Nurafshon shahri hokimligi
2.25K subscribers
37.1K photos
3.41K videos
47 files
10.9K links
Download Telegram
💧Ҳудудларга сув етказиб берилмоқда

Нурафшон шаҳар Сув таъминоти бўлими ва шаҳар фавқулотда вазиятлар бўлими томонидан ичимлик суви тармоқларидаги узилишларни ҳисобга олиб, маҳаллаларга ва кўп қаватли уйлар жойлашган ҳудудларга махсус транспортларда ичимлик сувлари етказиб берилмоқда.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
Каналга уланиш @Nurafshonpressa
#ободлик_бунёдкорлик
#Маърифат_МФЙ

Маърифат маҳалласида ободонлаштириш ишлари қизғин тус олган. Жумладан, шаҳар ободонлаштириш бўлими ва шаҳар электр тармоқлари ҳодлимлари томонидан Нафосат ва Маърифат кўчаларида 20 хонадон деворлари оҳланди ва Фидокор кўчасига 8 дона тунги ёритиш чироқлар ўрнатилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#тезкор_штаб
⚡️⚡️⚡️

Тараққиёт маҳалласида канализация қувири ёрилганлиги холати бўйича тезкор штаб томонидан, шаҳар тезкор гуруҳи юборилиб носозликлар ўз вақтида бартараф этилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#тезкор

⚡️Айни вақтда Тошкент вилоятининг бир қатор туман ва шаҳарларида табиий газ босими қайта тикланмоқда

“Ҳудудгаз Тошкент” газ таъминоти филиали газ босимини тиклаш ва истеъмолчиларга бир маром ва меъёрда табиий газ етказиб бериш бўйича барча зарур чораларни кўрмоқда.

Кун давомида аксар ҳудудларда табиий газ меъёрий босимга қайтиши кутилмоқда. Шу муносабат билан аҳоли истеъмолчилари табиий газга уланган барча жиҳозларни ўчириб қўйишлари ва биноларда газ сизиб чиқиш ҳолатлари бор ёки йўқлигидан огоҳ бўлишлари сўралмоқда.

Зарурат туғилганда, 11 04 колл-марказига ёки 104 диспетчерлик хизматига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

“Ҳудудгаз Тошкент” газ таъминоти филиали вақтинчалик ноқулайликлар учун газ истеъмолчиларидан узр сўрайди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#жараён
#хатлов
Маърифат маҳалла фуқаролар йиғини раиси Х.Холмуродов, маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Ш.Душаев ва Ёшлар ишлари агентлигининг маҳалладаги етакчиси А.Абдикадировлар, хатлов ўтказиш жараёнида аҳоли хонадонларига бирма-бир кириб муаммолари, бандлиги, яшаш шароитлари ва таклифлари ўрганилмоқда.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa