Nurafshon shahri hokimligi
2.26K subscribers
37.5K photos
3.42K videos
47 files
11K links
Download Telegram
#мутолаа

ТЕМУР ТУЗУКЛАРИДАН

🎞 Салтанатни тиклаш йўлидаги тўққизинчи кенгашим

➡️Батафсил

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
👉Каналга уланиш @Nurafshonpressa
#Ёшлар_билан_учрашув

📊Мамлакатимизда ёшларга эътибор масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилган бўлиб, эртамиз эгалари ўзларининг қизиқишлари бўйича ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келинмоқда. Хусусан, сектор раҳбарлари ёш авлод вакиллари билан учрашувлар ўтказаётганини бунга бир мисол қилиб келтириш мумкин.

⚡️Ана шундай учрашувлардан бири Нурафшон шаҳар 48 умумтаълим мактабида, шаҳар ҳокими М.Салиев ёшлар билан учрашди.

⚡️Учрашувга келган ёшлар ўз ташаббуслари билан чиқди. Жумладан, имтиёзли кредитлар олиш, ишга кириш масаласи, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда амалий ёрдам сўрашиб мурожаатлар қилишди. Билдирилган мурожаатлар юзасидан ташкилот раҳбарларига аниқ топшириқлар берди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#Нурафшон_шаҳар
#3_сектор

Нурафшон шаҳар ИИБ бошлиғи О.Ғанибеков 3- сектор ҳудудидаги 10 умумтаълим мактабида ёшлари билан учрашди.
Нурафшон шаҳар ҳоким ўринбосари Н.Кулбекова, Сектор раҳбари ҳамда масъул идоралар вакиллари иштирок этган тадбирда ёшларнинг муаммоларини ҳал қилиш, уларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган масалалар муҳокама қилинди.
Учрашувни ўтказишдан асосий мақсад ёшларнинг замон талабларига мос билим олиши, шунингдек, улар ҳаётидаги муаммоларни аниқлаш ва ижобий ечимини таъминлашдан иборат.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Халқ депутатлари Нурафшон шаҳар Кенгаши депутати М.Рахимов ўз сайлов округи "Учқун" МФЙ биносида маҳалла раиси ва хоким ёрдамчиси билан биргаликда фуқаролар қабулини ўтказилди

Қабулда асосан тиббиёт ва коммунал соҳалар бўйича мурожаатлар қабул қилинди, уларнинг муаммолари ўрганиб амалий ёрдам берилди ва тегишли ташкилотларга кўрсатмалар берилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa
Тошкент вилоятидаги ДХМлар ID-картани расмийлаштиришни бошлади

Маълумки Президент фармони билан 1 январдан фуқароларга ID-карта ва хорижга чиқиш биометрик паспортини бериш Давлат хизматлари марказлари орқали ҳам амалга оширилмоқда. Қолаверса, паспорт учун тўлов нархи БҲМнинг 1,2 бараваридан 1 бараваригача арзонлаштирилди.
Эндиликда Тошкент вилоятидаги Ички ишлар миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари билан бир қаторда Нурафшон, Оҳангарон, Чирчиқ шаҳри ва Зангиота тумани Давлат хизматлари марказлари орқали ҳам ID-картангизни расмийлаштиришингиз мумкин.
Нурафшон шаҳар Давлат хизматлари марказида фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ва эгасининг шахсий биографик маълумотлари, биометрик параметрлари киритилган электрон ташувчи қурилмага эга бўлган ҳужжат ID-карта бериш бошланди. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Йиғилишда вилоят ҳокимлари маҳаллий оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар орқали “Яшил макон” лойиҳаси бўйича ўз фикр ва режалари тўғрисида халққа маълумот беришлари лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

"Бу тадбирлар оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритилиши, ҳар бир туман ва шаҳар, маҳалла, кўча, давлат ташкилотлари, олийгоҳлар, мактаблар, корхоналаргача кириб бориши зарур", деди давлатимиз раҳбари. Шунингдек:

- ҳокимликларга - дарахтларни парваришлаш, суғориш, зараркунандалардан ҳимоя қилиш бўйича тизим яратиш;

- Ҳисоб палатасига - ҳақиқий экилган кўчатлар ва уларни парвариш қилишни тизимини назорат қилиб бориш;

- Экоқўмита, ИИВ, Миллий гвардия ва вилоят ҳокимларига - мобиль экопатруллар фаолиятини йўлга қўйиш;

- вилоят ҳокимлари ва тегишли идораларга - аукционда сотувда турган 35 мингта ер участкаларини хатловдан ўтказиб, улардаги кўп йиллик ва қимматбаҳо дарахтлар реестрини шакллантириш вазифалари қўйилди.

Мутасаддилар йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан ахборот бермоқда.
#Об_ҳаво

🌤 2 - февраль : Вилоятда об-ҳаво

🌧Бугун кечаси +7°...+8° даража илиқ бўлиб, жанубий-ғарбдан 1-3 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 84-93% ни ташкил этади.

🌥Эртага кундузи +8°...+10° даража илиқ бўлади, шарқдан секундига 1-2 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 65-75% ни ташкил этади.

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Дайжест

❗️2 - февраль : БУГУН ВИЛОЯТДА

*Олмалиқ шаҳри.
Ҳоким Алишер Навоий маҳалласида бўлди

*Қуйи Чирчиқ тумани. Махалладаги ёшлар билан ишлашнинг янги тизими

*Янгийўл шаҳри. Ҳудудда яшовчи аҳоли беҳад миннатдор

*Чирчиқ шаҳри. Шаҳар ҳокими Даврон Ҳидоятов “Ифтиҳор”даги “Янги Ўзбекистон” массивини кўздан кечирди

*Юқори Чирчиқ тумани. Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш қандай кечмоқда?

*Бекобод тумани. Боғча сари илк қадам

*Оҳангарон тумани. Туман ҳокими 3-сектор ҳудудида бўлди

*Қибрай тумани. Тумандаги ҳоким ёрдамчилари фаолияти ўрганилмоқда

*Пискент тумани. Ёшлар учун техник спорт клуби фаолият бошлади

*Нурафшон шаҳри. Нурафшон шаҳрининг бир неча ҳудудларидаги аҳоли учун яратилаётган қулайликлари

*Тошкент тумани. Навбатдаги қабул: сектор раҳбари ва фуқаролар мулоқоти

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok