозирда паст босимда ишламоқда. Шаҳар бўйича 27% газ таъминоти мавжуд 73% маҳаллаларда газ таъминоти узилган.
💡Электр энергия таъминоти бўйича 1 та маҳаллада электр таъминоти узилган бўлиб қолган 21 маҳаллаларда электр энергияси ҳозирда тикланган. Шаҳар бўйича 95% электр таъминоти мавжуд 5% маҳаллаларда электр таъминоти йўқ.
💧Сув таъминоти бўйича 22 та маҳаллаларда сув таъминоти 100% тикланган. Шаҳарда 100 % сув таъминоти мавжуд. Шаҳар сув кархонаси томонидан аҳоли учун маҳсус сув ташиш техникаларида ва тадбиркорлар томонидан сув билан таъминланмоқда.
🏥Ижтимоий соҳа объектлари тўлиқ газ, сув, электр энергия билан таъминланган бўлиб (туғриқхона ва болалар шифохонасида 3 та газ балон, 2 та генератор, 10 та сув иншоатлари ишламоқда).

Бундай ҳолатлар вилоятнинг деярли барча ҳулудларида кузатилмоқда. Шаҳар тезкор гуруҳлари носозликларни бартараф этиш бўйича барча имкониятларни ишга солишмоқда.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Халқпарвар комиссияси уй қурилиши жараёнини ўрганди

Халқ депутатлари Нурафшон шаҳар Кенгаши ҳузуридаги "Халқпарвар" комиссияси, шаҳар ҳокимининг Саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари билан биргаликда тўлов қобилиятига эга бўлмаган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни субсидия шартлари асосида уй-жойлар билан таъминлаш мақсадида, олиб борилаётган уй-жойларни қурилиш ишлари бўйича ўрганиш ўтказилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
💧Ҳудудларга сув етказиб берилмоқда

Нурафшон шаҳар Сув таъминоти бўлими ва шаҳар фавқулотда вазиятлар бўлими томонидан ичимлик суви тармоқларидаги узилишларни ҳисобга олиб, маҳаллаларга ва кўп қаватли уйлар жойлашган ҳудудларга махсус транспортларда ичимлик сувлари етказиб берилмоқда.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
Каналга уланиш @Nurafshonpressa