Nurafshon shahri hokimligi
2.26K subscribers
37.5K photos
3.43K videos
47 files
11K links
Download Telegram
#Қарор_ижроси_амалда

🔰Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори Нурафшон шаҳар 10-умумтаълим мактабида ҳам ижроси таъминланмоқда.

📌Шаҳар прокуратураси ходимлари 10-умумтаълим мактаби спорт залида шуғилланаётган Оппоқ мфй ҳудудидаги ёшлар билан яқиндан суҳбатлашишди.
Сухбат чоғида оилавий ака-опалари билан чиқишган болажонларни ҳам кўриш мумкин. Демак, ота-оналар ҳам ўз фарзандлари тақдири ва уларнинг соғлиғига беэътибор эмас.

@Nurafshonpressa
#топшириқ_ва_ижро


Аввал ҳабар берганимиздек, “Гуландон” савдо мажмуаси атрофини ободонлаштириш ва тартибга келтириш бўйича амалий ишлар олиб борилиши бўйича шаҳар ҳокими М.Салиев савдо мажмуанинг атрофидаги ноқонуний савдо қилаётганларни Нурафшон шаҳар деҳқон бозорига қўчириш ҳамда уларнинг таклиф ва мурожаатлари юзасидан тегишли кўрсатмалар бериб, Шаҳар ҳокимининг маҳалла бўйича ўринбосарига савдогарларни ўртганиш давлат ташкилотларига ишга жойлаштириш иш билан таъминлаш чораларини кўриш бўйича вазифалар белгилаб берган эди.
Ушбу вазифалар ижроси юзасидан шаҳар ҳокимининг ўринбосари Б.Кахаров ва шаҳар аҳолини бандликка кўмаклашиш маркази раҳбари Б.Каримов ҳамкорлигида савдогарлар ҳонадонлари бориб ўрганилди. Ўрганиш жараёнида яшаш шароитлари билан танишиб бандлигини таъминлаш бўйича тушинтириш ишлари олиб борилди. Шу куннинг ўзида 4 нафарини бандлиги таъминланиб 1 нафари ишга йўналтирилди.
Ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#мутолаа

ТЕМУР ТУЗУКЛАРИДАН

🎞 Мени қўлга туширмоқчи бўлган Амир Ҳусайннинг макру ҳийласидан қутулиш учун қилган кенгашим


➡️Батафсил

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
👉Каналга уланиш @Nurafshonpressa
Нурафшон шаҳар Чиғириқ МФЙ ҳудудидаги 19-умумтаълим мактабида Хоким ёрдамчиси Атауллаев Одилжон, Маҳалла раиси Хамдамов Баходир, мактаб раҳбари Нурматова Шохида билан биргаликда ёшларни билимини ошириш мақсадида 9-10-11-синфлар ўртасида спорт мусабоқалари, заковат интелектуал ўйинларини ўтказиш бўйича мактаб раҳбарияти билан хамкорлик йўлга қўйилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
📣📣📣
#Диққат_эълон

#Қарор_ижроси_Янги_обод_маҳалласи_наъмунасида

Жорий йилнинг 19 февраль куни Нурафшон шаҳар Янги обод маҳалласида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги "Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-92-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Нурафшон шаҳрида ёшларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш бўйича спорт ва маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтади.
Ушбу маънавий-маърифий ва спорт тадбирларига Янги обод маҳалласи аҳолисини ва шаҳримиз барча ёшларини таклиф этамиз.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa