#Тақдирлаш
Бугун Нурафшон шаҳри Янги обод маҳалласида Нурафшон ёшлари бирлашайлик шиори остида ёшлар фестивали ташкил этилди.
Ёшларни ёд ғоялардан ҳимоя қилиш, уларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, оила, маҳалла, таълим-тарбия институтларининг бу борадаги роли ва аҳамиятини ошириш мақсадида уюштирилган ушбу тадбирда турли хил спорт мусобақалари, ҳарбий техникалар ва хизматчиларнинг кўргазмали намойиши, бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилиб, мудофаа вазирлиги оркестри ҳамда шаҳар маданият бўлими хонандалари томонидан куй-қўшиқлар ижро этилди.
Мусобақаларда иштирок этган ғолиб ва совриндор ёшлар шаҳар ҳокими ва сектор раҳбарларининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Шунингдек, шаҳар ҳокими томонидан 15 нафвар олий таълим муссасаларига ўқишга кирган шаҳримиз ёшларига 50% контракт пуллари тўланганлиги тўғрисидаги сертификатлар топширилди.
Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa